Get Mystery Box with random crypto!

'Қўрқинчи рақам: Даромадларнинг 80 фоизи кредитларни сўндиришг | bakiroo

"Қўрқинчи рақам: Даромадларнинг 80 фоизи кредитларни сўндиришга"

Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина йил якунлари бўйича катта интервью берипти.

Интервьюда регулятор раҳбари россияликларда қарз юки шиддат билан ошиб бораётганига алоҳида эътибор қаратган.

"Айниқса, бусиз ҳам катта кредитларга эга одамларнинг қарзлари яна ошаётгани ташвишга солади. Бизда ҳозир банкдан кредит қарзига эга бўлганларнинг ҳар учтасидан биттаси 80 фоиздан кўп даромадини кредитларни қоплашга кетмоқда", деган у.

Бундан аввалроқ 2014 йилдан буён аҳоли реал даромадлари ошишдан тўхтаган Россияда чакана кредитлар истеъмол секторини ўстиришга хизмат қилмай қўйгани тўғрисида қатор таҳлиллар пайдо бўлган эди. Яъни янги кредитларнинг катта қисми товар ва хизматлар сотиб олишга эмас, бошқа кредитларни сўндиришга йўналтира бошланган.

Ўзбекистонда қарз юки бўйича ўртача кўрсаткичлар ҳисобланиб борилса-да, ҳозирча очиқлангани йўқ.

Мамлакатимизда қарз юки бўйича қонунчилик билан чекловлар ўрнатилган. Хусусан жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.

Лекин шунда ҳам чакана кредитлар шиддат билан ошишда давом этмоқда. Учинчи йилдирки жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар ўсиши суръати корпоратив кредитлар ўсиши суръатидан юқори бўлиб қолмоқда. Чакана кредитларнинг юқори ўсиши ҳатто аҳолининг реал даромадлари ўсмаган 2020 йилда ҳам давом этган.

2021 йилда энг катта суръатда ўсиш кўрсаткичларини қайд этаётган банк маҳсулоти микроқарзлар бўлиб қолмоқда.