Get Mystery Box with random crypto!

sanepidxizmat

Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat S
Telegram kanalining logotibi sanepidxizmat — sanepidxizmat
Kanal manzili: @sanepidxizmat
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 649
Kanalning ta’rifi

Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Ijtimoiy tarmoqlarda:
Telegram: t.me/sanepidxizmat
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Ishonch telefoni: 78/888-01-01 (011)

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2022-09-24 14:14:45
Мавсумий грипп касаллигининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида эмлаш ишлари бошланди

Пойтахтимизда айрим тоифадаги аҳоли қатлами орасида грипп ва ўткир респиратор касалликларининг тез тарқалиб кетишини олдини олиш, эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида Республикада гриппга қарши эмлаш ишларини ўтказиш учун жами 2 219 684 доза “Гриппол плюс” вакцинаси олиб келинди. Тошкент шаҳри учун 165 869 доза “Гриппол плюс” вакцинаси ажратилиб, вакцина Бошқарманинг иммунопрофилактика бўлими ходимлари томонидан маъмурий ҳудудларга тақсимот асосида тарқатилди.

Батафсил

@sanepidxizmat
567 views11:14
Ochish/sharhlash
2022-09-24 10:22:47
Коррупция нима?
Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади.

Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Норбоев бошчилигида соҳа мутахассислари, Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи ва бўлим мутахассислари ҳамда ҳудудий бўлимлар бошлиқлари иштирокида Тошкент вилоятида соҳага оид коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил

@sanepidxizmat
757 views07:22
Ochish/sharhlash
2022-09-24 09:08:57
Сирдарё вилоятида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларига янада кенгроқ қамраб олиш учун бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Гулистон туманида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати бўлинмаси ва туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими билан ҳамкорликда туман аҳолиси учун "Ўзингиз ва яқинларингизни COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қилиш учун эмланинг!" шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг энг самарали усули ушбу инфекцияга қарши эмланиш эканлиги бўйича атрофилича маълумот ва тушунчалар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тўлиқ жаоб олишди.

Ҳамкорликдаги тадбирлар вилоят ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

@sanepidxizmat
592 views06:08
Ochish/sharhlash
2022-09-24 07:53:36 Умумий овқатланиш корхоналари учун янги санитария-гигиена талаблари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан “Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари” 0027-22-сон санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (СанҚваН) тасдиқланиб, Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олинди. (104-сон, 19.08.2022 й.)

Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (12 турдаги маҳсулотлар учун алоҳида-алоҳида пичоқлар ишлатиш бўйича талаб камайтирилди, идишлар ва жиҳозларни қўлда ювиш учун талаб этиладиган ванналар сони 5 тадан 2 тагача қисқартирилди, сув таъминоти бўлмаганда корхона фаолиятини тўхтатиши, овқат тайёрлашда кўмир ва ўтиндан фойдаланишни тақиқлаш) бекор қилинди.

Ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:

Корхоналарнинг жойлашуви одамларнинг яшаш, дам олиш, даволаниш ва меҳнат шароитларига салбий таъсир кўрсатмаслиги;

корхонага тегишли ҳудуд тоза, ободонлаштирилган ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда сақланиши;

ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат хом ашёси учун ишлатиладиган сув доимий равишда етарли миқдорда таъминланиши ва ичимлик сувига қўйиладиган гигиена талабларга мувофиқ бўлиши;

корхонада ҳар ойда камида бир марта мукаммал тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилиши ҳамда бу бўйича тегишли ёзувлар қайд этиб борилиши;

озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш учун ишлатиладиган жиҳозлар ҳар бир ишлаб чиқариш хонаси ёки жойига бириктирилган бўлиши ва фойдаланишига қараб сабзавотлар, хом маҳсулотлар, ярим пишган маҳсулотлар, пишган маҳсулотлар учун алоҳида бўлиши ва ранг ёки ҳарф билан белгиланиши;

корхонага етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг тури ва миқдори ҳамда етказиб бериш саналарини кузатиб (қайд этиб) бориши.

Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилмайди:

технологик жараён талабларига риоя қилишни таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаганда маҳсулот тайёрлаш;

яроқлилик муддати ўтган, сифатсиз ёки сифати бўйича шубҳали, бузилиш белгилари бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;

герметик идишларда сабзавотли, гўштли, балиқли, қўзиқоринли консервалар тайёрлаш;
қуритилган ва дудланган балиқ тайёрлаш ва қуритилган қўзиқоринлар тайёрлаш.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар махсус иш киймида бўлиши ва улар томонидан шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши шарт эканлиги белгиланди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
253 views04:53
Ochish/sharhlash
2022-09-24 07:19:57 Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 68,5 миллион дозадан ошди.

23 сентябрь мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 144 726 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 6 861 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 642 нафарни,

3-босқич эмланганлар 12 818 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 106 405 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 68 582 177 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 122 131 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 959 637 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 732 591 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 18 767 818 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (23 683 доза),
Сурхондарё вилояти (20 137 доза),
Андижон вилояти(14 605 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 98,4 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 197 333 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 044 034 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 850 190 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 303 109 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
308 viewsedited  04:19
Ochish/sharhlash
2022-09-23 14:36:08 Юқумли касалликларга қарши курашда энг самарали йўл бу — вакцинация ҳисобланади. Мамлакатимизда миллий эмлаш жадвалига асосида юқумли касалликларга қарши режали эмлаш ишлари ўтказиб келинади.

Жумладан, Самарқанд вилоятидаги 32-қишлоқ оилавий поликлиникада 7 ёшдаги болаларни дифтерия, қоқшол касалигига қарши эмланишди. Мутахассислар томонидан соғлом турмуш тарзига амал қилиш юзасидан тарғибот тадбирлари ҳам олиб борилди. Жомбой тумани аҳолиси ўртасида ҳам эмлаш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмлаш ишлари олиб борилди.

Пойтахтимизда ҳар куни мактабларда эмлаш бригадалари томонидан 7 ёшдаги болаларни дифтерия, қоқшол, қизамиқ-тепки-қизилча ва полиомиелит касалликларига ҳамда 9 ёшдаги қизларни ВПЧ вакцина билан одам папиллома вирусига қарши эмлаш ишлари режали олиб борилмоқда.

Жумладан, Янгиҳаёт туманидаги 329-мактаб, Юнусобод туманидаги 98-мактаб ўқувчиларини дифтерия, қоқшолга, полиомиелитга қарши эмлаш ўтказилди.
Учтепа туманига қарашли оилавий поликлиникаларда ҳам бу жараён уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, соҳа ходимлари томонидан эмлашнинг аҳамияти юзасидан тарғибот тадбирлари ҳам ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Миробод туман бўлими мутахассислари томонидан туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тумандаги умумтаълим мактабларда мавсумий грипп касаллигига қарши, Пфайзер вакцина билан 5-11 ёшдаги болаларни коронавирусга қарши эмлашнинг аҳамияти юзасидан санитария тарғибот ишлари олиб борилди.

Сирдарё вилоятининг Оқ олтин тумани мактабларида ҳам болаларни дифтерия, қоқшол, полиомиелитга қарши эмлаш жараёнлари ташкил этилди. Болалар вакцинация соғлом вояга етишида асосий воситалардан биридир, деб ўзларининг ижобий фикрини билдириб ўтишди.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
445 views11:36
Ochish/sharhlash
2022-09-23 14:35:58
388 views11:35
Ochish/sharhlash
2022-09-23 12:43:55
Бугун пойтахтимизда Integral Global Health, Фуқаролик тадқиқотлари ва ривожлантириш жамғармаси (CRDF Global) шунингдек, Касалликларни назорат қилиш ва уларни олдини олиш марказлари (CDC) томонидан кенгайтирилган давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил: http://www.sanepid.uz/reports/132

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
588 views09:43
Ochish/sharhlash
2022-09-23 10:07:31
Специалисты отмечают, что массовая вакцинация населения против коронавируса защищает здоровье человека.

Взрослое население добивается защиты здоровья путем вакцинации против COVID-19га.

Не забывайте, что вакцинацией мы можем защитить не только себя, но и окружающих нас.

Пресс-служба
Санэпид службы

@sanepidxizmat
734 views07:07
Ochish/sharhlash
2022-09-23 10:07:18
Мутахассислар томонидан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш инсон саломатлигини муҳофаза қилиши кўп бора таъкидланмоқда.

Ёши катта аҳоли COVID-19га қарши эмланиш орқали саломатлигини ҳимоя қилишга эришади.

Унутманг, эмлаш орқали нафақат ўзимизни балки атрофимиздагиларни ҳимоя қила оламиз.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat
856 views07:07
Ochish/sharhlash