Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.93K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 268

2021-12-29 17:23:59
Янги йилни янги IPhone билан кутиб олинг!

Шартлари жуда оддий экан. Мана шу постда танишиб чиқишингиз мумкин https://t.me/bugunrasmiy/17341

Байрамни ажойиб совға билан кутиб олишга нима етсин?! Шошилинг, барчага омад.

Реклама
6.9K viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash
2021-12-29 15:43:35 Кредитларнинг қарийб ярми пойтахтда ўзлаштирилган: ҳозирги Ўзбекистонда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас

Тенгсизлик ва фарқларнинг ошиб бораётгани ҳақида кўп ёзамиз. Чунки бу шахсан мени қўрқитади. Ўзбекистондаги тенгсизлик барча кесимларда ортиб бормоқда: бойлар ва камбағаллар, марказ ва вилоятлар, шаҳар ва қишлоқлар, эркак ва аёллар ўртасида, вҳк.

Бу йилдан бошлаб Марказий банк кредитларининг ҳудудлар қирқими тўғрисида маълумот бера бошлади. Ўзи бусиз ҳам ҳудудлар қирқимида концентрация ўта юқори. Лекин 2021 йил давомида бу кўрсаткич яна фақат ошиб борди.

1 декабрь ҳолатига кредитларнинг 48,9%и Тошкент шаҳрига тўғри келади. Пойтахтнинг улуши йил давомида 1,5 фоиз бандига ошган. Солиштириш учун, Қорақалпоғистон ҳиссасига жами кредитларнинг атига 2,6%и тўғри келади, Пойтахтдан қарийб 20 баробар кам. Эътиборлиси, Қорақалпоғистон ва бошқа депрессив вилоятларнинг улуши фақат камайиб бормоқда.

Бу билан кредитларни ажратишни тўхтатиб Қорақалпоғистон ё Сурхондарёда беришни бошлаш керак демоқчимасман. Шунақа аҳмоқлик ўтган даврда ростанам кузатилган, банкларга пойтахтда филиал ё мини банк очишга рухсат берилмасди. Вилоятларга кредит ажратиш режаси маъмурий йўл билан баландроқ бўларди. вҳк. Бу нотўғри йўл.

Биз сигналларни тўғри ўқишни бошлашимиз керак.

Нега бизнес вилоятларда эмас, Тошкентда кредит олишни маъқул кўради? Балки вилоятлардан бизнес ва пулни қочишига чуқур маъмурий аралашув билан боғлиқ сабаблар бордир. Нега вилоятларда муаммоли кредитлар (NPL) улуши кўпроқ?

Кредитни қўя турайлик, нега омонатчилар ва депозиторлар пулини опкелиб Тошкентдаги банкларга қўйишни маъқул ва хавфсиз деб билади?

Ҳаммаси фақат кучайиб бораётган маъмурий аралашув, босим ва директиваларга бориб тақалмайдими? Масала ўша кўпчилик зерикарли дейдиган мулк ҳуқуқига, унинг ҳимояланмаганига боғлиқ эмасми?

Оддий мисол. Меҳнатга ҳақ тўлаш вилоятларда пойтахтдан 3-4 карра арзон. Нега банклар ё йирик корпорациялар кўп меҳнат талаб қиладиган Алоқа марказларини Фарғонада, ё Қаршида очмайди? Ахир бино ижараси ҳам арзон бўлса?

Чунки вилоятларда қайсидир компаниянинг алоқа маркази иш бошласа, эртасига ҳокимиятдан топшириқ келиб тушиб туради. Юклама, Харажат ёки Ноқонуний иш билан боғлиқ. Эшагидан тушови қимматга тушади.

Шунинг учун бу рақамлардан ҳайрон бўлмаслик керак.

@the_bakiroo
8.6K views12:43
Ochish/sharhlash
2021-12-29 14:40:25
TBC UZ’da kreditni yanada manfaatli shartlar asosida oling!

Endi siz ushbu imkoniyatlardan foydalana olasiz:
Kattaroq summalar – 50 000 000 so‘mgacha
Pastroq stavkalar – yiliga 28% dan boshlab
Bonuslar - kredit summasidan 2% yangi mijozlarga sovg‘a

Rasmiy ish haqingiz bo‘lsa bas. Ijobiy kredit tarixi ham zarar qilmaydi.
TBC Bank – insonlar hayotini osonlashtiramiz!

Sayt: https://tbcbank.uz/uz/product/kredity
24/7 Baxt markazimiz (koll-markaz) telefon raqami: 1150

reklama
8.5K views11:40
Ochish/sharhlash
2021-12-29 13:28:39 Қиммат машина орзусидаги Ҳокимликлар ҳийла ва найрангга ўтишмоқда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарид қилмоқчи бўлган 478 миллион сўмлик Kia Sorento Comfort автомобили масаласида жамоатчилик ва назорат органлари ўта муҳим бўлган бир нуқтани назардан четда қолдиришмоқда.

Ҳозир гўёки автомобилни ҳарид қилиш қарори бекор қилингани ва маблағлар “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилганини айтишиб, масалани ёпди-ёпди қилишмоқчи.

Аслида Сирдарё вилоят ҳокими яна битта хизмат автомашинаси сотиб олишга умуман ҳаққи бўлмаган. Ҳукумат қарорига кўра, вилоят ҳокимларига фақат битта, қиймати 2000 БҲМгача бўлган (ёки 540 миллион сўмгача) хизмат автомашинаси мумкин.

Вилоят ҳокими жаноб Мирзаевга бириктирилган Тойота Прадо хизмат автомашинаси бор, яъни Мирзаевнинг Kia Sorento Comfort олишга умуман ваколати бўлмаган. Бу биринчиси.

Иккинчидан
, вилоят ҳокими ўринбосарларига қиймати 1500 БҲМгача (ёки 405 миллион сўмгача бўлган хизмат автомашиналари мумкин. Яъни, Сирдарё вилояти ҳокимининг биронта ўринбосари 478 миллион сўмлик Kia Sorento Comfort минишга ваколатлари бўлмаган.

Энди осонгина қутулиш учун вилоят ҳокимининг 1- ўринбосарини "айбдор" кўрсатиб, келаси чоракда ечиладиган "ҳайфсан" бериб вазиятдан чиқилмоқда. Аслида бунақа ишлар биринчи раҳбарнинг тўғридан-тўғри топшириғисиз амалга ошмайди.

Ҳукумат қарорида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида автотранспорт воситаларини бириктиришда назарда тутилган лавозимлар ва меъёрларга қатъий риоя қилиниши тегишли давлат органи раҳбари зиммасига юкланади, деб қўйилган. Яъни бу масалада тўғридан-тўғри жавобгар Мирзаевнинг ўзи. Ҳоким бова эса уялмай, биринчи ўринбосарини шамолга рўпара қилаяпти.

Яна бир масала. Карантин чекловлари бошланганда очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси бу ёпиқ бассейн. Шу кунгача бирон марта на жамоатчиликка ва на парламентга бу каби жамғармалар ҳисобот топширмаган, маълумотларни очиқламаган, ялпи аудитдан ўтмаган. Қаердан миллиардлаб пул келаяпти, қаёққа миллиардлаб кетаяпти, ҳеч нима айтилмайди.

Жамғарма маблағларини вилоятларда вилоят кенгаши, яъни ҳоким жанобларини ўзлари тасарруф этади. Бошқача айтганда жаноб Мирзаев 478 миллион сўмни, бир чўнтакдан олиб ўзининг назоратидаги бошқа чўнтагига солган холос. Балки Мирзаевнинг орузсидаги Kia Sorento Comfort “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан олинар, ким билади.

@the_bakiroo
9.5K viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2021-12-29 12:26:33 Афғонистонга электр етказиш камайтирилади

Техник сабабларга кўра, Афғонистонга электр етказиш 50%гача қисқартирилади.

Қўшни давлатнинг 15 та провинцияси, шу жумладан Кобулда ҳам электр таъминотида узилишлар кутилади.

15 августда толиблар ҳокимиятга келганига қарамай, Ўзбекистон электр таъминотини давом эттирмоқда. Етказиб берилган электр ва бошқа товарлар учун тўловларни амалга ошириш масаласи ҳалигача очиқ қолмоқда.
9.6K views09:26
Ochish/sharhlash
2021-12-29 08:31:07 30 йил

Бугун Мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк референдум ва президентлик сайловлари ўказилганига 30 йил тўлди.

"Сиз Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши эълон қилган Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигини маъқуллайсизми?" деган саволга 98,3 фоиз сайловчилар "Ҳа" дея жавоб беришган.

Шунингдек, илк президентлик сайловларида Ислом Каримов 87,1 фоиз овоз олиб ғолиб бўлганди.

Мамлакат ва миллат улкан умидлар билан келажакка боқишни бошлаган эди бу кун.
11.0K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash
2021-12-29 06:00:05Лирани қулашига журналист ва иқтисодчилар айбдор кўрсатилмоқда

Эрдоган назоратидаги Туркия Марказий банки 26 нафар журналист ва иқтисодчиларни судга берган. Улар ижтимоий тармоқ ва ОАВдаги постлар орқали лирани қадрсизланишини ташкил этганликда айбланмоқда.

Маҳкама қўзғатилганлар орасида Туркия Марказий банкининг бир эмас, иккита собиқ раҳбари ҳам бор. Дурмуш Йилмаз ва Русду Сарачоглуга қарши твиттердаги аккаунтлар орқали валюта курсини манипуляция қилганлик даъвоси қўзғатилган.

Марказий банкнинг айбловлари фақат курс ўзгаришларига дохил эмас. Эрдоганнинг лирадаги депозитлар бўйича курс фарқи рискини давлат ўз зиммасига олиш ваъдаларини танқид остига олганлар ва унинг оқибатлари ҳақида фикр билдирган иқтисодчилар ҳам маҳкама таъқибига олинган.

Эрдоган ваъдаларидан кейин мустаҳкамланган лира кечадан бошлаб яна қулашни бошлаган. Қатор иқтисодчилар лиранинг ўтган ҳафтадаги мустаҳкамланиши Эрдоганнинг популистик ваъдалари эмас, мисли кўрилмаган интервенциялар туфайли эканини айтишмоқда.
11.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-28 16:40:59 СССРлашаётган Россия

Россия олий суди мамлакатнинг энг машҳур ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти "Халқаро Мемориал"ни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

"Халқаро Мемориал" буюк Андрей Сахаров томонидан қайта қуриш эпкинлари бошланган 1987 йилда ташкил этилган. Ташкилот Совет Иттифоқининг жиноятлари, қатағонлар, очарчиликлар, урушлар тарихини, архивларини ўрганган. Мемориал ўз номи билан Хотирани, Миллат Хотирасини тиклаш билан шуғулланган.

Прокуратура ўз сўровида "Мемориал" фаолияти давомида СССРнинг террористик давлат сифатида ёлғончи қиёфасини шакллантираётганида айблаган.

Бундан бир муддат аввал ташкилот хорижий агент деб топилган эди.

Ташкилотнинг оталаридан бири бўлган Лев Понамарев суд қарорини "бундай йўл билан мамлакат ҳалокатга юз тутади" дея баҳолаган.

Биз бу мамлакатдан, СССРлашаётган Россиядан узоқроқ бўлишимиз керак.

@the_bakiroo
8.8K views13:40
Ochish/sharhlash
2021-12-28 13:08:35 "Қўрқинчи рақам: Даромадларнинг 80 фоизи кредитларни сўндиришга"

Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина йил якунлари бўйича катта интервью берипти.

Интервьюда регулятор раҳбари россияликларда қарз юки шиддат билан ошиб бораётганига алоҳида эътибор қаратган.

"Айниқса, бусиз ҳам катта кредитларга эга одамларнинг қарзлари яна ошаётгани ташвишга солади. Бизда ҳозир банкдан кредит қарзига эга бўлганларнинг ҳар учтасидан биттаси 80 фоиздан кўп даромадини кредитларни қоплашга кетмоқда", деган у.

Бундан аввалроқ 2014 йилдан буён аҳоли реал даромадлари ошишдан тўхтаган Россияда чакана кредитлар истеъмол секторини ўстиришга хизмат қилмай қўйгани тўғрисида қатор таҳлиллар пайдо бўлган эди. Яъни янги кредитларнинг катта қисми товар ва хизматлар сотиб олишга эмас, бошқа кредитларни сўндиришга йўналтира бошланган.

Ўзбекистонда қарз юки бўйича ўртача кўрсаткичлар ҳисобланиб борилса-да, ҳозирча очиқлангани йўқ.

Мамлакатимизда қарз юки бўйича қонунчилик билан чекловлар ўрнатилган. Хусусан жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

Лекин шунда ҳам чакана кредитлар шиддат билан ошишда давом этмоқда. Учинчи йилдирки жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар ўсиши суръати корпоратив кредитлар ўсиши суръатидан юқори бўлиб қолмоқда. Чакана кредитларнинг юқори ўсиши ҳатто аҳолининг реал даромадлари ўсмаган 2020 йилда ҳам давом этган.

2021 йилда энг катта суръатда ўсиш кўрсаткичларини қайд этаётган банк маҳсулоти микроқарзлар бўлиб қолмоқда.
10.0K viewsedited  10:08
Ochish/sharhlash
2021-12-28 12:49:45
Hurmatli mijozlar!

Bayram kunlari ham onlayn bank xizmatlari Siz bilan
birga.

Yaqinlaringizga bayramga pul yubormoqchimisiz ?
Agrobankning onlayn xalqaro pul o'tkazmalaridan foydalaning.

Rossiyadan O'zbekistonga pul yuborish uchun TKB - bank, CберБанк Онлайн hamda Agrobankmobile ilovalari orqali,

Janubiy Koreyadan: Hana bankning “Hana EZ” ilovasi orqali.

"Золотая корона" onlayn pul o'tkazmasi orqali istalgan davlatdan kartangizga pul qabul qilishingiz,

Shuningdek, "VISA Direct" xizmati orqali barcha davlatlardan pul qabul qilishingiz va dunyoning 99 dan ortiq davlatiga o'tkazishingiz mumkin.

Реклама
7.1K views09:49
Ochish/sharhlash