Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 172

2021-12-31 21:58:15 Мамлакатимизда 2022 йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилинди
@platformauzb
3.2K viewsedited  18:58
Ochish/sharhlash
2021-12-31 20:50:52
27 нафар талаба бугун Янги йилни Тошкент шаҳридаги талабалар турар-жойида кутиб олаётган экан

Барча олий таълим муассасалари талабалари қишқи таътилга чиқишиб, уларнинг барчаси доимий яшаш жойларига жўнаб кетишган.

Аммо Тошкент шаҳри ва ҳудудлардаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган айрим хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар қишки таътилни талабалар турар-жойида ўтказишмоқда ва Янги йилни ҳам шу ерда кутиб олишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2-сонли талабалар турар-жойида айни вақтда 27 нафар хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар Янги йилни кутиб олмоқда.

Бугун олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ҳолидан хабар олиш ва уларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида мазкур университет талабалар турар-жойига келиб, улар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашибди.

Айниқса, вазирлик номидан байрам дастурхони безатилиб, талабаларга байрам шукуҳи ва кайфияти улашилди.
@platformauzb
3.8K views17:50
Ochish/sharhlash
2021-12-31 12:44:30
Владимир Норов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

У бунга қадар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимида фаолият юритган.

В.Норовни таништириш маросимида Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Алишербек Пайгамов ҳамда Бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов қатнашган.

В.Норов 1955 йилда Бухоро вилоятида таваллуд топган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган.

@platformauzb
5.0K views09:44
Ochish/sharhlash
2021-12-31 11:08:28
Табрик
Каналимизнинг барча аъзоларини кириб келаётган Янги-2022 йил билан қутлаймиз! Оилавий бахт, хотиржамлик барчангизга йўлдош бўлсин, Ватанимиз, миллатимиз равнақи, бахту иқболи йўлида меҳнат қилиш саодати қалбларимизни тарк этмасин!
@platformauzb
5.1K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash
2021-12-30 17:17:22 Раҳбарлар 10 кун дам олади

Айтишларича, янги йилнинг илк кунларидан ҳокимлар, вазирлар ва бошқа давлат органлари раҳбарларига ўн кунлик таътил берилади.

Ушбу даврда мутасаддилар Ўзбекистонда ва хорижда саломатлигини тиклашлари кутиляпти.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@platformauzb
4.9K views14:17
Ochish/sharhlash
2021-12-30 16:52:29
Президент сайловида номзод сифатида қатнашган Нарзулло Обломуродов Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

@platformauzb
4.8K views13:52
Ochish/sharhlash
2021-12-30 08:39:16
Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Муҳаммадиев Актам Зайниддинович Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

@platformauzb
6.2K views05:39
Ochish/sharhlash
2021-12-30 07:32:06
Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари тайинланди

Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Отабек Акбаров ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Грециядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.
@platformauzb
6.0K views04:32
Ochish/sharhlash
2021-12-29 17:56:52
Президент фармони билан Нодирбек Абдусатторов “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланади, Тошкент шаҳридан 2 хонали уй берилади.
@platformauzb
4.3K views14:56
Ochish/sharhlash
2021-12-29 15:10:54
Бу шунчаки сарҳисоб эмас, муваффақиятлар кинолентаси...

Бизни Кинематография агентлиги томонидан кино соҳасининг 2021 йилдаги сарҳисобига бағишланган тадбирга таклиф қилишганида тўғриси, кўнгилдан навбатдаги одатий анжуманлардан бирида, деган фикр ўтди.

Йўқ, аввало, ушбу маросим дастури жуда қизиқарли ва мазмунга бой тарзда ишлаб чиқилганини айтмоқчиман. Айниқса, бир йиллик сарҳисоб қисқа дақиқали видеоролик орқали намойиш этилдики, у билан 2021 йилда киночиларимиз амалга оширган ишлар ва ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ҳақида кенгроқ тасаввурга эга бўлдик. Қилинган ишлар шу қадар кўпки, аслида ҳар бир мавзуга, йўналишга алоҳида видеоролик олса ҳам кам.

Янги фильмлар, халқаро кинофестиваллардаги ютуқлар, Тошкент халқаро кинофестивалининг ўтказилгани, Россиядаги кино институтининг Тошкент филиали очилгани...жуда кўп. Қисқаси, айтса, эътироф этишга арзигулик янгиликлар, муваффақиятлар.

Яхши таассурот олдик. Ниятимиз, 2022 йилда кино санъатимиз янада янги марраларни забт этсин. Олға!

@platformauzb
5.1K views12:10
Ochish/sharhlash