Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.87K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 275

2021-12-24 17:01:21
6.9K views14:01
Ochish/sharhlash
2021-12-24 15:34:16 Нотариус хизматлари онлайн кўрсатила бошланди: бу банклар ишини ҳам осонлаштиради

Яқин келажакда бутунлай йўқ бўлиб кетадиган ёки фаолияти фақат онлайнга ўтадиган соҳалардан бири нотариус хизматларидир.

Рақамлашиш ва идентификациялаш, ахборот алмашиш ва тасдиқлаш бўйича замонавий технологиялар бунга имкон очади.

Айтишларича, кеча биринчи марта нотариус хизмати Ўзбекистонда ҳам E-notarius порталида онлайн шаклда амалга оширилган.

Ўзбекистон фуқароси вояга етмаган фарзандининг чет элга чиқишига розилигини видеоконференция орқали тасдиқлаган.

Онлайн нотариус яна шуниси билан аҳамиятлики, бу жараён банк маҳсулотлари рақамлашишини янада осонлаштиради ва чуқурлаштиради. Масалан, ипотека ёки автокредит бериш бизнес жараёнларида айни дамда тўлиқ онлайн хизмат кўрсатиш имконсиз, банк ва мижоз қайсидир занжирда ўзаро контактга киришишга мажбур.

Яқин келажакда бунга асло ҳожат қолмайди.
8.5K views12:34
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:33:43 Ўзбек сўми бир кунда қарийб 0,4%га мустаҳкамланди. Бу кунлик сессиялар бўйича рекорд

Кеча Валюта биржасида 640 миллион доллардан ортиқ қийматдаги битимлар ўтган. Бу эркин конвертация йўлга қўйилгандан кейин ўтган сессиялардаги мутлақо янги рекорд.

Кечаги сессия вақтида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 41,33 сўмга мустаҳкамланган. Битта сессия давомида миллий валютанинг мустаҳкамланиши кўрсаткичи бўйича ҳам бу янги рекорд.

Катта эҳтимол биржадаги колл-аукционларга жуда катта миқдорда валюта сотиш таклифи чиқарилган. Бу балки Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, балки Молия вазирлиги ёки қайсидир бошқа давлат фонди бўлиши мумкин.

Эътиборлиси, ўзбек сўмининг мустаҳкамланиши бугун ҳам, эрталабки савдоларда яна давом этган.

@the_bakiroo
9.4K viewsedited  09:33
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:31:24
"Asaxiy Books" йил бестселлерлари рейтингини эълон қилибди. Рейтингда бу йил машхур бўлган Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи бирични ўринни олибди. "Қўрқма" интернет-дўкон орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган.

Asaxiy 20ти китобдан иборат йил бестселлерлари тўпламини 15 %лик чегирма билан 709 000 Сўмдан харид қилишни таклиф қиляпти. Етказиб бериш хизмати тўплам учун ҳатто чекка қишлоқларга ҳам бепул!


Яна бир қулайлик, тўпламга 12 ойга муддатли тўлов хизмати ҳам бор экан.

Байрамга ажойиб совға!

Буюртма бериш: https://asaxiy.uz/s/lmuaJLcZLa

реклама
9.3K views09:31
Ochish/sharhlash
2021-12-23 17:08:11
«Ипак Йўли» банки дунёдаги энг нуфузли банклардан бири - «Deutsche Bank AG» (Германия) банкининг «Sustainable Client Excellence Award 2021» мукофоти билан тақдирланибди.

Бу мукофот банк фаолиятининг барқарор ривожланишига қўйилган ўзига хос баҳо бўлиб, унинг ESG стандартларига мувофиқ иш юритаётганини билдиради.

ESG стандартлари қуйидаги мезонларга асосланади:

- Экологик - компаниянинг табиатни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятини аниқлайди;
- Ижтимоий - ходимлар, етказиб берувчилар, мижозлар ва жамият билан муносабатларни қандай бошқаришини тадқиқ қилади;
- Корпоратив бошқарув - компанияни бошқариш, раҳбарлар меҳнати учун ҳақ тўлаш, аудит, ички назорат ва акционерлар ҳуқуқларини ўз ичига олади.

Ушбу мукофот «Ипак Йўли» банкининг замонавий дунё кун тартибига мувофиқ инновацион фаолият олиб бораётганини тасдиқлайди.
Реклама
7.2K viewsedited  14:08
Ochish/sharhlash
2021-12-23 14:33:37 Ипотека имконияти рейтингида энг ёмон ўнталикдамиз

Numbeo тузган аналитикага кўра, ипотека кредитларига имкониятлар рейтингида Ўзбекистон 111 давлат орасида 103- ўринни эгаллаган.

Таҳлилларга кўра, ўзбекистонликлар ипотека тўловлари учун ўртача даромадининг 3,55 баробарини сарфлашлари керак бўлади. Ўзбекистон билан бир хил кўрсаткичга аксар рейтинглардаги қўшнимиз Венесуэла ҳам сазовор бўлган.

Уй-жой нархларининг жон бошига даромадларга нисбати 17,42ни ташкил этган. Яъни, аҳволимиз бу масалада сал яхшироқ: ўртача ўзбекистонлик ўртача уй-жойни сотиб олиши учун 17 йилликдан кўпроқ даромадларини сарфлашларига тўғри келади.

Мазкур рейтинг давлат ипотека дастури бўйича субсидияларни ва фоиз компенсацияларини инобатга олмаган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ва умуман ипотека имконлилигини таъминлашга уринаётган қашшоқ мамлакатлар учун энг катта муаммолардан бири аҳолининг ўта кам даромадлилиги ва ундан ҳам ёмони расмий даромадларга эга аҳоли улушининг паст кўрсаткичда қолаётганлиги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ҳукуматнинг асосий ҳаракатларида аҳоли даромадларини оширишга эмас, уй-жой нархини пасайтиришга кўпроқ урғу қаратилади.
8.8K viewsedited  11:33
Ochish/sharhlash
2021-12-23 12:29:51 Кўринг ва ўрнак олманг. Узоқ бўлинг!

Мустақил ОАВ ўлдирилган, қувилган, қамалган ёки бурчакка қисилган Россияда Путин 17- бор матбуот анжуманини ўтказмоқда.

Ҳаммаси олдиндан тайёрланган сценарий ва фильтрдан ўтган саволлардан иборат бўлади. Лакейлар ўз хўжасини фақат олқишлаши ёки ундан ҳайратланиши мумкин холос.

Анжуманга бош муҳаррири бу йил Нобель мукофоти соҳиби бўлган Дмитий Муратовнинг "Новая газета"си таклиф этилмаган.
9.5K views09:29
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:07:02 Муҳрим доим маладес!

Адашмасам, 2004 йил охири ё 2005 йил бошларида LiveJournal'да ёзишни бошлаганимда илк блог-платформа ҳисобланган мазкур тармоқда ўзбекча ёзадиган Муҳрим аллақачон бор эди. Шу маънода Муҳримни биринчи ўзбек блогери, деб ҳисоблайман ва бу борада исталганча баҳслашишим мумкин (хафа бўлмасин, телеграмда Замбарақнинг ўқи каналини юритадиган Фарҳод Файзуллаев ҳам бор эди).

Ўшанда Муҳримни 30 ё 40 ёшли амаки деб ўйлардим, кейин билсам, мактабда ё коллежда ўқирдийкан ўша вақтда.

Ўша йиллари LiveJournal'нинг ўзбек аудиторияси нари борса 200-300 киши эди. Лекин, бугун мени энг катта қизиқишларимни шу тармоқ шакллантирган, масалан, айнан шу тармоқ орқали мен менинг севимли театрим Илҳом ҳақида билганман, тармоқдаги Анток Носик, кейин Навальнийнинг таъсири жуда катта бўлган.

Ҳа, айтганча, твиттер деган тармоқ очилгани ҳақида ҳам Муҳримнинг постидан ўқиганман.

Муҳрим бугунги ўзбек медиаси кун тартибини яратаётган кун.ўзнинг отаси эканини, сокин, бир ўзанли дарёни эса шовқин, тийиқсиз дарё.ўзга айлантира олганини ҳамма билади.

Орада кўп талантли ёшлар пайдо бўлди. Бирига Муҳрим иккинчи, иккинчисига Муҳрим учинчи деб умидлар қилдик. Лекин Муҳрим иккинчиям, Муҳрим учинчиям пайдо бўлмади ҳозирча.

Муҳрим эса ўсишда, қийноқли савол беришда, яратишда тўхтамайди. Журналист қанақа бўлиши керак деб сўрашса, Муҳримдақа бўлиши керак дейман.

Чунки Муҳрим доим маладес!
10.2K viewsedited  08:07
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:35:03 Олтин яна 1800+ долларлик, мис эса 9600+ долларлик коридорга қайтди

Бир ойлик танаффусдан кейин олтин билан боғлиқ битимлар яна 1800 доллардан қиммат нархларда ўтмоқда.

Омикрон штамми ўта фаол тарқалаётганлиги ва босилмаётган хавотирлар инвесторлар ва спекулянтларни яна ҳимоя активларига мурожаат қилишларига ундамоқда.

Олтинга қўшилиб бошқа рангли металлар, масалан мис ҳам қимматламоқда.

Кеча кўп ёзилган Ёшлик 1 конида 5000 тонналик олтин, 45 миллион тонналик мис захиралари аниқланган.

Ўзингизга тасаввур қилиш учун кондаги олтин захираларининг қиймати бугунги котировкада 289 миллиард доллар, мисники эса 432 миллиард доллар, жами 721 миллиард доллар бўлади.

Бу ҳозирги Ўзбекистоннинг 12 йиллик ЯИМи, ёки жон бошига 20600 доллардан дегани.

@the_bakiroo
13.6K viewsedited  04:35
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:57:48 Табиий бойликлар мамлакат фаровонлигига хизмат қилиши мумкин

Афсуски, табиий бойликлар миллат ва мамлакат фаровонлиги ва эркинлигини яратиши мисол бўлган намуналар жуда кам. Яқин тарихда ва бугунимизда Норвегия ва Канаданигина мисол кўрсатиш мумкин.

Фанда "ресурс лаънати" деб ном олган парадоксга кўра, одатда мислсиз табиий бойликлар ва ресурсларга эга мамлакатлар қашшоқлик ва тирания сиртмоғидан чиқиб кета олишмайди. Бойликлар ва улардан яратиладиган самара тор доирада тақсимланади ва ўзлаштирилади.

Бежизга давлат раҳбари Жанубий Кореяни мисол келтириб, уларда табиий бойликлар йўқ экани, лекин иқтисод бўйича кучли ўнликка кириши таъкидлагани йўқ. Чунки ресурси бор мамлакатлардан кўра ресурси йўқ мамлакатларнинг муваффақият йўли осонроқ кечади.

Шу маънода кўлами ва мундарижаси бўйича аналоги йўқ бўлган Ёшлик-1 кони бизга, ўзбекистонликларга фаровонлик ва эркин тараққиёт йўлига чиқиб олиш учун тақдим этилаётган яна бир, балки охирги имконият.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд.доллар атрофида, лекин биринчи босқичнинг ўзидаёқ у сарфланган маблағларни тўлиқ оқлайди ва иккинчи босқичдан бошлаб фақат фойда оқимини яратади. Содда қилиб айтган, ўзбек клондайки.

Умид шуки, Ёшлик-1 биз орзу қилган очиқ ва замонавий иқтисодиётни яратишга, эркин фуқаролик жамиятига етиб боришимизга жуда катта пойдевор бўлади.
7.5K viewsedited  11:57
Ochish/sharhlash