Get Mystery Box with random crypto!

Ҳудудларда Сурхондарё вилояти. Санитария-эпидемиологик осой | sanepidxizmat

Ҳудудларда

Сурхондарё вилояти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Сариосиё туман бўлими томонидан тумандаги 21-сонли МТТда юқумли касалликлар профилактикаси мақсадида дезинфекция тадбирлари олиб борилди.
МТТ ходимларига юқумли касалликлар профилактикаси ҳақида маълумот берилди.

Наманган вилояти.
Учқўрғон деҳқон бозорида овқатдан заҳарланиш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Учқўрғон туман бўлими ходимлари Г.Мамадалиева, М.Каримова, У. Юсуфжоновлар томонидан профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Андижон вилояти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Асака бўлими ходимлар томонидан тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлар ходимлари ўртасида "Овқатдан заҳарланишга йўл қўймайлик!" мавзусида семинар ўтказилди.
Иштирокчиларга санитария қоидаларига эътиборли бўлиш, ошхона, буфетларда маҳсулотлар сақланиши, сифати, тайёрланиши тартиблари тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, бустер доза билан эмланишнинг аҳамияти, ўткир ошқозон ичак касалликларининг келиб чиқиш сабаблари хусусида тушунтиришлар берилди.

Навоий вилояти.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Рустамов ҳамда Нурота туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими Ш.Ўроқов биргаликда тумандаги 6-сонли умумтаълим мактаби, 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва “Нурфахр” маҳалла тиббиёт пункти учун ажратилган контейнер ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.Рустамов томонидан керакли тавсия ва таклифлар бериб ўтди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat