Get Mystery Box with random crypto!

'Қўйлиқ деҳқон бозори'да санитария назорати ўтказилди Тошкен | sanepidxizmat

"Қўйлиқ деҳқон бозори"да санитария назорати ўтказилди

Тошкент шаҳар Бектемир туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария-гигиенаси бўлинмаси мутахассислари ва туман ВСЭЛ, ИИБ ходимлари томонидан тумандаги "Қўйлиқ деҳқон бозори"да белгиланган тартибда санитария назорати ўтказилди.
Назорат тадбири натижасида ҳар бири 20 литр ҳажмда бўлган сифати бузилган кабачка, пиёз, ловия ва Дайкон редискаларининг консерва маҳсулотлари ҳамда истеъмолга яроқсиз
полиэтилен идишлардаги - 15,0 литр сут маҳсулоти;
товуқ гўшти рагулари - 29,0 кг маҳсулоти
савдоси аниқланиб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.

Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

@sanepidxizmat