Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорлик субъектларига экспорт йўналишларида амалий ёрдам | sanepidxizmat

Тадбиркорлик субъектларига экспорт йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Сирдарё вилояти бошқармаси Гулистон шаҳар бўлим санитария бўлими мудири Фахриддин
Таштанов томонидан жорий йилнинг 13 июнь куни Президентимиз раислигида ўтказилган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларига бағишланган йиғилишда берилган топшириғига асосан, ҳудудда фаолият юритаётган ун ва ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "Дон микс" МЧЖ фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида тадбиркорлик субъектининг экспорт йўналишида амалий услубий ёрдам кўрсатиш, “GSP+” тизими доирасидаги маҳаллий маҳсулотларнинг Европа бозорига экспортини кенгайтириш бўйича муаммо ва таклифларига эътибор қаратилди.

Тадбиркор томонидан Афғонистон Республикаси билан шартномаси мавжудлиги, шартнома режага нисбатан 78 фоизга бажарилганлиги, экспорт қилинган маҳсулотлар учун маблағлар ўз муддатида берилиши билдириб ўтди.
Тадбиркорга лаборатория таҳлиллари бўйича таклифлар билдирилди.

@sanepidxizmat