Get Mystery Box with random crypto!

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi M
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Kanal manzili: @uzedu
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 77.57K
Kanalning ta’rifi

Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@xtv.uz
Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 263

2021-05-25 19:18:55
Жиззах вилоятида вазир ўринбосари ва вилоят ҳокими “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

Бугун Жиззах вилоятидаги «Умид» ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирининг шукуҳи ўзгача бўлди. Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддиновалар ташриф буюришди.

Ташриф буюрган меҳмонлар томонидан Президентимизнинг битирувчи ёшларга йўллаган табриги тадбир иштирокчиларига етказилди. Шу билан бирга, битирувчиларга катта ҳаётда омад ва муваффақиятлар тилаган ҳолда ўзларининг тавсия ва маслаҳатларини беришди.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
9.8K views16:18
Ochish/sharhlash
2021-05-25 17:16:29
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФАРҒОНАДА "СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ"ДА ҚАТНАШДИ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Комилов Темур Қаландарович, Қувасой шаҳридаги 90-сонли кар ва соқов болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

Вазир ўринбосари тантанали тадбирда мактаб битирувчиларини байрам билан қутлар экан, Давлатимиз раҳбари томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикни анжуман қатнашчиларига етказди.

Тадбир доирасида мактабни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга вазир ўринбосари томонидан 5 ташаббус доирасида китоблар, чизмачилик қуроллари, расм чизиш учун альбом ва бўёқлар, кураш мати, теннис столи, гантеллар, бокс қопи ва қўлқоплари, шашка, спорт кийимлари билан бирга фахрий ёрлиқлар ва китоблар тўплами топширилди.

Батафсил: https://bit.ly/3ulF34T


Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
13.3K views14:16
Ochish/sharhlash
2021-05-25 14:38:49 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши

ЮРАГИНГИЗГА ЁЗИБ ҚЎЙИНГ...

Турсунали Қўзиев - Бизнинг болажон халқимиз учун яқинлашиб келаётган энг ҳаяжонли кунлар арафасида Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табриги эълон қилинди. Бу табрикни навбатдаги бирон бир байрам табриги эмас, балки тарихий табрик сифатида кўрдим.Чунки, янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган болаларга қарата бундай табрик ва тилаклар давлат раҳбари томонидан айтилиши, ниҳоятда кам ва ноёб воқеалардан. Бу табрик- мактаб остонасини ҳатлаб, ўз ҳаёт йўлини танлаш сари чиққан навниҳол ёшларимиз учун жудаям муҳим мотивация. Шу билан бирга ёшларга маънавий қувват бағишлайдиган ишонч ёрлиғи ҳамдир. Ёшларнинг ҳаммасиям ҳали Президентнинг бу каби муҳим месседжини туб маъносини тўла англаб етмас, буни нақадар муҳим эканлигини биз каби катта авлод вакиллари нисбатан теранроқ тушунишади.
Давлат раҳбари, миллат етакчисининг табриги ва тилакларини олишга муяссар бўлган ҳар бир мактаб битирувчисини табриклайман. Президентимизнинг сизга йўллаган бу табригини ҳар бирингиз қирқиб олиб рамкага ёки чўнтагингизга солинг, солганда ҳам юрак томонингиздаги чўнтагингизда олиб юринг, юрагингизга ёзиб қўйинг.. Йиллар ўтади, кўп даврлар, сувлар оқиб кетади, ҳаётда ҳар бирингиз албатта ўз муносиб ўрнингизни топасиз. Ўшанда, секин Президентингизнинг сизга аталган мана шу табригини очиб бир ўқиб кўринг. Ўшанда кўзингизга ёш келади ва бугун оддий кўринган ҳар бир сўзи қанчалик чуқур маъно касб этганини ҳис қиласиз. Оқ йўл, Президент табригини олган азиз битирувчилар!

Исроилжон Тиллабоев - Бугунги кун битирувчиларимиз, бу келажагимиз ворислари ва бунёдкорлари, мустақил фикрли, ўз муваффақиятлари билан жаҳон билан тиллашадиган, бўйлашадиган, Ватанимиз ва халқимиз корига ярайдиган авлод вакилларидир. Битирувчиларимизни билимга чанқоқлик, ташаббускорлик тарк этмаслигини тилайман.

Насиба Мамараимова - Муҳтарам Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табрикларини, нафақат мактаб битирувчилар учун, балким, кўп минг сонли устоз- мураббийлар, ота-оналар, бутун халкимиз, кенг жамоатчилик учун билдирилган юксак ишонч, масъулият деб биламан. Азиз битирувчиларга оқ йўл тилайман ва бутун жамоатчилик вакилларини ёшларимизни қўллаб-қувватлашга, уларнинг орзу-интилишларини амалга оширишларига кўмакдош бўлишга чақириб қоламан.

Хурмат билан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши
20.2K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2021-05-25 10:40:17
Халқ таълими вазири битирувчиларга ўз табрик ва тилакларини йўллади

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 25 май куни тонгда қорақалпоғистонлик битирувчиларни табриклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига борди.

Вазир бугунги сана муносабати билан мактаб битирувчиларини табриклаб, уларга келгусида муваффақиятга эришиш юзасидан ўз тавсияларини берди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
38.2K views07:40
Ochish/sharhlash
2021-05-25 09:50:28
Халқ таълими вазири Нукусдаги мактабда “Сўнгги қўнғироқ”да иштирок этиб, битирувчиларни қутлади

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги математика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 2-сонли таянч мактабида бўлиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди.

Вазир байрам билан қутлар экан, Давлатимиз раҳбари томонидан битирувчи ўғил-қизларга йўлланган табрикни битирувчи ёшларга етказди.

Айтиш жоизки, 2020-2021 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси мактабларини 24 мингдан ортиқ битирувчи тамомламоқда. Тадбир доирасида мактабни мувафаққиятли тамомлаган битирувчиларга фаҳрий ёрлиқлар топширилиб, бугунги кунда мактаб битирувчилари учун яратилган шарт-шароитлар хусусида сўзлаб, келгусида уларнинг муваффақиятга эришиш бўйича ўз тилак ва тавсияларини билдирди.

Тадбир сўнгида мактабни кўздан кечириб, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
19.3K views06:50
Ochish/sharhlash
2021-05-25 08:35:33
Халқ таълими вазири 25 май куни қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашади

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 25 май куни "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида иштирок этиб битирувчиларни табриклаш ҳамда қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлади.

Ёшлар билан учрашув 25 май куни соат 11:00 да Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиятош туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
23.8K viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2021-05-24 17:50:22
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
7.2K views14:50
Ochish/sharhlash
2021-05-24 16:32:11 “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида навбатдаги ғолиб аниқланди

Гуласал Қодирова журналистикага қизиққани боис оммавий ахборот воситаларида ўз чиқишлари билан иштирок этиб келади. Гуласал #zamonamiz_qahramonlari хештеги билан Боғдод тумани 11-умумий ўрта таълим мактабида директор лавозимида ишлаб келаётган Лолахон Холматова иш фаолиятига оид мақоласини эълон қилди.

Мақолада тилга олинган педагог Лолахон Холматова кучли ирода, тенгсиз қатъият, туганмас сабр-бардоши билан 30 йилдан бери раҳбарлик лавозимида ишлаб келмоқда. "Ёлғизимдан айрилгач касбимга ўзгача ёндаша бошладим" номли мақолада балоғатга етган фарзандидан айрилган муаллиманинг мактабда фидойилик билан амалга оширилган ишлари қаламга олинган. "Умрим давомида марҳум дилбандимга беришим мумкин бўлган меҳримни энди ўқувчиларимга бера бошладим. Бутун ўй-хаёлим, режаларим, вақтим ўқувчиларим билан банд бўлиб қолди. Мана ҳозиргача шундай. Мактаб, таълим ва албатта болалар менинг ҳаётимга айланиб бўлди", каби сатрлар мақолани ўқиган ҳар бир инсон қалбини ларзага солмай қўймайди.

Мазкур мақола ижтимоий тармоқларда трендга чиқди. 15 мингдан ортиқ кўрилиб, 300 дан ортиқ канал ва гуруҳларга улашилди, 500дан ошиқ изоҳлар тўплади.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи фаолиятини трендга чиқаргани учун “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси ғолибаси Гуласал Қодировани муборакбод этади. Ғолиб вазирлик томонидан ноутбук билан тақдирланади.

Сиз ҳам Лолахон Холматова каби ўз касбининг фидойиси бўлган устозларни топинг, трендга чиқаринг ва ноутбук соҳиби бўлинг.
14.6K views13:32
Ochish/sharhlash
2021-05-24 15:37:45 Халқ таълими вазирлиги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”ни кўтаринки кайфиятда ва ортиқча ҳаражатларсиз ўтказишни сўрайди

Маълумки, ҳар бир ўқув йили якунида 25 май куни барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда ҳам умумтаълим мактабларини битираётган 438 мингга яқин битирувчиларимиз учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан биргаликда, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча ҳаражатларсиз, хусусан ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли ҳил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
43.0K views12:37
Ochish/sharhlash
2021-05-24 12:42:02
Мактабларга кураш анжомлари топширилиши бошланди

5 та муҳим ташаббус доирасида мактаб ўқувчиларини кураш миллий спорт турига қизиқтириш ва халқаро миқёсга олиб чиқиш мақсадида, умумтаълим муассасаларида ушбу спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этиш кўзда тутилган.

Шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамкорликда пойтахтнинг 312-сон умумтаълим мактабига кураш гиламлари тақдим этилди.

Маълумот учун: Республика миқёсида яна 200 дан зиёд мактабларга кураш анжомлари берилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мактабларда спорт тўгаракларини ташкил этиб, ёшларни спортга қизиқтириш ҳамда бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида Вазирлик ҳамда 7 та спорт федерациялари ўртасида Меморандум имзоланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
16.2K views09:42
Ochish/sharhlash