2022-09-01 09:02:39
Фарғона вилояти Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Учкўприк тумани бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Учкўприк туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилмоқда.
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги вилоят бошқармаси масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда янги бинонинг бунёд этилиши мамлакатимизда санитария-эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор натижаси эканлиги таъкидланди.
Икки қаватли, барча қулайликларга эга замонавий бино қурилиши учун 3 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу ерда бўлим ходимлари самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилган, лабораториялар замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
@sanepidxizmat
205 views06:02