Get Mystery Box with random crypto!

'Аи-80 бензинининг номи ва нархи бор, аммо ўзи йўқ' Тош отиш | bakiroo

"Аи-80 бензинининг номи ва нархи бор, аммо ўзи йўқ"

Тош отиш қулай ва урф бўлган эски даврда арзон бензин фақат Тошкентда бўларди. Вилоятларда нархлар қимматлиги учун хусусий киракашлар Тошкентдан бензин ташиш билан ҳам машғул бўлишарди.

2021 йил эски даврнинг шу ажойиб анъанаси яна тикланди. Пешонамизга тамға бўлиб битган АИ-80 бензин фақат янги Ўзбекистоннинг ялтироқ прилавкасига айланган Тошкентда бор. Вилоятларда йўқ, бўлса ҳам нархи пойтахтдагидан анча қиммат.

Дарёўз монополист Ўзбекнефтегазнинг мазкур иккиюзламачи сиёсатини ўрганиш учун Қарши шаҳридан репортаж тайёрлапти.

"Аи-80 маркали бензин ҳатто тугаб қолган бўлса ҳам, унинг 6500 сўм экани, нархнинг тушгани ёзилиб туриши керак".

"Мазкур муаммони ёритмасликни маслаҳат берган Шароф Ғаниевнинг айтишича, Аи-80 бензини уларга айнан Тошкент шаҳридан олиб келинади".

"Нархни мажбуран арзон қилиш билан иш битмайди. Фалон сўмда сотасан дейишсаю, у нарх қопламаса. Яъни Тошкентдан шу маркали бензинни олиб келиш харажатлари ошиб кетса, қандай қилиб арзон нархда сотиш мумкин".