Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 70,6 миллион дозадан ошди.

12 октябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 127 534 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 11 370 нафарни,

2-босқич эмланганлар 20 100 нафарни,

3-босқич эмланганлар 23 145 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 72 919 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 70 620 596 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 214 616 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 18 241 381 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 992 608 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 20 171 991 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Қашқадарё вилояти (21 209 доза),
Андижон вилояти (16 620 доза),
Фарғона вилояти (15 165 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,9 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 344 262 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 118 061 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 877 744 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 348 457 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat