Get Mystery Box with random crypto!

​'ЕОИИ ҳақида гап кетганда, унга қўшилиш ёки қўшилмасликни Ўзб | bakiroo

"ЕОИИ ҳақида гап кетганда, унга қўшилиш ёки қўшилмасликни Ўзбекистоннинг ўзи ҳал қилади"

Қўшма штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм интервью берипти.

Жаноб элчи, хусусан, шундай деган:

"Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши – асосий устувор йўналишлардан бири бўлиши керак. Чунки у дунёнинг бошқа мамлакатлари билан эркин савдо қилиш имконини беради, умумий стандартларни белгилайди. Биз ҳозирги кунда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун техник ёрдам кўрсатяпмиз.

Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳақида гап кетганда, унга қўшилиш ёки қўшилмасликни Ўзбекистоннинг ўзи ҳал қилади. Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, биз Ўзбекистонга олдин Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишни тавсия қилиб келамиз. Чунки биз ҳамкорликда ишлаган кўплаб бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб айта оламанки, агарда мамлакат аллақачон бирор иқтисодий иттифоқ таркибида бўлса, унинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши қийинлашади.

Ўқинг.

Кўринг.