Get Mystery Box with random crypto!

«WYNDHAM TASHKENT HOTEL» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикас | sanepidxizmat

«WYNDHAM TASHKENT HOTEL» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти томонидан «Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб муаммолари» республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Атабековнинг “Хўжалик юритувчи субъектларда давлат санитария назоратини амалга оширишнинг тартиб, тамойиллари ҳақида”, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботиржон Қурбоновнинг “CОVID-2019 дан эмлаш самараси”, Санитария, гигиена ва касб касалликлари ИТИ овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири Анатолий Худайбергановнинг “Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар алиментар профилактикасининг долзарб муаммолари” ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбир давомида кўп йиллик самарали ва ҳалол меҳнати, Санитария-эпидемиология хизмати ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашдаги машаққатли хизматлари ҳамда 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакиллари Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Фурсатдан фойдаланиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйган, жамоат ишларида барчага ўрнак бўлаётган устозларга саломатлик, ишларида муваффақият тилаб қоламиз.

Санэпидхимат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat