Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах вилоятида вазир ўринбосари ва вилоят ҳокими “Сўнгги қ | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Жиззах вилоятида вазир ўринбосари ва вилоят ҳокими “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

Бугун Жиззах вилоятидаги «Умид» ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида бўлиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирининг шукуҳи ўзгача бўлди. Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддиновалар ташриф буюришди.

Ташриф буюрган меҳмонлар томонидан Президентимизнинг битирувчи ёшларга йўллаган табриги тадбир иштирокчиларига етказилди. Шу билан бирга, битирувчиларга катта ҳаётда омад ва муваффақиятлар тилаган ҳолда ўзларининг тавсия ва маслаҳатларини беришди.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram