Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.37K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-04-16 14:10:39 Энергетика тарифлари ошади Газетанинг Энергетика вазири ўринбосарига таяниб ёзишича, 1 майдан бошлаб аҳоли учун: Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга; Газнинг кубаси 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади. Ижтимоий норма электр энергияси учун…
41.2K views11:10
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:00:47 Энергетика тарифлари ошади

Газетанинг Энергетика вазири ўринбосарига таяниб ёзишича, 1 майдан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;

Газнинг кубаси 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куба, қишки мавсумда 500 куба миқдорида белгиланади.
43.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-16 13:23:28 Доллар/рубль нисоби 94+га қайтди

Ўтган йили октябрдаги қулашлардан кейин долларнинг рублга нисбатан биржадаги қиймати яна 94дан ошди. Мажбурий сотув билан боғлиқ чекловлар жорий қилингач ва нефть нархини кўтарилиши ўтган 6 ой давомида доллар курсини 88-92 рубль оралиғида ушлаш имконини берди.

Сайлов ёрлиқли махсус операция якунлангач, рублнинг барқарорлиги кутилганидек, яна оқсай бошлади. Ҳаттоки нефтнинг 90 доллардан қимматлагани ҳам рубль фодйасига таъсир кўрсатмаяпти. Россия Марказий банки интервенциялар уюштиришга шошилаётгани йўқ. Апрелда Марказий банк валюта сотувларини Молия вазирлиги харидлари ёпиши анонс қилинган, яъни соф интервенция амалга ошмайди.

Кучсизланаётган рубль босқинчилик уруши харажатлари улуши ва қиймати ошиб бораётган Россия бюджетини барқарорлаштирувчи омиллардан бирига айланган.

Пул ўтказмалари тизимлари бугунги транзакцияларда долларнинг курсини 97 рублдан юқори қийматда ҳисоблашни бошлаган.
18.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2024-04-16 09:40:00Сўм ўрис рублидан мустақилликка эришганига 30 йил бўлди

30 йил олдин, 1994 йил 15 апрель куни, сўм (сўм-купон) курси илк марта валюта биржасида аниқланган.

1994 йил 15 апрелидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Россия Банки пулларининг муомалада бўлиши ҳамда уларнинг юридик ва жисмоний шахслар томонидан барча тўлов турларига қабул қилиниши тақиқланган.

Унгача, ўрис рубли сўм-купон билан 1:1 нисбатида муомалада бўлган ва бошқа валюталарга нисбатан курс ҳам рубль курси асосида, Россия Марказий банки маълумотидан келиб чиқиб белгиланган.

1994 йил 16 апрелда бошлаб, валюта биржасидаги савдолар натижасида шаклланган расмий курс эълон қилинган.

1 АҚШ доллари 3 637,00 сўм-купонни ташкил этганини кўришингиз мумкин. 1994 йилдан 1996 йилнинг сентябригача валюта биржасидаги курс ва бозордаги курс ўртасида деярли фарқ бўлмаган.
20.7K views06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-16 07:00:02 “Давлатга қарашли фақат битта банк бўлади”

Ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилингани ҳақидаги янги баёнотлар эскиларини эслашга ундайди.

2022 йилда "5 йилдан кейинги Ўзбекистон қанақа бўлиши" ҳақидаги саволга жавоб ўлароқ хусусан, шундай жавоб берилганди: “Давлатга қарашли фақат битта банк бўлади”.

Ўшанда бу режаларга ишонганлардан ишонмаганлар кўпроқ бўлганми ё йўқ, аниқ бир нарса дейиш қийин. Лекин орадан 2 йил ўтиб, ҳукуматнинг давлат банкларига нисбатан  хусусийлаштириш мақсадлари самимийлигига ишониш тобора мушкуллашиб бормоқда. Гап эълон қилинган жараённинг ҳар йили кейинги йилга кечиктирилаётганида эмас. Ҳаракатларда кўрилаётган ишораларда.

Чунки давлат банкларини назоратидан чиқармоқчи бўлган ҳукумат ҳеч қурса банкларга хос бўлмаган вазифаларни камайтиришни бошлайди, акси эмас.

Давлат банкларини сотмоқчи бўлган ҳукумат давлат банкларига бюджет ва давлат фондларидан берган қарзларини қайтариб олишни кўзлайди, қарзларни капиталга конвертация қилмайди.

Банкларни хусусийлаштирмоқчи бўлган ҳукумат давлат банкларига янги осмонўпар бино ва иншоотлар қуришни, иқтисодий самарасиз давлат дастурларида мажбурий иштирокини чеклайди. вҳк.вҳк.

Ҳукумат давлат банкларини ҳисобсиз ўзлаштириладиган бюджетнинг давоми деб ҳисоблашда давом этар экан, ўзига ўзи қарши боришини, яъни давлат банкларидан воз кечишни тасаввур этиш қийин.
20.3K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-15 18:04:18Ипотеканинг ўсиш суръати пасайиб, қамрови қисқармоқда

2024 йилнинг дастлабки 3 ойида 14 506 қарздорга жами 3 521,4 млрд.сўмлик ипотека кредити ажратилган. Битта ипотека кредитининг ўртача қиймати 242,8 млн.сўмга етган.

Солиштириш учун 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида 15 111 қарздорга 3 259,8 млрд.сўмлик ипотека кредитлари ажратилганди (бир қарздорга ўртача 215,7 млн.сўм).

2024 йилнинг ўтган даврида ажратилган ипотека кредитларининг ўсиш суръати 8%гача тушган (2023 йилнинг шу даврида 15,3%).

Яна бир қизиқ тенденция — банклар ўз маблағлари ҳисобидан ипотека беришни қисқартирган. 2023 йилнинг биринчи чорагида банклар ўз ресурслари ҳисобидан 1 116,7 млрд.сўм ипотека беришган бўлса, жорий йилнинг 3 ойида бу миқдор 964,4 млрд.сўмга тушган.

Ипотекани қайта молиялаш компанияси ҳисобидан ипотека ажратиш ҳам кескин қисқарган (521,6 млрд.сўмдан 380,3 млрд.сўмгача).

Тижорий ипотеканинг ўртача ставкаси ўтган йили шу даврдаги 23,7%дан 24,5%гача кўтарилган.

Ипотека кредитлари ажратишнинг асосий юки яна Молия вазирлиги маблағларига туша бошлаган (2 176,7 млрд.сўм).

Яна бир ёмон тенденция — аёллар ипотека олишни камайтиришмоқда. 2024 йилнинг ўтган даврда атига 34% қарздорлар аёллар бўлган (ўтган йили 37%, 2022 йилда 41%).

Ипотека бозоридаги совушнинг бошлангани ҳали нархларга таъсир ўтказгани йўқ.
15.3K views15:04
Ochish/sharhlash
2024-04-15 08:00:06Ҳудудларда сезилган инфляция бўйича фарқлар кенгайиб, деярли 8 фоиз бандига етган

Март ойида Тошкентда 17,2%лик инфляция сезилган, Қорақалпоғистонда эса 9,3%. Фарқ 7,9%. Бу фарқлик охирги ойларда фақат кенгайиб бормоқда (февралда 7%, январда 6,2%).

Даромад гуруҳлари ўртасидаги фарқлар ҳам ошмоқда. Энг юқори, 15 млн.сўмдан ортиқ даромад эгалари 19,3%лик инфляция сезишган бўлишса, 2-3 млн.сўмлик даромад эгалари 11,6%лик инфляция сезгисини қайд этишган.

21%дан баланд инфляция сезганлар улуши Тошкентда 31%ни ташкил этган бўлса, Навоийда бундай пессимистлар атига 4%.
17.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-15 07:00:04Ўзбекистонликларнинг инфляция омиллари ўлароқ валюта курси ва монополиялардан хавотирлари кескин ортган

Март ойи сўровларига кўра, аҳоли орасида валюта курсининг ўзгариши (61%) ҳамда монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши (35%) хавотирларини билдирганлар улуши энг кўп, 5 фоиз бандига ўсган. Ўзбекистонликлар ярамас монополиялар чўнтакларни қандай қоқиштиришаётганини ўзларининг кундалик ҳаётларида кўриб, билиб туришипти.

Гарчи яқин истиқболда нархларнинг ошиши юз бериши эҳтимоли юқори бўлсада, ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши хавотирлари пасайган (50% респондентлар).

Бизнеснинг ҳам асосий хавотири валюта курсининг ўзгариши бўлиб турипти (61% респондентлар).

Тошкентда инфляцион кутилмалар аҳоли ўртасида 16,9%га етган (+1,2%). Ўтган ойда мутлақ пессимист бўлган Самарқанд вилоятида инфляцион кутилмалар аҳоли орасида (-2,2%) ҳам, бизнес орасида (-3,7%) ҳам кескин пасайиб кетгани савол туғдиради. Ўзбекистоннинг энг кам даромадли регионлари инфляция борасида энг оптимист бўлиб қолишмоқда.

Энг юқори даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари 19,2%га етган (2023 йил январдан кейинги максимум).

Қизиқ тарафи, умуман даромадга эга бўлмаганларнинг инфляцион кутилмалари (12,0%) 4 млн.сўмгача даромад эгалариникидан кўра ёмонроқ бўлиб қолган.

Миркомил Холбоев бой ва камбағал қатламлар ва ҳудудлар ўртасидаги бундай катта ҳалинчак фарқларни истеъмол корзинасидаги озиқ-овқатлар ва хизматлар улушидаги тафовутлар билан изоҳламоқда. Бу тўғри. Лекин фарқларга таъсир ўтказаётган яна бир муҳим омил бу ахборотларга эгалик даражаси ҳам. Шартли кам даромадли қатлам ва ҳудудлар нархлар қанчалик тез ўсаётганидан, содда қилиб айтганда, мутлақо бехабарлар ҳам (истеъмолчиларнинг нархлар ўсиши кутилмаларида, гарчи айни товар ва хизматларни истеъмол қилишмасада, бу тўғридаги ахборотларнинг ўрни анча баланд).
17.1K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-14 07:45:42 Мактаблардан қўлингизни тортинг: Мактаблар ҳудуди фақат таълим учун фойдаланилиши керак!

Мактаблар ҳудудидаги сотиб юборилган ер майдонларини қайтариш ўрнига қолганиниям сотиш янги тўлқин билан давом этадиган кўринади.

Тасдиқланганидан кейин маҳаллабай юришни бошлаган пойтахт ҳокимига сотиш мумкин бўлган ер майдонларини презентация қилишни бошлашган. Улар орасида илгари мактаб бўлган ва яна мактабга айлантирилиши кўзланган лицейнинг 27,5 сотихли ер майдони ҳам бор. Эмишки, бу жой ўлик ва фойдаланмаётган бассейн эмиш. Сотишдан тушган пулга маҳаллани ободонлаштириш ва мактабни таъмирлашга ишлатилармиш.

Ҳоким билан учрашувда ҳозир бўлганларнинг ҳеч бири мактаб майдонига тегмайлик, қурсак, ўрнига яна мактаб қурайлик демаган. Лоақал биронтаси туриб ўша сотмоқчи бўлган ер майдонининг пулига камида 500 ўринли янги мактаб биноси қурса бўладику, деб сўрамаган.

Агарда ҳозир шу битта мактаб мисолида ер сотиш бошланса, уни тўхтатиб қолиб бўлмайди. "Юнусобод тажрибаси" деган аҳмоқона методичка билан бутун Ўзбекистонга ёйилади. Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва уларнинг очофат шотирлари мактабларнинг ер майдонларига кўз олайтириб турибди. Доимгидек, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги оғзига толқон солиб ўтирипти.

Мактабларнинг бўш ҳудудига фақат таълим жараёнига оид бино ва иншоотлар қурилиши керак. бу бассейн, бу спорт зали, бу кутубхона бўлиши мумкин. Агар чуқур иқтисодий асосланса, давлат хусусий шерикчилик асосида хусусий мактаб қуришни ҳам ўйлаб кўрса бўлади, ундан ортиқ эмас.

Ҳурматли қарор қабул қилувчилар, бюджет тизимидаги мактаблар, шифохоналар, университетлар макони "хусусийлаштиришдан" дахлсиз бўлиши ва уларнинг ҳудудини сотиш қонун билан тақиқланиши зарур.

Мактаблардан қўлингизни тортинг, ҳурматсиз ерсотарлар. Ўзбекистон келажагига чанг солманг.
24.5K views04:45
Ochish/sharhlash
2024-04-13 14:30:00 "Автомобилсозлик соҳасида рақобат муҳитини яратиш"

Стратегияларни қайта ва қайта ўқишни яхши кўраман. Чунки стратегияларда жуда соғлом вазифалар ва ақлли мақсадлар қўйилади.

Юқорида сарлавҳага чиқарилган вазифа ҳам 2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумдан кейин қабул қилинган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида қора, ёғли ҳарфлар билан ўйиб ёзиб қўйилган.

Ҳозир, шу кунларда ғалатироқ эшитилади, лекин «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» деган ғоя ҳам илгари сурилган шу Стратегияда.

Ўқиб чиқинглар, ростанам қизиқ.
14.2K views11:30
Ochish/sharhlash