Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 51.87K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 263

2022-01-18 06:11:42 Россия SWIFT'дан узилмайди

АҚШ ва Европа иттифоқи Россияга қарши санциялар пакетида Россияни SWIFT тизимидан узиш вариантини кўзда тутаётгани йўқ.

Handelsblatt'нинг норасмий манбаларига кўра, агар Россия халқаро тизимдан узилса, прогноз моделлари ғарб ҳам баравар зиён кўриши мумкинлигини кўрсатган. Шу билан бирга, SWIFT тизимидан четлатилган Россия муқобил тизимларни яратиш йўлидан бориши мумкин.

Мазкур хабарлар ортидан рубль курси мустаҳкамлана бошлади. Кечаги максимумларда доллар/рубль курси 76,85гача етган бўлса, бугун тонгдан жуфтлик бўйича битимлар 75,80 атрофида ўтмоқда.

Рубль курсини нархи ўсаётган нефть ҳам қўламоқда. Айни соатларда бир баррель брент типидаги нефть нархи 87,5 доллардан ошган. Бу 7 йиллик максимумлардан ҳам юқорироқ даража.
12.9K viewsedited  03:11
Ochish/sharhlash
2022-01-17 21:11:26 Шу фикр жуда тўғри. Энг қиммат Қозоқ компанияси 23 миллион ажратиши, киши бошига икки доллардан ҳам кам маблағ дегани. Бундан кўп ҳам бера олмаса керак. Бир идора учун, қанчалик катта бўлмасин, 23 миллион доллар хайрия қилиши жуда катта нарса. Ниҳоятда! Лекин мамлакат миқёсида, денгизга томчи.

Ўзи хайрия билан камбағаллик камаймайди, лекин ҳукумат хайриясини ёмон тарафи, камбағалликка курашаётганимиздек иллюзия яратади. Яъни ҳукумат камбағалликка хайрия билан эмас, бойишга бўлган тўсиқларни олиб курашиши керак. Лекин биз инсонмиз, биз бир кишига ёрдам бериб, уни камбағалликдан чиққанини кўрсак хурсанд бўламиз. Жамият миқёсидаги талофатни ҳеч нарса қила олмасак ҳам, бир одамга таом берсак, кўнглимизга таскин беради, худди катта иш қилгандек ўзимизни ҳис қиламиз. Афсуски ижтимоий сиёсатни бундай юритилиши тўғри эмас. Инсон ўз хайриясида бошқа одамни таомлантириши ёки уй бериши — жамиятдаги бу камбағалликни илдизини тузатмаса ҳам, берган одам учун бахт беради. 

Жамиятдаги камбағаллик илдизлари бу нотўғри иқтисодий қарорлар. Бир хил пайт, қасддан, тор гуруҳ 1 доллар топиши учун жамият минглаб доллар ютқазади. Масалан, божлар буни яққол мисоли. Имтиёзлар ҳам шу сценарийдан.

Яъни ҳақиқий камбағалликка қарши курашувчилар, бир одамга борини берса ҳам, бир нотўғри қонунни олдини олишичалик катта хизмат қила олишмайди. Лекин бир иш кўринади, иккинчиси кўринмайди. Бир одамга уй қуриб берсангиз, у нарса кўринади, у одамни қувонганини кўрасиз. Лекин нотўғри қарор йўқолишини таъсирини кўра олмайсиз. Чунки шартли миллиардлик зарар бутун халққа тақсимланган бўлади, у кўринмас нарса. 

Жамиятимиз хайрия деганда айнан шундай катта зарарларни бартараф этиши ҳақида ўйлаши ва ҳақиқий сахийлик деб шундай зараркунандаликка қарши курашни тушуниши керак. Юзта камбағални бир йил таомлантирган одамни сахий деймиз, лекин 35 миллион халққа миллиардлик зарарни йўқотаётган ислоҳотчиларни ундай демаймиз. Бир одам минг кишини боқиши мумкин, балки ўн минг кишини, лекин агар буни эвазига қолган 34 миллион инсон чўнтагидан бу пулни олса, бу нарсани ўз номи билан аташ керак.
5.6K views18:11
Ochish/sharhlash
2022-01-17 20:06:17 Artel бу Картель эмас

Ўзини Artel компанияси деб ҳисоблайдиганлар номидан эътирознома шаклида расмий муносабат тарқатилипти.

Афсуски, айрим телеграм каналлар ҳеч бир изоҳсиз бу муносабатни тарқатишда кўмаклашмоқда.

Муносабатни ўқиганларда Artel роса бир бечора эканда, уни айрим ичиқоралар бежиз хафа қилишипти, деган фикрга келишлариям мумкин.

Энг аввало айтиш керакки, Artel деган компания йўқ, шу савдо белгиси остида фаолият юритувчи бир нечта, балки ўнлаб хўжалик юритувчи субъектлар бор (имтиёз ва субсидиялардан максимум фойдаланиш учун шундай қилинган). Буни эслаб қолинг.

Муносабатдаги асосий нуқтага тўхталамиз. Эмишки, Artel 5011- сонли қарор доирасида тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланади. Бундай компаниялар юздан зиёд ва Artel улардан фақат биттаси. Бу ғирт уйдирма маълумот. Бутундан узиб олиш натижасида ясалган манипуляция.

Биринчидан, Ўзэлтехсаноат уюшмаси таркибига кирувчи электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сони 40тагина, 100дан зиёд эмас.

Иккинчидан, имтиёзга эга шу 40та компаниянинг камида 7таси Artel савдо белгиси остида фаолият юритувчи ёки уларга аффиланган компаниялардир. Булар:
"TECHNO CONTINENTAL" МЧЖ , "NEXT GENERATION PRODUCT" МЧЖ, "NEW PROFI TECHNOLOGY" МЧЖ, "QUALITY DEVICE" МЧЖ, "FUTURE INDUSTRY SYSTEMS" МЧЖ, "PRIME ELECTRIC ENGINEERING" МЧЖ, "QUALITY ELECTRONICS" МЧЖ. Айтиш керакки, бу компаниялар Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, миллиардлаб суммада ҚҚС ва фойда солиғидан имтиёзга эга бўлишган. Ишонмасангиз, ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Учинчидан, Artel савдо белгисига оид имтиёзга эга бўлган камида 7 компания рўйхатда борлигидан билсангиз бўлади, бу имтиёзларнинг лоббиси ортида ким турганини, ким учун бу имтиёзлар яратилганини. Ҳарқалай имтиёзлар лоббиси масалан, қанақадир ЧП «Kommet Pro»дан чиққан эмас. Қолаверса, қолган аксариятининг ҳатто товар белгиси йўқ 33та компаниянинг жами ишлаб чиқариш миқдорини қўшсангиз ҳам бир неча фоизга етмаса керак (улар статистика учун қўшилганига яна бир далил).

Тўртинчидан, қарорга кўра Artel савдо белгисига оид компанияларга фақат мулк солиғи билан боғлиқ имтиёзлар берилмаган (бугунги анжуманда бу савол бир неча марта кўтарилди). Имтиёзлар қаторида субсидиялар ҳам бор. Artel савдо белгисига оид компаниялар экспортининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар олиб келишади. Яъни сиз-у, биз уларга субсидия ҳам тўлаймиз.

Бешинчидан, яна буларга товарларни экспорт қилишда ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси уч кун ичида қоплаб берилади ҳам.

Қўшимчасига булар фалон минг ишчи ўринлари яратилганини айтишдан, такрорлашдан ҳеч қачон уялмайди (аслида ҳар қандай бизнесдан мақсад фойда, агар бундай бўлмаса, бу бизнес эмас, пул ўзлаштириш), ваҳоланки ўша фалон минг ишчи ўрни баҳона 35 миллион ўзбекистонлик йиллар давомида жазолаб келинмоқда.

Масалан, қўшни мамлакатлардан бир донадан ортиқ маиший ё электр техникаси олиб кела олмайсиз. Чунки акс ҳолда Artel'ни ким сотиб олади. Маиший ва электр техникасини тижорий мақсадларда келтирмоқчи бўлсангиз отнинг калласидек божлар тўлашга мажбур бўласиз.
25.1K viewsedited  17:06
Ochish/sharhlash
2022-01-17 15:33:21 Қозоқ бойлари бўлишишни бошлади. Бу ёқимли, лекин тўғри эмас. Ўзбеклар нима қилиши керак?

Январь ойининг бошидаги тартибсизликлардан кейин Президент Токаев қозоғистонликларнинг ижтимоий муаммоларини ечиш мақсадида "Қазақстан халқына" фонди ташкил этилиши, бу фондга Назарбоев даврида миллиардлаб бойликлар орттирган шахслар ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигига ишоралар берган эди.

Бугун қўшни давлатнинг энг йирик онлайн банки Kaspi.kz банки "Қазақстан халқына" фонди учун 10 миллиард тенге маблағ ўтказганини маълум қилди. Бу тахминан 23 миллион доллар дегани.

Kaspi.kz Қозоғистоннинг ташқи глобал дунё учун ҳам молиявий қиёфаларидан бири ҳисобланади. Банк Қозоғистондаги онлайн ва мобил тўловларнинг ярмидан кўпини назорат қилади. Банк узоқ йиллар давомида Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболди назоратида бўлган. 4 йил аваал банк глобал IPO амалга оширилиши арафасида Сотиболди Kaspi акциядорлари қаторидан формал равишда чиққан. Кузатувчилар Сотиболди ҳалиям банкни норасмий назорат қилишига ишонишади.

Албатта, Назарбоев эпохасида миллий бойликларни ўзлаштирган ва ресурсларни ўз фойдасига тақсимлаганлар қозоқ халқи билан бўлишиши керак. Лекин бу муаммони тўлиқ ечмайди. агар тенгсизлик ва тақсимотдаги адолатсизликлар илдизидан қуритилмаса.

Келинг, Ўзбекистон мисолида тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Айтайлик, шартли Картель ўтган 5 йил давомида солиқ ва божхона имтиёзлари, протекционизм чекловлари орқали Ўзбекистон халқини танловдан маҳрум қилиш ва давлат буюртмаларига эга чиқиш орқали 1 миллиард бойлик орттирди дейлик. Шу бойликнинг ярмини, масалан, Картель эгаларидан тортиб олиб, ўзбекистонликларга бўлиб берилса, ҳар бир фуқарога 15 доллардан тегади. Яъни бу механизм амалда ўзбекистонликларга ҳеч нима бермайди, аҳволни яхшиламайди, ўнгламайди. Камбағаллигимизча қолаверамиз.

Лекин ёдда тутиш керакки, Картель 1 миллиард бойлик орттириш учун ҳар йили ҳар бир ўзбекистонликка камида 60 доллардан зиён келтиради. Картельнинг бизнес модели шу: 1 миллиард бойликка эга бўлиш учун 35 миллион ўзбекистонликка уларни танловлар ва сифатдан маҳрум қилиш, тўлаши керак солиқларни халқ зиммасига юклаш орқали 2 миллиард зиён келтирилади.

Бошқача айтганда, Картель эгаларидан бир қисм пулни олиб, халққа тақсимлаш эмас, мана шу бузуқ тизим ўзгартирилиши керак.

Яъни
:
Картель солиқ имтиёзлари бекор қилиниши лозим.
Картель солиқ тўлаши керак. Картель бож тўлаши керак. Картель давлат буюртмалари ва пудратларига фақат очиқ танлов ва тендерларда курашиб эга бўлиши керак.
Картель ҳукумат эшикларига яқин йўлай олмаслиги керак. Ҳамма қатори сиёсий қарорлар ва лоббилардан узоқлаштирилиши зарур.

Мана бу адолат яратади. Мана бу ўзгаришлар Халқни бойита бошлайди, эртанги кунига ишончни қайтаради. Халққа халққа тегишли бойликларни қайтаради. Чунки Халққа бегонаники керакмас.

@the_bakiroo
13.5K viewsedited  12:33
Ochish/sharhlash
2022-01-17 08:15:16 Кунлик шикастланиш кўрсаткичи мингтадан ошди

Кутилганидек, коронавирус билан шикастланиш бўйича 2021 йил 5 августда қайд этилган абсолют максимум (974) янгиланди.

Кеча 1037 нафар фуқарода вирус аниқланган. Уларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳрида. Шу ва келаси ҳафта давомида бу кўрсаткичлар фақат ошиб боради ва эҳтимолки, рекорд рақамлар аста-секин вилоятларга ҳам кўчиб ўтади.
13.9K views05:15
Ochish/sharhlash
2022-01-17 06:36:30 Солиқ тўламайдиган бойлар: Артелдан Акфагача, Тўпалангдан Амирсойгача

Бугун бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига асосан журналистлар ва блогерлар чақирилган. Уларнинг қаторида солиқ ўзгаришларидан норози бўлаётган ва ҳақли эътирозлар билдираётган бизнес вакиллари ҳам бўлса яхши бўларди.

Ҳарқалай солиқчиликдаги ғаройиб тажрибаларни ўзининг танасида ўтказаётган бизнесни арзон риторика ва баландпарвоз пафос билан манипуляция қилиш жуда қийин бўларди.

Анжуманда қатнашадиган ҳар бир ОАВ вакилидан Абдулла Абдуқодировнинг миллий солиқчилигимиз ва у 2022 йилга келиб амалда қандай тизимга айланиб қолгани, кимлар учун хизмат қилаётгани ҳақидаги мақоласи билан билан танишиб чиқишни сўрайман.

Сизга қайси бойлар ва олигархлар триллионлаб солиқ тўламаётгани ва тўланмаётган солиқлар кимларнинг елкасига юкланаётгани жудаям қизиқ бўлса керак.

Триллионлаб солиқ имтиёзлари тақдим этилган Артелдан Акфагача, Тўпалангдан Амирсойгача бўлган узун рўйхатни мана бу ерда топишингиз мумкин.

Рўйхатга мулк солиғи бўйича имтиёз олганлар қўшилмаган. Агар қўшилганида имтиёзлар кўламини янаям аниқроқ тасаввур этган бўлардингиз.
16.5K viewsedited  03:36
Ochish/sharhlash
2022-01-16 17:31:33 Экспресс тест бизнеси: Халққа муаммо яратиш эвазига бир кунда 75 минг доллардан кўпроқ пул ишлаб олишган

Кеча Ўзбекистонга 15 041 нафар фуқаро чегаралар орқали кириб келган. Уларнинг ҳар бири аввал топширган ПЗР тестга қўшимча равишда чегараларда яна 5 доллар тўлаб, минг овора ва саргардонликка рўпара қилинган. Лекин буниси муҳим эмас.

Энг асосийси, Махсус комиссия ва унинг бизнес шериклари мақсадига эришган: бир кунда 75 минг доллардан зиёдроқ пул ишлаб топишган. Бу фақат бошланиши.

Ўзларининг зиёнли қарорларини ва зараркунандалигини оқлаш учун экспресс тест топширганлардан 1,0%ида ижобий натижа чиққанини далиллашга ҳам уриниб кўришган бу циниклар.

1,0% - тасаввур қилаяпсизми?

Статистик хатоликдан ҳам паст кўрсаткич учун шунча зиёнкорлик. Тестлардаги хато-позитив ва хато-негатив хатолик даражаси 40%гача етиши мумкин бўлган бир шароитда булар 1,0%лик натижани далил қилиб кўрсатишга уялишаётгани йўқ.

Ўша тести позитив чиққан 151 фуқаро чегаралардаги тало-тўп, ур-сур ва навбатларда яна қанча йўловчи фуқарога вирус юқтиргани ҳақида ҳозирча лом-лим дейишаётгани йўқ. Дейишмайдиям.

P.S. Чегараларда экспресс тест орқали аниқланган ҳар бир мусбат натижа "таннархи" қарийб 500 долларданга айланган.

"Любая бизнес хараша".
9.8K viewsedited  14:31
Ochish/sharhlash
2022-01-16 15:43:29 Умидлар ҳар куни ўлади

Ўтган куни

Махсус комиссия энг қолоқ халқлар - ёввойи папуаслар, зулуслар ё Бразилия аборигенлари қилмаган ишни, энг қолоқ давлатлар - Гаити, Бурунди ё Конго давлатлари ҳукуматлари қилмаган қарорни қилади. Мантиққа, соғлом ақлга мурожаат ҳеч нимани ҳал қилмайди. Улар шуни исташди, бўлди. Худога солишдан ўзга чоранг қолмайди.

Кеча

Ўзбекистон қонунлари амал қилмайдиган Андижонда қоронғу тушиши билан рақамлари ечиб олинган маъмурият машиналарида келиб дарахтларни кесишади. Мамлакатда давлат раҳбари эълон қилинган тақиқ, жазо чоралари борлигига қарамай. Фото, видеоҳужжатлар, гувоҳлар кўрсатмаси бор. Лекин қасамхўрлиги ва ёлғончилиги билан машҳур ҳокимлик аввал дарахтлар жойида турганини айтади, кейин бир ёлғонини бошқа ёлғони билан алмаштиради. Биринчи марта эмас. Унга жазо йўқлигини ўзи жуда яхши билади. Эртага эфирга чиқиб кўзини лўқ қилиб, ёлғон, бўлмаган гап, мен топшириқ бермаганман, дейди. Ёки атрофдаги югурдак шотирларнинг бирини қурбон беради. Шунча пайтдан бери унга улуш ташувчи куръерларини "расход" қилиб келаётгани сингари. Жазосини худодан сўрайсан.

Эртага

Солиқнинг каттаси анжуман ўтказади. Халқ ва бизнес учунмас. Тепадагилар кўзи учун. Гаплашдингми чиқиб дейилганда, ҳа гаплашдим, дейиши учун. Ҳамма ишни тўғри қилганмиз, биз доим ҳақмиз, дейди. Риторикада унга тенг келадиган йўқ. Каррасига ошган солиқ тўловларини кўрсатасан. Ишламаётган платформалардан нолийсан. У ўзига қулай қилиб танланган мисолни сенга рўпара қилади, унда солиқ тўловлари каррасига камайган бўлади. Сен унга ҳокимиятда ўтирган коррупционерлар ва олигархия эгалигидаги активларга нега солиқ солинмайди,, уларга нега имтиёз, нега улар зоналарга бириктирилган, улар жами мулкларнинг ярмидан ҳам кўп-ку дейсан. У сенга қонунларимиз шунақа, сен қонунларимизга қаршимисан, дейди. Ҳақсан, лекин ожизсан. Шунинг учун Халқнинг қарғиши ва Худонинг лаънатини сўрайсан.

Умидлар ҳар куни ўлади.

Умидлар тинимсиз ўлади.
Кеча ўлган.
Бугун ўлаяпти.
Эртага ҳам ўлади.

@the_bakiroo
12.9K views12:43
Ochish/sharhlash
2022-01-16 06:00:10 Халқ томон юриш: имтиёзли кредитлардан воз кечиш

2017 йилдан бошлаб ҳисоблаганда мана бу йил олтинчи йилдирки ижтимоий тусдаги кредитлашга катта урғу берилаяпти. Ҳар йили камбағалликни қисқартириш, камбағаллардан тадбиркор ясаш шоири остида 7-10 триллион сўм маблағ турли каналлар орқали ижтимоий кредитлашга йўналтирилади.

Камбағалликни қисқартириш ниятлари йўлида амалда қандай натижаларга эришаяпмиз?

Ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг мутлақ кўп қисми муаммолига айланган. Энг куп имтиёзли кредитлар ажратилган ҳудудларда энг кўп муаммоли кредитлар қолдиғи ва улуши шаклланган. Биз амалда масъулиятли янги тадбиркорларни эмас, янги люмпенларни яратдик.

Кредитлар имтиёзли шартларда ажратилгани сабабли уларни ундиришда, ундирувни мулк ва бошқа воситаларга қаратишда бозор ва ҳуқуқ механизмларини қўллаб бўлмайди. Давлат ва унинг агенти бўлган банклар вазиятнинг "заложник"ига айланишган. Ҳар бир сўм ундирилган маблағ учун ўша ундирилган маблағдан кўпроқ маблағ сарфланмоқда.

Имтиёзли кредитлаш амалда ҳудудларда маҳсулот ва товар етказиб берувчи мазахўрак ўртамчилар занжирини яратди. Бу ўртамчиларнинг манфаатлари аксар ҳолларда маҳаллий ҳокимият органлари билан узвийлашиб кетган. Ҳа, имтиёзли кредитлаш қашшоқлардан тадбиркорларни эмас, вазиятдан фойдаланган ўғри муттаҳамлардан миллиардерларни яратди.

Товуқ сақланмайдиган товуқ катаклари, қишдан чиқмай ўладиган товуқлар, енгил шамолга дош бермайдиган теплицалар, баҳорда экилиб кузда қурийдиган лимонлар, сельфига тушадиган қорамоллар - имтиёзли кредитлашнинг рамзига айланиб қолди. Имтиёзли кредитлашнинг бутун мазмуни ва механизми билан дискредитация қилиб бўлинди.

Жараённинг маъмурчилиги йилдан йилга оғирлашиб, қимматлашиб бормоқда. Аввалига кампанияга мулкчилик шаклидан ташқари барча банклар жалб этилган бўлса, ҳозир давлат агентлари бўлган банкларгина қолган. Лекин улар триллионлаб зиён кўрмоқда. Аввалига маъмурчилик фақат қарздор-сектор-банкни қамраган бўлса, энди бу занжир янаям узайган. Бюрократлар қаторига мақсади фақат пул ўзлаштириш бўлган олдиндан танланган таъминотчилар ва мана бу йилдан қарийб 10 минг ҳоким ёрдамчиси ва яна тепадан 300 та куратор қўшилди. Кредитнинг эгасига, манзилига етиб боргунча харажат ҳисобланса, унинг реал нархи ҳар қандай тижорий кредитни ҳам ортда қолдирмоқда.

Хўш, нима қилиш керак?

Гапни чўзиб нима қиламиз. Имтиёзлик кредитлаш тизимини ислоҳ қилиб, ёки унга инсонийлик, қадриятлар, инсоф ва яна бошқа иқтисодий маънога эга бўлмаган омилларни қўшиб ўзгартириб бўлмайди. Ундан воз кечиш керак, тамом. У бузуқ, ярамас, зарарли тизим.

Ўзбекистонда мавжуд ижтимоий каналлар орқали муҳтожларга йўналтирилаётган маблағлар минимал инсоний шароитларда яшашга умуман етарли эмас. Келинглар, ҳар йили триллионлаб маблағларни имтиёзли кредитларга, яъни ҳавога совуришни бас қилайлик.

Шу маблағлар ростанам халқимизга зарур. Лекин кредит тарзида эмас, нафақалар кўринишида, ижтимоий ёрдам кўринишида керак.

Ногиронлик бўйича пенсияларни оширишга керак бу маблағлар.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларга керак бу маблағлар.

Болалар нафақаларини оширишга керак бу маблағлар.

Ишсиз аёлларнинг ҳомиладорлик ва бола парвариши учун керак бу маблағлар.

Яна ошиб қолса, маблағларни мактаблар қуришга, медицинага, ижтимоий неъматлар яратишга сарфлаш керак.

Чунки биз қашшоқлик оқибатларига қарши курашаяпмиз, унинг сабабларига қарши эмас. Қашшоқликнинг, авлоддан авлодга ўтадиган қашшоқликнинг бошланиши айнан шу шу ерда, инсон сифати шаклланиши керак бўлган жойда рўй бераяпти.

5 йилдан буён такрорлаб келаётган хатоимизни тан олиш учун навбатдаги эпоха келишини, яна 25 йил ўтишини кутиш шарт эмас.

@the_bakiroo
14.0K views03:00
Ochish/sharhlash
2022-01-15 21:53:03 Ўзбекистонни бутун дунёга шарманда қилишда ўзбек чиновникларининг олдига тушадигани йўқ.

Очкўзларнинг 5 доллар қонуни ҳеч қачон тартиб ва қоидалар амал қилмаган Тошкент аэропортидаги бардакни янги босқичга кўтармоқда.

Буларнинг мақсади коронавирусдан профилактикани кучайтириш ёки касалланганларни изоляциялаш эмас, пул ишлаш, пул ишлаш ва яна пул ишлаш.

Минг асаб ва ташвиш билан қўнган йўловчиларнинг пул алмаштиришга ва тўловга навбати, тест топширишга навбати, яна ўтказиш пунктида навбат вирусни ва уни тарқалишини камайтирмайди, қайтанга каррасига кўпайтиради, деган фикр Махсус комиссиядаги биронта одамнинг ҳаёлига келмаган. Келишиям мумкинмас.
5.5K viewsedited  18:53
Ochish/sharhlash