Get Mystery Box with random crypto!

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида навбатдаги ғолиб а | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида навбатдаги ғолиб аниқланди

Гуласал Қодирова журналистикага қизиққани боис оммавий ахборот воситаларида ўз чиқишлари билан иштирок этиб келади. Гуласал #zamonamiz_qahramonlari хештеги билан Боғдод тумани 11-умумий ўрта таълим мактабида директор лавозимида ишлаб келаётган Лолахон Холматова иш фаолиятига оид мақоласини эълон қилди.

Мақолада тилга олинган педагог Лолахон Холматова кучли ирода, тенгсиз қатъият, туганмас сабр-бардоши билан 30 йилдан бери раҳбарлик лавозимида ишлаб келмоқда. "Ёлғизимдан айрилгач касбимга ўзгача ёндаша бошладим" номли мақолада балоғатга етган фарзандидан айрилган муаллиманинг мактабда фидойилик билан амалга оширилган ишлари қаламга олинган. "Умрим давомида марҳум дилбандимга беришим мумкин бўлган меҳримни энди ўқувчиларимга бера бошладим. Бутун ўй-хаёлим, режаларим, вақтим ўқувчиларим билан банд бўлиб қолди. Мана ҳозиргача шундай. Мактаб, таълим ва албатта болалар менинг ҳаётимга айланиб бўлди", каби сатрлар мақолани ўқиган ҳар бир инсон қалбини ларзага солмай қўймайди.

Мазкур мақола ижтимоий тармоқларда трендга чиқди. 15 мингдан ортиқ кўрилиб, 300 дан ортиқ канал ва гуруҳларга улашилди, 500дан ошиқ изоҳлар тўплади.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи фаолиятини трендга чиқаргани учун “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси ғолибаси Гуласал Қодировани муборакбод этади. Ғолиб вазирлик томонидан ноутбук билан тақдирланади.

Сиз ҳам Лолахон Холматова каби ўз касбининг фидойиси бўлган устозларни топинг, трендга чиқаринг ва ноутбук соҳиби бўлинг.