Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2022-09-23 08:27:51
Аҳолини коронавирусга қарши бустер доза билан эмлаш давом этмоқда

Маълумки, бустер доза коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланган фуқароларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган бир дозалик вакцина ҳисобланади.

Коронавирус пандемияси ҳали тўлиқ чекинмаганини ҳисобга олиб, аҳолининг касалликка қарши иммунитетини ошириш мақсадида ҳар бир фуқаро бустер доза билан эмланиши лозим.
Шу муносабат билан айни кунларда Самарқанд вилояти Оқдарё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими назорати остида маҳаллалар, мактабларда Тўртайғир қишлоқ оилавий пункт ходимлари томонидан аҳоли орасида эмлаш ишлари ўтказилмоқда. Шу билан бирга секторлар кесимида 124 та аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб тарғибот олиб борилмоқда.

УНУТМАНГ!
Ҳозирги вақтда республика бўйлаб коронавирусга қарши эмлаш пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларига мурожаат қилиши мумкин.

@sanepidxizmat
763 views05:27
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:23:17 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 68,4 миллион дозадан ошди.

22 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 144 916 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 923 нафарни,

2-босқич эмланганлар 21 637 нафарни,

3-босқич эмланганлар 16 656 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 99 700 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 68 437 451 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 115 270 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 940 995 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 719 773 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 18 661 413 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (27 120 доза),
Сурхондарё вилояти (18 678 доза),
Андижон вилояти(13 787 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,4 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 186 512 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 039 312 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 848 758 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 298 442 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
865 viewsedited  04:23
Ochish/sharhlash
2022-09-22 14:45:37
Вакцина нима?
Аҳоли нима учун эмланади?
Эмланиш орқали қандай касалликларнинг олдини олади?
Бугун мамлакатимиз ва дунёда қандай касалликлар кўпайиб бормоқда?
Бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олиш учун бугун нималар қилинмоқда?

“Mahalla” телеканалининг “Minbar” кўрсатувида мазкур саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.0K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-09-22 12:56:32
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда COVID-19 инфекциясига қарши эмлашга жалб этиш бўйича жамоатчилик билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Батафсил:
http://www.sanepid.uz/reports/130

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.0K views09:56
Ochish/sharhlash
2022-09-08 14:42:16
БАЧАДОН БЎЙНИ САРАТОНИГА СКРИНИНГ ТЕКШИРУВЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликларга чалиниш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/115

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
201 views11:42
Ochish/sharhlash
2022-09-08 12:47:46
“Termez Palace” меҳмонхонасида Cурхондарё вилоятидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бош ҳамширалари, масъул эпидемиологлари иштирокида “Шахслараро мулоқот кўникмаларини ошириш” мавзусида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Семинар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул мутахассислари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Тадбирда аҳоли ўртасида касалликларга қарши эмлашнинг аҳамияти юзасидан тарғибот ишларини олиб бориш, коронавирусга қарши бустер дозани фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланиб, вазифалар белгиланди.

Амалий машғулотлар билан уйғун тарзда олиб борилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
508 views09:47
Ochish/sharhlash
2022-09-08 10:42:04
Президент матбуот хизмати хабар беришича, келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
698 views07:42
Ochish/sharhlash
2022-09-08 10:28:49
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда!

Навоий вилояти Конимех туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 6-оилавий поликлиникада ташкил этилган ҳаракатдаги мобил бригада томонидан аҳоли ва тиббиёт ходимларини
коронавирус инфекциясига қарши

бустер доза ва ревакцинация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

@sanepidxizmat
598 views07:28
Ochish/sharhlash
2022-09-08 08:50:54
Мустақиллик байрами арафасида юртимиз тараққиёти ва равнақига муносиб ҳисса қўшган турли соҳа вакиллари тақдирланиши анъанага айланган.

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи – Юсупалиев Баходир Кахраманович II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
1.1K views05:50
Ochish/sharhlash
2022-09-08 07:22:01 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 66,6 миллион дозадан ошди.

7 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 134 558 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 8 143 нафарни,

2-босқич эмланганлар 16 571 нафарни,

3-босқич эмланганлар 15 468 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 94 376 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 66 649 171 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 037 554 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 706 565 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 472 629 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 17 432 423 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (14 485 доза),
Наманган вилояти (13 048 доза),
Самарқанд вилояти (12 794 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,1 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 111 501 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 018 094 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 830 294 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 263 113 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
806 viewsedited  04:22
Ochish/sharhlash