Get Mystery Box with random crypto!

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА Аҳоли ора | sanepidxizmat

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олишда эмлашнинг аҳамияти юзасидан тадбирлар ва мулоқот кўникмаларини ошириш муҳим ҳисобланади. Жойларда ўтказилаётган семинар-тренинглар, тарғибот тадбирлари ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилмоқда.

Андижон вилоятида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, ЮНИСЕФ ташкилоти, Тошкент тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази масъул мутахассислари томонидан COVID-19га қарши ва амалдаги эмлаш дастури бўйича эмлаш қамровини кенгайтиришда шахслараро мулоқот кўникмаларининг аҳамиятига бағишланган семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/156

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat