Get Mystery Box with random crypto!

Газ бўйича икки ойдан кейинги режалар борми? Метан газ учун ч | bakiroo

Газ бўйича икки ойдан кейинги режалар борми?

Метан газ учун чекланган потолок нархлар амал қиладиган муддат учинчи марта узайтирилмоқда. Ҳар сафар потолок нархлар оширилган ҳолда.

Шунақа тасаввур пайдо бўлмоқдаки, газ масаласида икки ойдан нарига ҳеч қанақа режа йўқ, Қанақадир ўрта муддатли стратегия ҳақидаку гапирмасаям бўлади?

Хўш, августдан кейин нима бўлади? Яхши бўп кетадими ё шунақа бюрократик чекловларга кўникиб кетамизми? Шуми бозорга ўтиш? Шуми ислоҳот? Бу бозор ислоҳоти эмас, бозор ислоҳотининг дискредитацияси эмасми?

Кузда нима бўлади? Яна ҳарорат пасайиши билан заправкалардан тортиб, иссиқхона ва заводлар газдан узиладими? Нега бизнес кафолатланган газ олиши мумкин эмас? Нега газ лимитини олиш учун бизнес ёпиқ кабинетларда кимларнингдир кўзқарашига қараб хорланиши ёки ўртамчиларга чиқиши керак? Нима учун газни биржа товарига айлантириш мумкин эмас? Ана пропан сотилаяпти-ку биржада.

Нима учун куз ва қишда кимга газ беришни қанақадир Энергетика вазирлиги ва ҳокимликлар ҳал қилиши керак? Қачон бу ботқоқдан чиқиш бошланади? Хоҳиш борми?