Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 170

2022-01-06 15:27:45 Қўшни Қозоғистонда бўлаётган воқеалардан чиқаришимиз керак бўлган асосий хулосалар:

1
. Мамлакатнинг иқтисодий ўсиши асосан элиталар ҳисобига бўлса, бу барқарорлик кафолати бўла олмайди. Барча қатламлар манфаатдор бўлишига эришиш керак, айниқса энг қуйи поғонадагилари. Буни элита ҳам тушуниши зарур. Чунки барқарорлик йўқотилган давлатда улар ҳам барчасини бир зумда йўқотиши мумкин.

2. Аҳолининг катта қисми камбағал бўлган давлатларда Ғарб тарғиб қилаётган либерал бозор тамойилларини қўллашда ўта эҳтиёткор бўлиш лозим. Айниқса, ҳаёт учун энг зарур бўлган хизматлар ва маҳсулотларни бозор нархига ўтказишда. Коммунал хизматлар ва озиқ-овқатлар қимматлашиши охир-оқибат аҳоли норозилигининг кескин ўсишига олиб келади. Бизда охирги йилларда ўтказилаётган "шок терапияси"га яқин иқтисодий сиёсатнинг натижаси худди шундай оқибатларга олиб келиши мумкин. Коммунал тўловларни табақалаштирилган тарифларга ўтказиш ёки нархи ўсишини яхлатиш ёхуд кам таъминланган қатламларга субсидия бериш керак.

3. Конструктив ва кучли мухолифатни тарбиялаш зарур. Бизда ҳам одамлар кўчага чиқса, бирон расмий ёки норасмий сиёсий партия уларни тинчлантиролмайди ёки бошқара олмайди. Натижада оламон боши оққан томонга юраверади, норозилик тўполонга айланаверади, тўполондан айрим кучлар ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолиши мумкин.

4. Ёшлар билан ишлаш керак. Қуруқ гап гапириш, чапакбозлик ёки пиар билан шуғулланиш керак эмас. Қозоғистонда ҳам бош ролда айнан ёшлар. Ёшлар оммасини биз ҳам анчадан бери ўз ҳолига ташлаб қўйдик, уюшганини ҳам, уюшмаганини ҳам. Айниқса, нодавлат мактаб ва университетларда нима бўлаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Давлат муассасаларида ҳам ёшлар билан ишлаш тизими самарасиз.

5. Таълим, таълим ва яна бир бор таълим. Олий таълим қамровини оширдик, реакцион куч бўлган талабалар сони кескин кўпайди, аммо таълим сифати деярли ўзгаргани йўқ. Натижада олий маълумотли таксичи ва мардикорлар янада кўпаяди холос. Халқ таълиминику умуман гапирмайман. 11 йил математика ва инглиз тилини ўқиб, кара жадвалини билмайдиган ёки инглиз тилида икки сўзни қўшиб гапиролмайдиган мактаб битирувчилари бунинг исботи. Биз эса 10 мингта мактабни тартибга келтириш ўрнига яна элита учун кичкиииинагина, лекин қиммат Президент мактабларини қуриш ва ялтироқ ҳисоботлар тайёрлаш билан оворамиз. Ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш билан бирга, уларнинг индивидуал фаолиятини баҳолаш тизимини киритиш, малака ошириш тизими самарасини ошириш, мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириши мустақил баҳоловчилар томонидан баҳоланиши, дарслар сони ва дарсликлар сифатига эътибор қаратиш керак.

6. Фуқаролар билан ишлаш, одамларнинг норозилигини вақтида аниқлаш ва аниқланган муаммоларни ВАҚТИДА бартараф этиш зарур. Бизда Халқ қабулхоналари шу мақсадда очилган эди. Аммо улар майда маиший масалалар билан шуғулланиб қолмоқда. Аҳолининг катта қатламларини безовта қиладиган масалалар эса фуқаролар иштирокисиз ҳал бўлиб кетяпти. Коммунал тўловларнинг ўсиши ёки аҳолини ақлли ҳисоблагичларга ўтказиш шулар жумласидан. Бу масалаларни тўрттаси кабинетида ўтириб ҳал қиляпти. Ҳей, олдин инфратузилмани яратайлик, шу хизматларнинг сифатли ва узлуксиз ишлашига эришайлик, кейин пулни олдиндан тўлатишга ўтамиз, деб айтадиган одам йўқ. Ёки автосаноат масаласи: навбатлар 9 ойга етди, машиналарни етарли тезликда ишлаб чиқара олмаяпти, аҳоли ўз пулига қиммат ва эскирган моделларни, тағин 9 ой кутиб олиши кераклигидан жуда норози. Вақтинча чора сифатида "растаможка"ни тушириш ёки одамлар кутган вақтига компенсация тўлаш ёхуд ЎзАвтонинг ўзи бошқа моделларни ортиқча тўловларсиз ички бозорга олиб келишини таклиф қиладиган бирор ақлли йўқ.

Гапирсак, албатта, гап кўп. Лекин қўшниларимизда бўлаётган воқеалар бизда ҳам такрорланишининг олдини олишимиз керак. Ҳозирча бунга вақтимиз ва имконимиз етарли.

Баҳодир Ғаниев

@platformauzb
7.0K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2022-01-06 12:22:53 Вазият аниқ, профессионал изоҳ йўқ

Мен бир нарсани тушунмаяпман. Ён қўшнимиз бўлган Қозоғистонда бир неча кундан буён нотинчлик. Бу хавотирли вазият бовурларимиз қатори бизни ҳам безовта қилаётгани бор гап. Бироқ вазиятга аниқ, профессионал изоҳ жуда кам.

Ижтимоий тармоқлар, блоклар, сайтлар ўз мафкураси, дунёқараши ва эътиқодидан келиб чиқиб масалани шарҳлаётир. Жамият буни ўзига сингдираётир. Бу ҳам хавотирли ҳолатми, йўқми?

Мен хавотирли, деб биламан. Масалани жим кузатиш, турли провакацион мафкураларнинг урчишига йўл бериш, нафақат хавфли, балки хиёнат, деб қараш ҳам мумкин. Қаранг, шунча воқеа-ҳодиса бўлаётир расмий ОАВмиз жим. ТИВнинг мурожаатлари ва Президентимизнинг телефон сўзлашувини ҳисобга олмаганда, албатта.

Аслида қандай бўлиши керак эди? Менинг назаримда, биздаги илмий-сиёсий контингент ТВ ва бошқа ОАВда қўшни давлатда бўлаётган воқеалар ва уларнинг нафақат Қозоғистон, балки минтақамиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига таъсири ҳақида шарҳлар бериши, экспертларнинг фикрлари, сиёсатчиларнинг бу борадаги ечимларини бериши керак эди.

Қаерда шунча сиёсатшуносларимиз? Нега улар шундай паллада кўринмаяпти? Ёки бизда бутун бир Марказий Осиё сиёсати билан шуғулланадиган институт бор. Адашмасам, ўтган йили очилганди. Улар нима иш қилишади? Бир бирига ёпиқ ҳисобот жўнатишадими?

Шундай пайтда улар ишламаса, жамиятга атрофимизда нималар бўлаётганини айтиб, одамларни огоҳликка чорламаса улар нега керак? Уларга ажратилаётган миллиардлаб пул (халқ пули) уларнинг кибор ҳаёт кечиришлари учунми?...

Тушуниш қийин. Бу институт ўз номи билан минтақа жамиятларини ўрганишга ихтисослашган. Бироқ... Майли, буни жавобини берадиган одамлар бордир. Мени ўйлантирадиган энг муҳим масала эса бундай кескин вазиятларда одамларимизга тўғри ахборот бериш, фитналарга учмаслигини, алданмасликларини таъминлаш. Бундай ишларни қиладиган қўштирноқ ичидаги дўстларимиз, оғаларимиз эса, албатта, бор.
@platformauzb
7.0K viewsedited  09:22
Ochish/sharhlash
2022-01-06 10:52:26 Қишки таътил узайтирилди

2021/2022 ўқув йилининг иккинчи ярмини тўлиқ ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш мақсадида олий
ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишқи таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилди.
@platformauzb
8.8K viewsedited  07:52
Ochish/sharhlash
2022-01-06 10:29:53 Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.
Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
Манба
6.7K viewsedited  07:29
Ochish/sharhlash
2022-01-06 10:25:49
Ўртада бегона йўқ...

2019 йилнинг февралидан буён Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Нодир Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимига тайинланибди.

Маълумот учун: Нодир Сайфуллаев собиқ маданият вазири, айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Бахтиёр Сайфуллаевнинг ўғли ҳисобланади.

@platformauzb
6.7K views07:25
Ochish/sharhlash
2022-01-06 07:07:16 platforma.uz pinned «Бу вазиятда уйи куйиб қоладиган томон фақат битта бўлади Эҳтирослар ҳар доим хатоларга йўл беради. Қўшниларимизда бўлаётган бугунги воқеалар, албатта, биз учун ҳам хавотирли. Чунки бундай вазиятларда ютқазадиган, азият чекадиган, уйи куйиб қоладиган томон…»
04:07
Ochish/sharhlash
2022-01-05 20:36:08 Бу вазиятда уйи куйиб қоладиган томон фақат битта бўлади

Эҳтирослар ҳар доим хатоларга йўл беради. Қўшниларимизда бўлаётган бугунги воқеалар, албатта, биз учун ҳам хавотирли. Чунки бундай вазиятларда ютқазадиган, азият чекадиган, уйи куйиб қоладиган томон фақат битта бўлади— ХАЛҚ.

Нотинчлик, ҳаловатсизлик нафақат жамиятларни, ҳатто кичик бир оила ҳаётини ҳам издан чиқаради. Бу — ҳаётий ҳақиқат.

Шунинг учун қўшниларимиз тинч муроса йўлини топишини, муросага келишини, атрофда фитначи, ўйинчи кучлар қарсак чалиб турган бўлиши эҳтимолдан холи эмаслигини англашлари биз учун ҳам керак. Чунки қўшнинг тинч-сен тинч , деган мақол бекорга айтилмаган.

@platformauzb
4.5K views17:36
Ochish/sharhlash
2022-01-05 20:19:53
Айни пайтда Қозоғистон марказий телеканаллари.
@platformauzb
4.6K views17:19
Ochish/sharhlash
2022-01-05 18:30:47 Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.
Манба
5.8K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-01-05 17:40:50
Нурсултон Назарбоев ҳайкали ағдарилмоқда. Ҳайкал Толдиқўрғон шаҳрида жойлашган бўлиб, у 2016 йилда ўрнатилган.

t.me/platformauzb
7.3K views14:40
Ochish/sharhlash