Get Mystery Box with random crypto!

Қиммат машина орзусидаги Ҳокимликлар ҳийла ва найрангга ўтишмо | bakiroo

Қиммат машина орзусидаги Ҳокимликлар ҳийла ва найрангга ўтишмоқда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарид қилмоқчи бўлган 478 миллион сўмлик Kia Sorento Comfort автомобили масаласида жамоатчилик ва назорат органлари ўта муҳим бўлган бир нуқтани назардан четда қолдиришмоқда.

Ҳозир гўёки автомобилни ҳарид қилиш қарори бекор қилингани ва маблағлар “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилганини айтишиб, масалани ёпди-ёпди қилишмоқчи.

Аслида Сирдарё вилоят ҳокими яна битта хизмат автомашинаси сотиб олишга умуман ҳаққи бўлмаган. Ҳукумат қарорига кўра, вилоят ҳокимларига фақат битта, қиймати 2000 БҲМгача бўлган (ёки 540 миллион сўмгача) хизмат автомашинаси мумкин.

Вилоят ҳокими жаноб Мирзаевга бириктирилган Тойота Прадо хизмат автомашинаси бор, яъни Мирзаевнинг Kia Sorento Comfort олишга умуман ваколати бўлмаган. Бу биринчиси.

Иккинчидан
, вилоят ҳокими ўринбосарларига қиймати 1500 БҲМгача (ёки 405 миллион сўмгача бўлган хизмат автомашиналари мумкин. Яъни, Сирдарё вилояти ҳокимининг биронта ўринбосари 478 миллион сўмлик Kia Sorento Comfort минишга ваколатлари бўлмаган.

Энди осонгина қутулиш учун вилоят ҳокимининг 1- ўринбосарини "айбдор" кўрсатиб, келаси чоракда ечиладиган "ҳайфсан" бериб вазиятдан чиқилмоқда. Аслида бунақа ишлар биринчи раҳбарнинг тўғридан-тўғри топшириғисиз амалга ошмайди.

Ҳукумат қарорида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида автотранспорт воситаларини бириктиришда назарда тутилган лавозимлар ва меъёрларга қатъий риоя қилиниши тегишли давлат органи раҳбари зиммасига юкланади, деб қўйилган. Яъни бу масалада тўғридан-тўғри жавобгар Мирзаевнинг ўзи. Ҳоким бова эса уялмай, биринчи ўринбосарини шамолга рўпара қилаяпти.

Яна бир масала. Карантин чекловлари бошланганда очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси бу ёпиқ бассейн. Шу кунгача бирон марта на жамоатчиликка ва на парламентга бу каби жамғармалар ҳисобот топширмаган, маълумотларни очиқламаган, ялпи аудитдан ўтмаган. Қаердан миллиардлаб пул келаяпти, қаёққа миллиардлаб кетаяпти, ҳеч нима айтилмайди.

Жамғарма маблағларини вилоятларда вилоят кенгаши, яъни ҳоким жанобларини ўзлари тасарруф этади. Бошқача айтганда жаноб Мирзаев 478 миллион сўмни, бир чўнтакдан олиб ўзининг назоратидаги бошқа чўнтагига солган холос. Балки Мирзаевнинг орузсидаги Kia Sorento Comfort “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан олинар, ким билади.

@the_bakiroo