Get Mystery Box with random crypto!

​​ЭКСПОРТЁР КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА Жорий | sanepidxizmat

​​ЭКСПОРТЁР КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 13 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилишда мутасадди ташкилотлар олдига экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шундан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳам экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга доир “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, бугунги кунда тизимнинг энг қуйи бўғинларида ҳам ушбу “йўл харитаси”га асосан маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорларига экспортини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Санитария-эпидемиология хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ва шаҳар, туман бўлимларида ҳам экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир тадбиркорлик субъектига мутахассислар бириктирилди. Жойларда бугунги кунда экспорт фаолиятини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммолар мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни самарали бажариш мақсадида ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектлари билан доимий очиқ мулоқот ўрнатиб, бугунги кунда тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар ўрганилиб соҳага оид муаммолар бартараф этилмоқда.

Боёвут туман ҳудудидаги "Ҳусанбек кластер", "Муҳаммад Иброҳим экспорт" ва "Golden Aziya" МЧЖ раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувларда ўрганиш ишлари олиб борилди
.

@sanepidxizmat