Get Mystery Box with random crypto!

Сартарошхона ва гўзаллик салонларида профилактик тадбирлар ўтк | sanepidxizmat

Сартарошхона ва гўзаллик салонларида профилактик тадбирлар ўтказилди

Сурхондарё вилоятида юқумли гепатит В касаллигининг олдини олиш мақсадида вилоятдаги қатор сартарошхоналар, гўзаллик салонлари ва косметология хизматларида мазкур соҳа вакиллари иш фаолияти санитария-гигиена қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига нечоғлик риоя қилаётганлигини маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигида ўрганилди.

Хусусан, Музработ тумани “Янгиҳаёт” туманида жойлашган “НУРҲАЁТ МУЗРАБОТ” ОКга қарашли сартарошхона ҳамда гўзаллик салонига вилоят ва туман СЭО ва ЖСБнинг масъул мутахассислари бориб, салондаги шарт-шароитлар, гигиена ва санитария талабларига амал қилиниш даражасини кўздан кечирилди.
– Бу ерда шароитлар яхши, олти ойдан бери шу гўзаллик салонига қатнайман. Сифатли хизмат кўрсатиб келишаётганидан мамнунман. Иссиқ суви доимо бор. Сочиқлари янги, ўз вақтида ювиб-қуритилади. Фойдаланилаётган косметик воситалари сифатли, – дейди Музработ тумани “Янгиобод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Муборак Бердиева.

Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчасида – Термиз давлат университетининг бош биноси ёнида жойлашган, асосан талабаларга хизмат кўрсатадиган эркаклар сартарошхонаси фаолияти ҳам ўрганилди. Ушбу сартарошхона кунига 30-40 нафар талабага хизмат кўрсатиши, у ердаги шароитлар гигиена талабларига жавоб бериши, соч-соқол олишда бир марталик воситалардан, хлор, спирт ва махсус антисептик спрейлардан мунтазам фойдаланилиши аниқланди.

Жойлардаги сартарошхона ва гўзаллик салонларида иш юритаётган усталар ва якка тартибдаги тадбиркорларга мижозлар билан ишлаш давомида турли юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш кераклиги уқтирилди.

@sanepidxizmat