Get Mystery Box with random crypto!

​Лирани қулашига журналист ва иқтисодчилар айбдор кўрсатилмоқд | bakiroo

Лирани қулашига журналист ва иқтисодчилар айбдор кўрсатилмоқда

Эрдоган назоратидаги Туркия Марказий банки 26 нафар журналист ва иқтисодчиларни судга берган. Улар ижтимоий тармоқ ва ОАВдаги постлар орқали лирани қадрсизланишини ташкил этганликда айбланмоқда.

Маҳкама қўзғатилганлар орасида Туркия Марказий банкининг бир эмас, иккита собиқ раҳбари ҳам бор. Дурмуш Йилмаз ва Русду Сарачоглуга қарши твиттердаги аккаунтлар орқали валюта курсини манипуляция қилганлик даъвоси қўзғатилган.

Марказий банкнинг айбловлари фақат курс ўзгаришларига дохил эмас. Эрдоганнинг лирадаги депозитлар бўйича курс фарқи рискини давлат ўз зиммасига олиш ваъдаларини танқид остига олганлар ва унинг оқибатлари ҳақида фикр билдирган иқтисодчилар ҳам маҳкама таъқибига олинган.

Эрдоган ваъдаларидан кейин мустаҳкамланган лира кечадан бошлаб яна қулашни бошлаган. Қатор иқтисодчилар лиранинг ўтган ҳафтадаги мустаҳкамланиши Эрдоганнинг популистик ваъдалари эмас, мисли кўрилмаган интервенциялар туфайли эканини айтишмоқда.