Get Mystery Box with random crypto!

Энергетика вазири ниҳоят интервью берди Вазир Мирзамаҳмудовни | bakiroo

Энергетика вазири ниҳоят интервью берди

Вазир Мирзамаҳмудовнинг тарифлар оширилиши эълон қилинганидан кейин роса бир ой ўтиб, халққа кўриниш бергани олқишли, албатта.

Лекин ҳурматли вазир бутун интервью давомида бирон янги гап айтмаган, журналистнинг ишораларига қарамай, каррасига қимматлаштирилган зараркунанда лойиҳалар ва олигархларнинг пудратлари ҳисобига шиширилган таннархдан тортиб, онгли равишда шимолга энергетик қарамлик яратилаётганига оид масалаларгача бўлган оғриқли саволларга жавоб бермаган. Самарасиз энергетика бюджет субсидиясидан қачон чиқишидан, (Uzgastrade ва Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари) харид битимларнинг шаффофлигигача бўлган илмоқли саволлардан ҳам жавобсиз чиқиб кетилган.

Бурғулашга сарфланаётган триллионларга қарамасдан газ қазиб олишнинг пасайишда давом этаётгани, ёпиқ қарорлар билан олигархларга совға қилинган конлар ва ишончли бошқарувга берилаётган активлар, турли схемалар билан Ўзбекнефтегаз бўйнига илинаётган қарзлар, Ўзбекнефтегаздан тортиб олинган Шўртан 2 лойиҳаси тақдири, ўзи йўқ газга Хоразм вилоятида қиймати 10 млрд.долларлик навбатдаги газ-кимё лойиҳаси қурилиши, Ўзтрансгазнинг келажаги, ёпиқ хусусийлаштириш, автомат бўлмаган счетчиклар, тендерсиз қурилаётган қуёш станциялари, мустақил бўлмаган ва ваколатсиз энергорегулятор, минтақа учун бомбага айланиши мумкин бўлган АЭС, прокладка фирмаларгача бўлган масалалар кўтарилмаган.

Лекин нима гапирилган, нима гапирилмаганини билиш учун ҳам интервьюни кўриш керак.