Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоа | sanepidxizmat

Қашқадарё вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси Китоб ва Қамаши туманлари бўлими Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси ходимлари томонидан мактабгача таълим ташкилоти ҳамшира ва ошпазлари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда болалар орасида овқатдан заҳарланиш, вирусли гепатит касаллигининг олдини олиш ҳамда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш тўғрисида сўз юритилди.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотлари ошпазларининг тиббий кўрикдан ўтиши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақланиши ва тайёрланишида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, консерва маҳсулотларини ишлатишда ҳушёрликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор бериш кераклиги айтиб ўтилди.

@sanepidxizmat