Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 169

2022-01-08 07:05:12 Гурбангули Бердимуҳамедовнинг истеъфога чиқиши тахмин қилинмоқда

Февраль ойи бошида Туркманистонда мамлакат олий қонун чиқарувчи органи - Халқ маслаҳатининг навбатдан ташқари мажлиси ўтказилади. Бу ҳақда Гурбангули Бердимуҳамедов 7 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида маълум қилди, дейилади “Ватан” телевидениеси хабарида.

Унда Туркманистонни келгуси 30 йилда ривожлантириш дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, 2021 йил якунлари ва жорий йилдаги вазифалар муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Лекин Ашхободда юрган узунқулоқ гапларга қараганда, Халқ маслаҳатининг бу галги мажлисида кўриладиган энг асосий масала бошқа. Айтишларича, Гурбангули Бердимуҳамедов давлат бошқарувини ўғлига топшириш таклифини илгари суриши мумкин. Бу, албатта, тасдиқланмаган маълумот, аслида ўша мажлис ўтгунича тасдиқланмаслиги ҳам аниқ. Аммо шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди дейишади. Кўрамиз. Вақти соати етганда ҳаммаси ойдинлашади.

Ва ана шундай тахминларнинг мантиқий давоми ўлароқ, март ойида Туркманистонда навбатдан ташқари Президент сайлови ўтказилиши айтилмоқда. Мамлакат етакчилигига асосий номзод сифатида айнан Сардор Бердимуҳамедов номи тилга олиняпти.

@platformauzb
8.5K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash
2022-01-07 20:49:05
Шавкат Мирзиёев ёшларга кучли билимга эга бўлишлари кераклигини айтиб ўтди.
@platformauzb
3.9K views17:49
Ochish/sharhlash
2022-01-07 15:34:13
Дунёнинг турли минтақаларида террорчилар ва бошқа қўпорувчи кучлар томонидан ноҳақ қон тўкилмоқда, шаҳарлар вайронага айланмоқда, бегуноҳ инсонлар жабр кўриб, болалар етим қолмоқда, аёллар кўчада қолиб, қариялар кексалик даврида қаттиқ қийналмоқда.

Бундай нохуш воқеалар қабиҳ ниятли, бузғунчи, фитначи гуруҳлар томонидан амалга оширилиши қалбимизни қаттиқ ларза солади. 

Афсуски, Янги йилни яхши ниятлар, эзгу орзулар билан кутиб олишни мақсад қилган қозоқ эли бугун оғир синовларни бошдан ўтказаётгани, тинчлик деган улуғ неъматга зор бўлаётгани юқоридаги фикримизнинг яққол ифодаси бўла олади.
@platformauzb
6.3K views12:34
Ochish/sharhlash
2022-01-07 14:54:28 Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига кутилаётган ташрифи айни пайтда минтақада бўлаётган воқеалар фонида муҳим аҳамиятга эга.

Чунки давлат раҳбари ташриф давомида ушбу масканларда яратилган шароитлар билан танишиш асносида, энг долзарб масала ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги вазифалар, мавжуд муаммолар ҳақида сўз юритиши эҳтимоли юқори.

Кўриб-кузатиб турибмиз, Қозоғистонда бошланган воқеалар жараёнига ёш авлод вакиллари қўшилганидан сўнг вазият бутунлай жиддий, оғир тус олди. Шу боисдан ёшлар тарбиясига бефарқ қараб бўлмайди.

Қолаверса, бугун Президент Қозоғистондаги воқеаларга илк муносабатини билдириши ҳам мумкин.
@platformauzb
6.2K viewsedited  11:54
Ochish/sharhlash
2022-01-07 12:16:04 Қозоғистон воқеаларининг илдизи қаерда?

(Иккинчи пост)

Қозоғистондаги қалтис вазият ва уни бостириш учун энг тўғри йўл, деб танланган вариант — КХШТ тинчликпарвар кучларидан ёрдам сўраши масаланинг иккинчи томони бўлиб ушбу контекстдан (муаммо) балқиб чиқди.

Шу ўринда қизиқ бир факт бор. Масалан, 2010 йилнинг ёзида Қирғизистондаги тўпалонларда қирғиз томони КХШТга мурожаат қилган ва ташкилот аъзолари Россия ва Қозоғистондан рад жавобини олган эди. Сабаб: бу Қирғизистоннинг ички иши...

Бу сафар ундай бўлмади. Тоқаев кечаси мурожаат қилди, КХШТ кучлари эрта саҳардан Қозоғистонга йўлга тушди...

Баъзи манбаларга кўра, КХШТ тинчликпарвар кучлари, дейилаётган ҳарбийлар жамламаси ҳозирча фақат Россия армияси ҳисобидан шакллантирилган...

Албатта, бу ўринда хулоса чиқариш ҳар кимнинг ихтиёрида. Аммо бу ҳаракат қийин ва оғир саволларниям ўртага олиб чиқади. Яъни, ушбу қўшинлар мамлакатдан қачон чиқиб кетади?

Тинчлик таъминланган, хотиржамлик ўрнатилгандан кейин чиқиб кетадими? Бундай дейишимнинг сабаби бор. Чунки КХШТ ёки Россия қўшинлари бир жойга кирганидан кейин чиқиши қийин бўлишини тарих кўп кўрсатган. Буни Днестрбўйи, Абхазия, Осетия, Украинанинг шарқий қисмидаги ҳарбий ҳаракатлар мисолида кўриш мумкин.

Албатта, ҳозир тугал хулоса қилиш мушкул. Бироқ минтақа геосиёсатига ўзгариш киритиши мумкин бўлган ҳодиса бўсағасида турибмиз. Қозоғистон — ҳудудида Россия қўшинлари ҳаракат олиб бораётган беш минтақа давлатининг учинчиси бўлаётир. Бугунгача ўша КХШТга аъзо бўлган Тожикистон ва Қирғизистонда Россия қўшинлари бор эди...

Умид шундаки, Қозоғистон ҳукумати ва халқи яқин келажакда ўз тинчлигини ўзи таъминлай олиши, бундан кейин бошқа кучларга эҳтиёжи йўқлигини айтади, бунга куч топади.

Чунки мамлакат чин суверенитети, эгаменлиги шу қарорга бугун жуда боғлиқ. Ва ўз ўрнида, ушбу қарор биз учун ҳам жуда муҳим. Негаки, минтақа локомотивлигига даъво қиладиган икки қондош давлатлар ва халқлар нафақат ўзлари, балки барча қўшни давлатлар, қадим Туркистон халқлари олдида ҳам бунга масъулдирлар!

@platformauzb
7.6K viewsedited  09:16
Ochish/sharhlash
2022-01-07 12:01:19 Қозоғистон воқеаларининг илдизи қаерда?

(Биринчи пост)

Қўшни давлатда аста-секин вазият ишга тушмоқда. Бу, албатта, одамда хотиржамлик уйғотади. Нимага десангиз, минтақа давлатлари бир-бири билан нафақат иқтисодий-сиёсий, балки маданий-руҳий жиҳатдан ҳам боғланиб кетган.

Халқимизнинг "шохига урсанг, товони зирқирайди" деган маталини бу ўринда бемалол ишлатиш мумкин. Зотан, бизни боғлаб турадиган умумжиҳатлар кўп.

Гарчи лойқа тина бошлаган экан, одамга фикр қилиш, бу ишлар сабаблари ва у келтириб чиқарадиган оқибатлар ҳақида ўйлашга ҳам имкон пайдо бўлаётгандай.

Хўш, Қозоғистондаги тўпалонларга фақат ижтимоий муаммоларни сабаб қилиш керакми ёки унинг сиёсий томонлари ҳам борми?

Кўпчилик экспертлар ушбу муаммо илдизи Қозоғистондаги бир неча йилдан буён иқтидорда бўлиб келаётган "икки бошли ҳукумат" негизида эди, дея уқтирмоқда. Ва бунга сабаб қилиб, Элбошининг гарчи Президентликдан кетган бўлса-да, асосий бошқарув (куч тизимлари) унинг қўлида қолаётганини кўрсатишаётир.

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакат сиёсий ҳаётида юксак ўрин тутувчи куч аъёнларининг деярли барчаси Назарбоевга нафақат у Хавфсизлик кенгаши раиси бўлгани учун, балки шахсий садоқати нуқтаи назаридан содиқ ҳамда унинг қаршисида соъме эди.

Масалан, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов Элбоши командасидаги энг садоқатли аскарлардан бири сифатида тилга олинади. Бу мулозим Элбошининг рухсатисиз ёки у билан келишмай Президент топшириғини бажаришига кўпчилик маҳаллий таҳлилчилар шубҳа билан қарашади.

Хуллас, қўшниларимиз маъмурий бошқарувидаги "икки бошлилик" ушбу формат тагматнидаги уютқи бўлган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас (халқ икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди, деб бекорга айтмаган).

(Давоми бор…)

@platformauzb
7.0K viewsedited  09:01
Ochish/sharhlash
2022-01-07 09:15:08 ​​Коронавирус инфекцияси сари 5 минг қадам...

Касалланишлар сони кескин ортди: кеча юртимизда 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди”, дея хавотир билдираётган ССВ мутасаддилари Ватан ҳимоячилари куни байрами олдидан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” ва яна аллақандай шиорлар билан юзлаб, минглаб одамларни тиббий ниқобсиз бир жойга йиғиб, тадбир ўтказаётган Мудофаа вазирлиги ва бошқаларни ҳам жиддийроқ огоҳлантирса яхши бўларди.

Дунёда эпидемиологик вазият тобора мураккаблашаётган бир пайтда шундай акциялар керакми ўзи ҳозир бизга? Нега ҳеч кўзимиз очилмайди? Нега икки оёғимиз бир этикка тиқилгунча билган ишимизни қилаверамиз? Бундай юришда 5 минг эмас, 500 қадамдаёқ одам инфекция юқтириб олиши ҳеч гап эмас. Хўжакўрсинга, ҳисобот учун қилинадиган бундай акциялардан қачон воз кечамиз ўзи?

Дарвоқе, коронавируснинг “омикрон” штамми қўшниларимизгача етиб келди. Шунинг ўзидан хулоса чиқариб, вақт борида эс-хушимизни йиғиб, эҳтиёт чораларини кўришимиз керак. Худо кўрсатмасин, эртага аҳвол жиддийлашса, дарров аҳолини айбламанг. Энг катта айб тадбирбозларимизда.

@platformauzb
7.0K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-01-07 07:03:00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди ва одатдаги тартибда ишлашга киришди.
Шерзод Асадов
7.0K viewsedited  04:03
Ochish/sharhlash
2022-01-06 17:35:01
Буёғига Россиядаги мигрантларимизга янаям қийин бўлади

Россия Ички ишлар вазирлигининг 2022 йилдан бошлаб миграцияга оид янги қонунлари кучга кирди.

Ушбу ҳужжатларга кўра, эндиликда Россияга 90 кундан ошиқ муддатда бўлиш мақсадида келган хорижликлар бармоқ излари топшириши ва ҳар 3 ойда юқумли касалликларга қарши тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

Янги йилдан бериладиган меҳнат патентига ҳам биометрик маълумотлар киритилади.

«Би-би-си»нинг ёзишича, бу янги тартиб-қоидаларни таҳлил қилган экспертлар Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун янада қийин даврлар бошланаётганлигини тахмин қилишмоқда.

@platformauzb
5.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2022-01-06 17:07:02
7 январдан бошланиб, 7 кун давом этадиган ва 7 нафар ғолибга 7 та айфон топшириладиган олимпиада эълон қилинди

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров талаба-ёшлар таътилда вақтларини унумли ўтказишлари учун онлайн олимпиадалар ҳафталигини эълон қилди. Олимпиада @jonlitestbot ботида бўлиб ўтади, иштирок этиш бепул. Фақат рўйхатдан ўтиш керак.

Талаба-ёшлар қуйидаги мавзуларда тест ечиб, iPhone 13 Pro телефонини қўлга киритишлари мумкин:

7 январь
– аниқ фанлар (математика, физика)
8 январь – ўзбек тили ва адабиёти
9 январь – Ўзбекистон ва жаҳон тарихи
10 январь – инглиз тили
11 январь – мантиқий саволлар ва психология
12 январь – IT билимдони
13 январь – дунё харитаси

P.S. Тестларни исталган шахс ечиши ва турли балларни тўплаши мумкин, фақат бош совринни айни пайтда талаба бўлганларгина қўлга киритади (талабалик гувоҳномаси асосида соврин топширилади). Батафсил маълумот: https://t.me/AANazirov/176
10.8K views14:07
Ochish/sharhlash