Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамо | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши

ЮРАГИНГИЗГА ЁЗИБ ҚЎЙИНГ...

Турсунали Қўзиев - Бизнинг болажон халқимиз учун яқинлашиб келаётган энг ҳаяжонли кунлар арафасида Республика Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табриги эълон қилинди. Бу табрикни навбатдаги бирон бир байрам табриги эмас, балки тарихий табрик сифатида кўрдим.Чунки, янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган болаларга қарата бундай табрик ва тилаклар давлат раҳбари томонидан айтилиши, ниҳоятда кам ва ноёб воқеалардан. Бу табрик- мактаб остонасини ҳатлаб, ўз ҳаёт йўлини танлаш сари чиққан навниҳол ёшларимиз учун жудаям муҳим мотивация. Шу билан бирга ёшларга маънавий қувват бағишлайдиган ишонч ёрлиғи ҳамдир. Ёшларнинг ҳаммасиям ҳали Президентнинг бу каби муҳим месседжини туб маъносини тўла англаб етмас, буни нақадар муҳим эканлигини биз каби катта авлод вакиллари нисбатан теранроқ тушунишади.
Давлат раҳбари, миллат етакчисининг табриги ва тилакларини олишга муяссар бўлган ҳар бир мактаб битирувчисини табриклайман. Президентимизнинг сизга йўллаган бу табригини ҳар бирингиз қирқиб олиб рамкага ёки чўнтагингизга солинг, солганда ҳам юрак томонингиздаги чўнтагингизда олиб юринг, юрагингизга ёзиб қўйинг.. Йиллар ўтади, кўп даврлар, сувлар оқиб кетади, ҳаётда ҳар бирингиз албатта ўз муносиб ўрнингизни топасиз. Ўшанда, секин Президентингизнинг сизга аталган мана шу табригини очиб бир ўқиб кўринг. Ўшанда кўзингизга ёш келади ва бугун оддий кўринган ҳар бир сўзи қанчалик чуқур маъно касб этганини ҳис қиласиз. Оқ йўл, Президент табригини олган азиз битирувчилар!

Исроилжон Тиллабоев - Бугунги кун битирувчиларимиз, бу келажагимиз ворислари ва бунёдкорлари, мустақил фикрли, ўз муваффақиятлари билан жаҳон билан тиллашадиган, бўйлашадиган, Ватанимиз ва халқимиз корига ярайдиган авлод вакилларидир. Битирувчиларимизни билимга чанқоқлик, ташаббускорлик тарк этмаслигини тилайман.

Насиба Мамараимова - Муҳтарам Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табрикларини, нафақат мактаб битирувчилар учун, балким, кўп минг сонли устоз- мураббийлар, ота-оналар, бутун халкимиз, кенг жамоатчилик учун билдирилган юксак ишонч, масъулият деб биламан. Азиз битирувчиларга оқ йўл тилайман ва бутун жамоатчилик вакилларини ёшларимизни қўллаб-қувватлашга, уларнинг орзу-интилишларини амалга оширишларига кўмакдош бўлишга чақириб қоламан.

Хурмат билан Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши