Get Mystery Box with random crypto!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизм | sanepidxizmat

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилоят бошқармаси Хўжаобод бўлими ходимлари томонидан Бобур, Баҳрин, Узун кўча маҳалласи ҳудудларида жойлашган умумий овқатланиш объектларида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари ўтказилди. Шунингдек, ишловчи ходимларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиб бориш, савдо давомида ва ўз хизмат жараёнида санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда иш фаолиятини олиб бориш тўғрисида тушунтиришлар амалга оширилди.

Ҳозирда назорат ишлари давом этмоқда.

Азиз фуқаролар ўз саломатлигингизга эътиборсиз бўлманг! Сифат назоратидан ўтган мувофиқлик сертификатига эга бўлган овқатланиш шохобчаларида тамадди қилинг.

@sanepidxizmat