Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.37K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-13 07:00:02 “Ёшлик-1” кони негизидаги 3-мис бойитиш фабрикаси қачон ишга тушади?

Ўтаётган ҳафтада геосиёсий зиддиятларнинг кучайиши ва янги уруш ўчоқларининг пайдо бўлиш эҳтимоли олтин нархини мутлақ янги рекорд 2 430 долларгача, мис нархини эса 2 йиллик максимум 9 600 долларгача кўтарди.

Табиийки, бундай қулай конъюнктура доимий сақланиб турмайди.

Шу ўринда, Ўзбекистонда аср лойиҳаси деб аталган, қарийб 5 млрд.долларлик Ёшлик-1 конини ўзлаштириш бўйича ишга тушириш муддатларини айни контекстда эслаб кетмаса бўлмайди.

Гап шундаки, лойиҳанинг 2 млрд.долларлик қисми — "Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш" ўтган йили сентябрда юз бериши керак эди. Давлат дастурида белгиланган бу муддат ўтиб кетганига 7 ойдан ошди. Фабрика ишга тушгани йўқ.

Фабрика қурилишини қимматчи пудратчига тендерсиз топширишда (Ўзбекистоннинг ҳамма билган ягона пудрат қиролига) асосий омил ўлароқ айнан вақтдан ютиш бўлганди. Лекин амалда вақтдан ҳам, пулдан ҳам ютқазилмоқда. 7 ойга ва бундан кейинги кечикишлардан бой берилаётган молиявий манфаатлар қанча? Уни ким қоплайди? Битимларда бу кўзда тутилганми?

Маълумот ўрнида, охирги 7 йилда вақтдан ютамиз, дея тендерсиз, каррасига қимматлаштирилган мега лойиҳаларнинг биронтаси ўз муддатида ишга туширилмаган. Ўзи бу усул шунчаки каррасига қимматлаштирилган лойиҳани тендерсиз ўтказиб олишнинг бир методичкасига айланиб қолганми?

Янги давр бошланган илк умидли йилларда бир долзарб шиор бўларди: Талаб - муддат, замон - шиддат. Шу шиорни яна эсга олиш вақти келди.
17.2K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-12 17:00:06Иқтисодий ўсиш секинлашади

Осиё тараққиёт банкининг навбатдаги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2024 йилда 5,5%гача секинлашади. Молия институти хизматларнинг ўсиши 5,5%гача, қишлоқ хўжалигида ўсиш 3,5%гача "совушини" кутмоқда.

Инфляция кўрсаткичи қаттиқ пул-кредит сиёсатига қарамай, деярли ўзгаришсиз, 10% даражасида қолади.

Бюджет дефицити 4% даражасида прогноз қилинган. Тўлов баланси дефицити кенгайишда давом этиши ва 5%ни ташкил этиши қайд қилинган.
19.2K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2024-04-12 16:08:35
Техникага 50% гача чегирмалар!

Рамазон Ҳайит муносабати билан Radius да смартфон ёки маиший техника харид қилсангиз - сизни ёқимли чегирмалар кутмоқда!

‍ Шошилинг, акция 9 - 14 апрел кунлари амал қилади!

781133533 712003100
Сайт Radius.uz | Instagram | Telegram | Реклама
18.0K views13:08
Ochish/sharhlash
2024-04-12 15:20:01Банкрот деб эълон қилинган ва Ривалдонинг қарзини ўзбек ҳалқи бўйнига илган Zeromax "болаларидан" бири NeftGazMontaj 20 йиллигини нишонламоқда экан

Компания ўзининг ўсиб чиққан илдизларини яна бир бор эслатишни унутмаган:

"2004 йилда ташкил этилган NeftGazMontaj МЧЖ ҚК хорижлик ва ўзбек таъсисчилар, жумладан, Zeromax GmbH ва «Тошнефтгазқурилиш» ОАЖ, «Бухорагазсаноатқурилиш» ОАЖ ҳамда бошқа бир қатор маҳаллий корхоналарнинг биргаликдаги фаолияти натижаси бўлди" дейилади реклама ҳуқуқлари асосида тарқатилган релизда.

Маълумот учун, айнан Zeromax акциядори бўлган NeftGazMontaj МЧЖ Бунёдкор (Қурувчи) футбол клубининг муассиси ҳисобланган. Ҳатто жамоа ташкил бўлган вақтда "Нефтегазмонтаж-Курувчи" деб аталган.

2010 йилда банкрот деб эълон қилинган Zeromax миллиардлаб қарзларидан қутулиб қолган. Бу жараён нафақат Ўзбекистон учун, бутун Европа иттифоқи учун аср афераларидан бири ҳисобланади. Zeromax'дан қарзини ундира олмаган Ривалдо ва Денильсонларнинг қарзи охири Ўзбекнефтегаз бўйнига, яъни ўзбекистонликлар гарданига осилганидан хабарингиз бўлса керак.

Яна бир қизиқ тарафи NeftGazMontaj МЧЖнинг 100%лик таъсисчиси ўлароқ Давактивнинг Тошкент шаҳар бошқармаси кўрсатилган. Ва МЧЖ яна бир мутлақо тасодифга кўра, SANOAT ENERGETIKA GURUHI ва унга аффилланган бизнес тузилмалар билан бир манзилда, Бунёдкор кўчаси 47 уйдан қўним топган.
19.6K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2024-04-12 07:00:03Қозоғистон хорижликлар учун бензин нархини оширмоқчи

Қўшниларимиз ёқилғи баланси мувозанатини таъминлаш ва "кулранг" экспорт каналларини қисқартириш учун 92 ва 93 октанли бензин нархини хорижликлар учун 205 тенгедан 245 тенгегача оширишмоқчи.

Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат фуқаролари учун нархлар ўзгаришсиз қолади (205 тенге). Мазкур қарор шимолдаги агрессорнинг нефтни қайта ишлаш заводлари бирин кетин ишдан чиқаётгани ва сув тошқинлари фонида ёқилғига талабни ошаётгани туфайли Қозоғистон бензинига босимни кучайтираётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Айтиш керакки, 92/93 бензин учун нархлар оширилгани билан Ўзбекистонликлар учун барибир жозибадор бўлиб қолади. 245 тенге бу 6 945 сўм дегани.

Шимолдаги севимли оғалари билан биргаликда шўрпешона ўзбекистонликларни аёвсиз қоқиштираётган маҳаллий монополия ва олигархиянинг Ўзбекистондаги ўрнатиб олган аждарҳо нархлари нафақат минтақада, дунёда ҳам энг қимматларидан ҳисобланади.
22.1K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-04-11 14:50:54 Давлат нима қилиши ва нима қилмаслиги кераклиги ҳақида

Беҳзод Ҳошимов:

Давлат қайсидир товарларни ишлаб чиқариш билан шуғуллланиши керак бўлмаган ташкилот. Яъни давлатнинг функциялари бор, ижтимоий, оммавий товарларни етказиш: инфратузилма, тоза ҳаво, ижтимоий хизматлар, суд, хавфсизлик каби функциялари бор. Лекин автомобил, самолёт саноатини ривожлантириш каби ихтиёрий шунга ўхшаган нарсалар билан шуғулланиши бизга қимматга тушади. Биз йиллар давомида бунинг учун тўлаб келяпмиз. Чунки буни давлат қилса, самарасиз бўлади, самарали бўлса ҳам ундан келадиган ютуқларимиз камроқ бўлади.

"Асосий аргумент, давлат ҳисобидан стратегиялар натижасида яратилган иш ўринларини ҳисоботларда шунча иш ўрин яратдик дейиш мумкин, лекин унинг натижасида яратилмай қолган иш ўринлари кўзимизга кўринмайди, холос. Лекин улар йўқ дегани эмас. Шунинг учун иш ўринлари ҳақидаги муҳокаманинг хатолиги шундаки, ўша инвестиция, пул, маблағлар иқтисодиётнинг самаралироқ соҳаларига сарфланса, кўпроқ иш ўрни яратиларди. 15-16 миллионта меҳнатга лаёқатли халқимиз бор, уларнинг аксари жуда кичкина корхоналарда ишлашади. Давлат ҳисобидан юзлаб миллионлик қарзлар олиниб, ёки субсидиялар берилган корхоналарда кўп бўлса 30 мингта одам ишлайди. Меҳнат бозорига қарасак, бу пичоққа илинадиган рақам ҳам эмас. Бизда ҳар йили юз минглаб одамлар ишини йўқотади ва яна қайтиб ишга жойлашади".

"Америкалик иқтисодчи Хитойга борса, канални кетмонда қазишаётганини кўради. Иқтисодчи “нима учун экскаваторларда қазимаяпсизлар, сизларда бу нарса бор-ку?” деса, хитойликлар “сиз тушунмаяпсиз, бизда мақсад иш ўринларини яратиш, бу ерда юз минглаб одамлар ишлаяпти”, дейди. Иқтисодчи “унда чой қошиқ берсанглар бўларкан, янада кўпроқ иш ўрни яратиларди” дейди.
Самарасиз иш ўринларини яратиш чегарасиз, лекин чой қошиқ бериб канал қазиётганларга қачондир: “Бўлди, бу иш тугади” дейилса, биттада 50 мингта иш ўрни йўқолиши мумкин. Лекин бунга аввалбошдан йўл қўйилган хатонинг тузатилиши деб қараш керак. Иккинчидан, божлар йўқ бўлгани натижасида бойлик кўпайиб, у самарали соҳага йўналтирилганда яратиладиган иш ўринлари кўзга кўринмайди".

Ўтган йили Давлат раҳбарининг АҚШга сафари чоғида Беҳзод Ҳошимов қатор таклифларни илгари сурганди.
22.5K views11:50
Ochish/sharhlash
2024-04-11 14:11:06
Донорлик ва хайрия ишлари ҳам рақамлаштирилмоқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Click компанияси билан ҳамкорликда “Инсон учун” янги хайрия платформасининг тақдимотини ўтказди.

Мазкур платформа эҳтиёжманд инсонларга хайрия маблағларини ўтказишни шаффоф ва ишончли тарзда амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

“Инсон учун” платформаси орқали нафақат моддий ёрдам бериш, балки бошқалардан кўмак сўраш ҳам мумкин. Бунинг учун онлайн ариза тўлдириш талаб этилади. Платформага киритилаётган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва яхлитлигини эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таъминлайди.

Шунингдек, платформа орқали хайрия маблағлари ўтказилган беморнинг аҳволини кузатиб бориш ва унинг ҳолати билан танишиш ҳам мумкин.
20.0K views11:11
Ochish/sharhlash
2024-04-11 10:34:57 Ҳимояланмаган инвестициялар макони

Қанақадир топшириқ ё фармойиш Қонун, Президент қарорлари, Ҳукумат қароридан устун кўрилиб ижро қилиниши ҳақида жуда кўп ёздик. Бизнес учун талабларни ёмон томонга ўзгариши вақтида қонун билан белгиланган 3 ойлик ўтиш вақти қоидалари ишламаганлиги ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ. Парламентдан тортиб бизнес манфаатларини ҳимоя қилиши декларацияланган биронта институт ишламайди. Ҳаммаси фалажланган. Ёки жим туриш вазифасини бажаришмоқда.

Яна қонунларимизда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундиришга ҳақли деб ёзиб қўйилган. Бу ҳам ишламайди. Ҳеч қачон ишламаган. Шунчаки қайсидир нормал давлат қонунларидан кўчириб олиб, ёзиб қўйилган.

"Агар қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши инвесторга ёки инвестицияларга зарар етказадиган бўлса, ушбу қонунчилик ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлмайди" даган нормалар бу шунчаки шиор холос.

Шунинг учун аввало нормал инвесторлар Ўзбекистонга қадам босмайди, ё ёпиқ кабинетларда келишиб ишлайдиган дордан қочган муттаҳамлари келади. Ёки адашиб бозорга киргани ҳам биринчи прецедентдан кейиноқ барча рискларни товар ва хизмати нархи устига қўйиб юбориш йўлига ўтади.

Электромобиль бозорига кириб, совуғини еб қолганларда ҳам бундан бошқа альтернатива йўқ. Улар бу лаънатланган бозордан камроқ йўқотишлар билан эсон омон чиқиб олган тақдирда ҳам, ё қайтиб Ўзбекистонга пул тикишмайди ё кўргуликлари дарс бўлмай яна бирон иш бошлашган тақдирда аввал бошданоқ бизнесни тортиб олиш, рейдерлик, ёпиб қўйиш, тақиқлаш рискларини нарх устига миндириш йўлидан юришади.

Шунақа макон. Шунақа замон.
14.2K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2024-04-11 08:00:00 Биз эркин бозор тарафдоримиз

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат қилишмоқда.

"Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди".

"Аммо бугунги кунда товарларимиз Хитой ёки Қозоғистон чегарасида қолмоқда. Сабаби, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорларга электромобилларни олиб киришда бир қанча чекловлар қўйилди. Шу боис, тузилган шартномалар ёпилиши, мумкин бўлган дебиторлик қарзлари ва буюртмаларимиз асосида келаётган автомашиналарни ўз корхонамизга кирим қила олмаслигимиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатлари берилмаслиги каби бир қанча муаммоларга дуч келмоқдамиз".

"Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди".

Бизнес вакиллари ўз мурожаатларида Давлат раҳбаридан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўрашган.
19.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2024-04-10 11:27:17 Тадбиркорлик субъектлари ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатишга жалб қилинади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатишни аутсорсинг асосида ташкил этиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилишини эълон қилди.

Унга кўра, ёрдамга муҳтожларга овқат тайёрлаш, хонадонларини йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, гигиена тадбирларини амалга ошириш, сантехника жиҳозларини таъмирлаш каби бир қатор хизматларни кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилинади.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагидаги тадбиркорлар 2024 йил 20 апрелга қадар +998881992552 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.
18.1K views08:27
Ochish/sharhlash