Get Mystery Box with random crypto!

Марказий банк захираларнинг бир қисмини қимматли қоғозларга ўт | bakiroo

Марказий банк захираларнинг бир қисмини қимматли қоғозларга ўтказа бошлаган

Олтин-валюта захираларининг 80 фоизини олтинда ва қолганини валютада сақлаб келган Ўзбекистон Марказий банки томонидан захираларни диверсификация қилиш мақсадида қимматли қоғозларга бирламчи инвестиция киритиш амалиётлари ўтказилгани ҳамда тегишли портфеллар шакллантирилгани айтилмоқда. Бу чинданам тарихий ва жиддий қадам.

Янги даврда олтин-валюта захираларининг таркибида олтин улушини камайтириш масаласи 2019 йилдан буён кўтариб келинади. Бундай режалар ҳақида жуда кўп гапирилган. Ҳатто 2 йил аввал Марказий банк Раиси олтин-валюта захираларини бошқариш стратегиясини ўзгартириш бошланганини маълум қилганди.

Лекин олтиннинг бир қисми ўрнига қимматли қоғозлар сотиб олиш хоҳишлари шу пайтгача амалга кўчмаган. Олтин котировкаларининг узлуксиз ўсиши фонида 2022 йилнинг охирига келиб олтин улушини камайтириш ўрнига бондлар сотиб олиш режаларидан воз кечилгани эълон қилинганди.

Кечаги учрашув ва очиқлама хабардан кўринадики, Марказий банк олтин ўзининг тарихий максимумларига етгани ва котировкалар буёғига пасайиш тенденциясига эга бўлиши мумкинлигини инобатга ола бошлаган.