Get Mystery Box with random crypto!

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизм | sanepidxizmat

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент вилояти бошқармаси в.в.б. Қ.Боқиев ва Чирчиқ шаҳар бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида аҳолининг соҳага оид кўплаб мурожаатлари тингланиб, уларга ечимлар топилди.

Оққўрғон туман бўлими ходимлари томонидан туман деҳқон бозорида озиқ- овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги ҳамда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш, турли заҳарланишларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилди.

Ангрен шаҳар бўлими мутахассислари томонидан шаҳардаги деҳқон бозорида санитария назорати ўтказилди. Кўча савдоси билан шуғулланаётган нон ва нон маҳсулотлари ҳамда маккажўхори маҳсулотлари сотилиши тақиқланди.

@sanepidxizmat