Get Mystery Box with random crypto!

Мактабларда эълон қилинган қўшимча каникулларнинг тўсатдан бек | Замбаракнинг ўқи

Мактабларда эълон қилинган қўшимча каникулларнинг тўсатдан бекор қилиниши, бекор қилиниши жараёнини ақлимга сиғдира олмаяпман.

Қандай қилиб? Ақл бовар қилмайди. Наҳотки...

~~~

Нега мактаблар очилишини ҳокимлар ҳал қиляпти. Агроном ҳокимлар? Нега мактабни корридорда битирганлар бутун бошли таълим тизимини бошқаряпти? Унда Халқ таълими вазирлигининг вазифаси нима?

Биринчи навбатда ҳокимларни таълимдан четлатиш керак. Таълим ва ҳокимлар орасидаги масофа Ер курраси ва Вояжер-1 кемаси орасидаги масофадан кам бўлмаслиги шарт.

~~~

Аввал ҳам ёзганман, Канадада мактабларни аҳоли томонидан тўғридан-тўғри сайланган мактаб кенгашлари бошқаради. Мана бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин — https://t.me/zambarakning_oqi/714

@zambarakning_oqi