Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.37K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-25 13:26:29 "Қалампир? Шунақаям сайт борми?"
22.5K viewsedited  10:26
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:22:59 "Биз курсни прогноз қилмаймиз, биз курсга таъсир қиладиган омилларга шарҳ берамиз. Ҳозирча салбий омилларни кўрмаяпмиз. Лекин ўзгарувчан геосиёсий шароитларда узоқ муддатли истиқболда баҳо бериш имконсиз".
19.1K views10:22
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:16:57 "Ҳумо ва Узкард тўлов тизимлари акциядорлик жамиятига айлантирилади. Бу бўйича ишланмоқда, токи масала Марказий банк томонидан санкциялар қўлланилишига етмаслиги керак".
19.6K views10:16
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:10:43 "Биринчи чоракда кирувчи пул ўтказмалари миқдори 2,5 млрд.долларни ташкил этди, Росссиянинг улуши 68%гача тушган".
19.3K views10:10
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:07:15 "Биринчи чоракда кирувчи пул ўтказмалари миқдори 2,5 млрд.долларни ташкил этди, Росссиянинг улуши 68%гача тушган".
19.1K views10:07
Ochish/sharhlash
2024-04-24 16:29:06 Ўзбек амалдорларининг морали: етимларга мўлжалланган пулларга электромобиллар олинмоқда

Газета бир қатор ҳокимликлар етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини янги автомашиналар сотиб олишга сарфлаётгани ҳақида ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси номидан тўртта «гибрид» BYD Song Plus сотиб олиш бўйича 1 миллиард 780 миллион сўмлик келишувлар амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан 768,3 миллион сўмга иккита BYD Song Plus DM-i (гибрид) ва 444,5 миллион сўмга яна бир ана шундай автомашина харид қилинмоқда.

Бухоро шаҳри ҳокимлиги «Меҳр дафтари» жамғармасидан 412 миллион сўмга электромобиль харид қилинмоқда. Автомобиль модели кўрсатилмаган, аммо спецификациядаги қувват захирасига асосланиб (520 км) бу BYD Song Plus EV Champion бўлиши мумкин.

Сурхондарё вилоятининг «Меҳр дафтари» жамғармасидан 156,3 миллион сўмга Chevrolet Gentra («гибрид» ёки электромобиль эмас) сотиб олиниши режалаштирилган.

Ҳокимият доим бузади, чекланмаганларнинг ҳокимияти чексиз бузади.

Тийиқсиз ҳокимларни тиядиган суд йўқ, парламент йўқ. Мораль ҳам йўқ.
21.1K views13:29
Ochish/sharhlash
2024-04-24 12:11:04 Давлат ижтимоий неъматлар яратиши, банклар эса солиқ тўлаши керак

Айримлар банкларнинг хосмас вазифаларга мажбурланаётгани бўйича ишларни давом эттириб, мактабларда банклар туалет қурса бўлмайдими, домқурар ўғрилар эгаллаётган паркларни банкларга бошқарувга берса бўлмайдими, деб ўйлашаётган бўлиши мумкин. Оёғи осмондан бўлиб кетган мантиқлар бошқарув услубини белгилаётган шу кунларда бу фикрларда гўёки жон бордек кўринади.

Лекин ижтимоий неъматларни давлат яратиши, парваришлаши керак. Парк бу ижтимоий неъмат. Мактаб бу ижтимоий неъмат. Ғалати эшитилсаям, жамоат туалетлари ҳам ижтимоий неъмат.

Банклар эса ўзининг классик функцияларини бажариб даромадлар топиши, табиийки, қанча кўп даромад топса, шунча кўпроқ солиқ тўлашлари зарур. Банклар хосмас вазифаларга қанча кўп чалғиса, шунча аҳволи оғирлашади, ўғирлик кўпаяди, камроқ солиқ тўлашни бошлайди.

Шунда Давлатнинг ўзи бажариши лозим бўлган вазифалари учун пул қолмайди, маблағ бўлмайди.

Мана шунақа ёпиқ зарарли ҳалқа.
17.2K viewsedited  09:11
Ochish/sharhlash
2024-04-24 09:30:21 Сўрайдиган саволлар кўпайган

Эртага Марказий банк бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилишини ўтказади. Анъанага кўра, йиғилишдан кейин Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилади.

Албатта, кўпчиликни қизиқтирадиган масала бу асосий ставка билан боғлиқ. Айниқса энергетик тарифларнинг оширилиши инфляция билан боғлиқ қўшимча кутилмаларни яратади. 2 йил аввал Энергетика тарифлари ўзгаришининг инфляцияга таъсири 2,0%-2.4% атрофида баҳоланган эди (лекин у вақтда тушунарли сабабларга кўра тарифларнинг анча камтарроқ ўсиши режалаштирилганди). Эҳтимолки, ўзи бусиз ҳам қаттиқ ҳолатда қолаётган пул-кредит шароитида асосий ставкани оширишга ҳожат бўлмайди.

Яна бир омил бу чуқурлашаётган бюджет дефицитининг жорий операциялар ҳисоби мувозанати ёмонлашувига ўтказаётган таъсири ва миллий валюта курсига ошиб бораётган босими билан боғлиқ. Халқ ва бизнеснинг хавотирлари қанчалик ўринли? Ҳукумат ҳали бери ўзини ўзи бебилиска харажатлардан чекламоқчи, ўзини ўзи ихчамлаштирмоқчи эмас. Бундай шароитда регулятор нима қилади? Ихтиёрида қандай воситалар бор?

"Ўзбек банк тизими яна орқага қайтмоқда" деган асосли хавотирларга Марказий банкнинг муносабати қандай? Давлат банклари ёппасига, уларнинг ортидан хусусий банклар ҳам банкка хос бўлмаган вазифаларга ихтиёрий-мажбурий жалб қилина бошлаганига регуляторнинг муносабати негадир бетарафдек кўринмоқда? Ўзи бусиз ҳам маъмурий аралашув остида ёмонлашаётган активлар сифати нима бўлади? Бундай шароитда ўзбек банк тизими хорижий инвестициялар учун жозибадор бўладими? Хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган банкларга бу кетишда кимдир оғиз соладими ё сопини ўзидан чиқариб текинга берамизми?

Давлат банкларининг молиявий ҳисоботлари шаффофлиги ёмонлашаётгани, халқаро ва миллий стандартлар бўйича кўрсаткичлар каррасига фарқ қила бошлаганига, айниқса, 2023 йил охирида триллионлаб захиралар қайтарилиб банкларнинг молиявий кўрсаткичлари сунъий равишда "яхшилангани"ни Марказий банк бутунлай эътиборсиз қолдирди. Ўзи банкларнинг ҳозирги реал аҳволи қанақа? Юз бериши мумкин бўлган хатарлардан чиқа олишадими? Кредиторлар, омонатчилар хавотир олишни бошлашлари керакми?

Ё ҳаммаси назорат остидами?
16.4K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:30:47
Бизга янги бозорлар керак

Кўп бор таъкидланганидек, кенгайиб бораётган ишлаб чиқариш ва бизнес учун янги бозорлар сув ва ҳаводек зарур. Савдо ҳажми ошиши туфайли ички бозорлар тадбиркорлар учун торлик қилиб қолиши табиий. Имконият яратиб берилса, эркинлик бўлса, маҳаллий тадбиркорларга янги бозорларни эгаллаш учун ҳеч қандай имтиёз ёки субсидия керак бўлмайди.

Кеча Ивановода очилган Савдо-саноат палатасининг савдо уйи ҳам ўзбекистонлик тадбиркорларга ўз маҳсулотларини сотиш учун янги майдон бўлиб хизмат қилса, ажаб эмас. Айниқса, маҳаллий озиқ-овқат, текстиль, ҳунармандчилик буюмлари ва керамика маҳсулотларининг бозори жуда чаққон бўлиши кутилмоқда.

Эсингизда бўлса, яқинда Давлат раҳбари тўқимачиликда экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётганини қайд этиб, Европага экспортни кўпайтириш долзарб аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаганди. Навбатдаги ҳаракатларда айнан шу векторни устувор деб билиш керак бўлади.
16.6K views05:30
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:30:01 Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланишда давом этмоқда

Наврўздан кейин бир текис мустаҳкамлана бошлаган қўшниларимизнинг валюталари охирги 2 ҳафтада шу трендда давом этишмоқда.

6 апрелдан бугун 23 апрелгача бўлган даврда доллар курси:

Қозоғистонда 446,78 тенгедан 445,66 тенгегача;
Қирғизистонда 89,33 сомдан 88,90 сомгача;
Тожикистонда 10,9508дан 10,9309гача арзонлашди.

Қозоғистондаги кучли сув тошқинлари, Тожикистон мигрантларига нисбатан шимолдаги Мордор ўлкасида кучайиб бораётган босим ва тайзиқлар ҳам трендларни ҳозирча ўзгартиргани йўқ.

Бу даврда Ўзбекистонда доллар курси 12 685,08 сўмдан 12 711,0 сўмгача кўтарилди.
20.5K views13:30
Ochish/sharhlash