Get Mystery Box with random crypto!

Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi M
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Telegram kanalining logotibi uzedu — Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Kanaldagi mavzular:
Вазир
Jonli
Xalqaro
Fransiya
Kanal manzili: @uzedu
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 77.57K
Kanalning ta’rifi

Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
Telegram: https://t.me/uzedu/
Facebook: https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09
✉️ info@xtv.uz
Manzil: Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 261

2021-05-30 14:55:17
#Биласизми

Туҳмат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
10.2K views11:55
Ochish/sharhlash
2021-05-30 11:09:16 МАКТАБЛАРГА ЁРДАМ УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ўқув йили якунланар экан мактаб маъмурияти томонидан мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш ҳаракатлари бошланади. Йил давомида ҳар куни юзлаб болалар келиб таълим олган масканни янгилаб, янги ўқув йилига тайёрлаб қўйиш жуда муҳим. Бугун оммавий ахборот воситаларидан мактабларни жорий таъмирлаш масалаларига аслида ким масъул деган кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли Фармон ва Қарорлари билан умумтаълим мактаблардаги қурилиш таъмирлаш, ободонлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш, халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, яъни мактабнинг шаклига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланган.

Лекин, жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай эканлигини барча яхши билади. Мактабларда йиллар давомида йиғилиб қоган муаммолар борлиги, мактаб доимий эътибор талаб қиладиган маскан бўлгани сабабли ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағлари уларни ҳал қилишга ҳар доим ҳам етмайди.

Шу боис мактаб маъмурияти имкони борича ёрдам қила олиши мумкин бўлган ота-оналар ва ҳомийларнинг ёрдамини олишга ҳам ҳаракат қилади. Бироқ мактаб маъмуриятларига ҳаммага бир хил ёндашиб, мажбурий пул йиғиш ҳолатларига йўл қўйилмаслигини, мактабларга ёрдам фақат ихтиёрий бўлиш кераклигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Юртимизда мактабларга ёрдам мавзуси умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурган ва бугун ўз фарзанди таҳсил олаётган мактаб шароитини холисона яхшиламоқчи бўлган ота-оналар ва ҳомийлар анчагина.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги фарзанди таҳсил олаётган мактабларга беэътибор бўлмаётган, мактбалардан холис ёрдамини аямаётган ота-оналарга, ҳомийларга ва барча раҳбарларга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.


@uzedu
42.1K viewsedited  08:09
Ochish/sharhlash
2021-05-30 09:26:05
#LIVE
#республика_олимпиадаси
#Самарқанд

СИНОВЛАР БОШЛАНДИ...

Самарқандда бўлиб ўтаётган Республика фан олимпиадасининг иккинчи куни, тест синовлари бошланишига бир неча дақиқа қолди.

Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:

https://www.facebook.com/watch/?v=1755996244586835
13.9K views06:26
Ochish/sharhlash
2021-05-29 19:48:49
УРГУТДАГИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН МАКТАБЛАР ЎРГАНИЛДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Ургут туманида бўлиб, туманда инвестиция дастурига тушган мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактаблардаги қурилиш ишлари билан танишди.

Бугунги кунда туманда 6-, 15-, 28- ва 84-мактабларда инвестиция дастури асосида реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Вазир қурилиш ишларини замон талаблари асосида сифатли олиб борилиши муҳимлиги, ўқувчи ва ўқитувчилар учун муносиб шароитлар яратилиши бўйича ўз тавсияларини берди.
8.0K views16:48
Ochish/sharhlash
2021-05-29 18:28:06
ВАЗИР ЎЗ-ЎЗИНИ БАНД ҚИЛГАН УРГУТЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИ ЭЪТИРОФ ЭТДИ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бу борада ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ургут туманига келди.

Вазир тумандаги бир гуруҳ тадбиркор ҳамда ишбилармон ўқувчилар билан учрашди.

Туманда мактабда таълим-тарбия олиш давомида бўш вақтида мустақил ҳунар эгаллаш билан бирга, бугун мўмайгина даромад орттираётган ўқувчилар кўп. Ўз-ўзини банд қилаётган бу ёшлар тенгдошларини ҳам ҳунарли, ҳам даромадли қилишга эришмоқда.

Вазир ана шундай ўқувчиларнинг фаолияти кўргазмаси билан яқиндан танишиб, бундай саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Ташаббускор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ютуқларини оммалаштириш бўйича тавсиялар берди.

Шерзод Шерматов Ургутдаги "Чорчинор" болалар ёзги оромгоҳида яратилган шароитлар билан ҳам танишди.
9.0K views15:28
Ochish/sharhlash
2021-05-29 17:58:33 Мактабларда қўшимча пуллик таълим хизматларини ташкил қилиш, бюджетдан ташқари маблағ топишга доир зарурий ҳужжат ва маълумотлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабларда қўшимча пуллик таълим хизматларини ташкил қилиш, бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш мавзусида Очиқ мулоқот ташкил қилинган эди. Унда мазкур йўналишда зарур бўлган ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилганди.

Ушбу ҳаволадаги тақдимот орқали мактабларда таълим хизматларини кўрсатишнинг зарурияти ва аҳамияти, бюджетдан ташқари маблағ топиш йўллари ва усуллари билан танишиш мумкин.

Очиқ мулоқотни ушбу ҳавола орқали қайта томоша қилиб, ўзингиз учун зарур маълумотларни олишингиз мумкин. Унда айни вақтда қўшимча таълим хизматларини йўлга қўйиб, мактабига қўшимча маблағ тушираётган мактаблар тажрибаси ҳам бор.

Бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжат ва маълумотларни қуйидаги линклар орқали уларни юклаб олишингиз мумкин
20.4K viewsedited  14:58
Ochish/sharhlash
2021-05-29 14:25:31
Ortga qaytgan aql oqimi | Ayubxon Radjiyev

"Universitet formasida shahardan tashqariga sayohat uchun chiqqanimizda, Koreya aholisining bizga bildirgan munosabatidan hayron qolar edim. Bizga nihoyatda hurmat ko'rsatishar, "Sizlar bizning va o'z vataningizni kelajagisiz", -deyishardi"...

Respublika ta'lim markazi axborot xizmati xorijning yetakchi universitetlarida ta'lim olib qaytgan Xalq ta'limi tizmi xodimlari bilan ochiq suhbat uyushtirdi.

"Ortga qaytgan aql oqimi" turkum videolavhalarining ushbu sonida Abdulla Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot instituti rektori Ayubxon Radjiyev bilan bo'lgan suhbatni tomosha qilishingiz mumkin.

Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
10.8K views11:25
Ochish/sharhlash
2021-05-29 09:46:42 ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁР

Президент мактабларига 2021/2022 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 5-25 ИЮНЬ кунлари ОНЛАЙН шаклда portal.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
• туғилганлик тўғрисида гувоҳнома
• маълумотнома шакли (директор томонидан тасдиқланган);
• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

Президент мактабларига нечанчи синфларга қабул қилинади?
Тошкент, Нукус, Хива, Наманган шаҳридаги Президент мактабларига 5 ва 6 синфларга;
Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Фарғона, Қарши, Навоий, Нурафшон ва Термиз шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-6-7-8-9-10 синфларга қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари қачон бўлиб ўтади?
-босқич (саралаш)
2021 йил 20-25 июль
-босқич (асосий)
2021 йил 20-23 август кунларига режалаштирилган

Ота-оналар учун имтиҳон жараёнини онлайн трансляцияси: test2021.uz

қўшимча маълумот учун:
“Call-марказ” қисқа рақами: 1206; 71 207-72-22
Интернет: portal.piima.uz
Телеграм: @piimauz
Facebook: piima.uz
77.2K views06:46
Ochish/sharhlash
2021-05-29 08:45:59
Бугун, 29 май куни пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 224-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим фанлари олимпиадаси Республика босқичи бошланди.
Ўзига хос билимлар синовида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан жам бўлган 117 нафар 11-синф (шулардан 33 нафари махсус мактаб-интернатлардан) ўқувчилари иштирок этмоқда.
Олимпиада Низомига кўра, дастлабки куни иштирокчилар она тили ва адабиёти, ўзбек тили, математика (махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари учун), она тили (махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари учун) фанлари бўйича ёзма иш топширишади.

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: https://t.me/ToshkentshaharXTBB
12.1K views05:45
Ochish/sharhlash