Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда СЭСни ки | sanepidxizmat

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Самарқандда СЭСни ким бошқармоқда?” сарлавҳаси остида аудиохабар, “Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасидаги аҳвол” мазмундаги хабарлар тарқалди.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил бўлими ҳамда Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хизмат текширув ўтказилиб, мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Шу ўринда барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар ва блогерлардан асосланмаган хабарлар тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat