Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 69,7 миллион дозадан ошди.

4 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 101 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 2 239 нафарни,

2-босқич эмланганлар 24 698 нафарни,

3-босқич эмланганлар 25 125 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 88 039 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 69 708 435 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 157 960 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 110 206 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 861 273 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 19 578 996 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (24 776 доза),
Қашқадарё вилояти (20 957 доза),
Сурхондарё вилояти (16 041 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,6 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 269 827 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 065 825 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 869 459 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 334 543 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat