Get Mystery Box with random crypto!

Айни кунларда Санэпидхизматнинг Самарқанд вилояти Оқдарё туман | sanepidxizmat

Айни кунларда Санэпидхизматнинг Самарқанд вилояти Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан аҳоли хонадонларда турли юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида уйма-уй юриб, аниқланган камчиликлар юзасидан жойларда ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда. Жумладан, Мустақиллик, Пахтаобод, Бошдархон маҳаллаларида 346 та аҳоли хонадонининг санитария ҳолати ўрганилди. Туман Экология бўлими ходимлари билан биргаликда бозор, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, умумий овқатланиш шохобчалари, 34 та дўкон, дорихоналар, йўлаклар атрофи санитария қоидаларига қай даражада амал қилинаётганлиги назоратга олинди. Маиший ва қаттиқ чиқиндиларни олиб чиқилиши учун тоза ҳудуд ДУК ташкилоти билан шартнома тузиш буйича тушинтириш ишлари олиб борилди. Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов деҳқон бозорини кўздан кечириб, масъулларга топшириқлар берди.

@sanepidxizmat