Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | sanepidxizmat

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 66,1 миллион дозадан ошди.

30 август мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 143 146 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 9 537 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 468 нафарни,

3-босқич эмланганлар 12 252 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 102 889 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 66 106 362 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 008 880 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 17 633 862 нафарни,

3-босқич эмланганлар 10 408 865 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 17 054 755 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Сурхондарё вилояти (14 311 доза),
Самарқанд вилояти (12 585 доза),
Қашқадарё вилояти (12 459 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 97,9 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 2 091 429 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 012 792 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 823 605 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 255 032 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидхизмат
Матбуот хизмати

@sanepidxizmat