Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат с | sanepidxizmat

Бухоро вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Бухоро туман бўлими мутахассислари томонидан Бухоро деҳқон бозорида рейд тадбилари олиб борилди.
Аҳоли орасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари ва гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ва бозорлардаги санитар-гигиеник ҳолатлари ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдо расталаридан олиниб, тегишли тартибда чоралар кўрилди.
Шу билан биргаликда савдо марказларида мутахассислар томонидан бу борада радиоузеллар орқали эшиттиришлар берилди.
Ўтказилган назоратлар давомида турли хилдаги 935 кг. озиқ-овқатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари брокераж қилинди.

@sanepidxizmat