Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.57K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-15 19:08:52 Пойтахтдаги дарахтлар оммавий "касаллик"ка чалинмоқда

Ботаника боғи дендрологи Атиргул Холмирзаева:

"Шира касаллиги, шаҳар мўйловдори, пўстлоқхўр деган ҳашаротлар дарахтларга зарар етказяпти. Булар олдин шаҳарда йўқ эди. Турли хил ёғочлар билан қўшилиб келиб, секин-секин шаҳар бўйлаб тарқалишни бошлаган.

Пўстлоқхўр дарахт танаси ва пўстлоғи орасига ўрнашиб олади. Дарахт ичига кириб олгандан кейин чиқмасдан дарахтни еб ташлайди. Натижада дарахт қурий бошлайди. Шаҳар мўйловдори эса теракларда кўп бўлар эди. Ҳозир тераклар камайиб кетгани учун ёғочи юмшоқ чинор, эман дарахтларига кириб оляпти.

Боғга кўпинча ёшлар келади. Катта дарахтлар пўстлоғини ўйиб севгисини изҳор қилади. Севсанг, ўзига айт, пешонангга ёз, хат ёз. Чунки дарахтнинг очилган жойини кўриб шаҳар мўйловдори хурсанд бўлиб кетади. Дарров кириб олади. Илтимос, дарахтларни ўйманг, бу уларнинг касалланишига сабаб бўлади.

Дарахтларни тагига плита қўйиб ташланяпти. Дарахт илдизи унинг танаси шохлаган жойигача узайган бўлади. Шу жойи очиқ қолдириши керак. Қор-ёмғирда улар табиий тўйиниши керак. Биз эса ҳамма жойни бетонлаб ташлаймиз. Охирги пайтда шаҳардаги дарахтларга унча қаралмай қўйди. Арча қурдик, арча қурти ҳам кўпая бошлади. Бундан ташқари 2022 йилда совуқ урган дарахтлар бор. Улар ҳалиям шаҳарда турибди. Қуриган дарахт турмаслиги керак, чунки у касалланган бўлса, бошқа дарахтларга ҳам юқтиради.

Илгари шаҳарнинг ҳар бир туманида ўсимликлар ҳимоя қилиш бригадаси бўлар эди. Уларнинг ўз машинаси ва энтомолог мутахассислари бўларди. Улар келиб шаҳарнинг қайси ўсимлик дарахтида касалланиш бўлса, ўрганар эди. Дарахтга қанча дори бериш керак, қанча сув қуйиш кераклигини билишарди. Машинасида катта босим билан тепасигача сочиб, дарахтга ишлов бериларди. Ҳозир унақа бригада йўқ. Фақат карантинга айтишади, унга катта пул тўланиши керак".

Дендролог пойтахтда зудлик билан тезкор гуруҳ тузиб чиқиб, касалланган дарахтларни аниқлаб, уларни дорилаш йўлини топиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Бунда Экология вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жонбозлик кўрсатиши керак. Акс ҳолда Тошкент азим дарахтларидан ажралиб қолиши ҳеч гап эмас.

Манба

@platformauzb
5.4K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-15 17:40:52 Биринчи кун субсидия учун 63 минг ариза топширилибди

Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.

Шундан:
• my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; 
• Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза келиб тушди.

Маълумот учун – 2024 йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган.

@platformauzb
6.2K views14:40
Ochish/sharhlash
2024-05-15 14:29:03
Бизда коммунал тарифлар тахминан шундай белгиланади

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
7.4K views11:29
Ochish/sharhlash
2024-05-15 10:30:09 Бугундан субсидия учун аризалар қабул қилинади

Президент фармонига асосан, субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади.

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

@platformauzb
9.0K views07:30
Ochish/sharhlash
2024-05-14 15:57:36


Бу кимнинг совғалари? Балки сизникидир?


Ўйиннинг иккинчи тўлқини бошланди, унда барча қимматбаҳо совғалар эгаси бўлиши мумкин!

Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ўтади.

Бунинг учун нима қилиш керак?
1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказинг. Ҳар 100 000 сўм учун сиз битта олтин чипта оласиз.
2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!


3-босқич якуни яъни июл ойида барча чипталар бош соврин - BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Эҳтимол, бу сизнинг бўлажак мукофотингиздир!

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Payme орқали пул ўтказинг ва совринлар ютиб олинг!
Реклама
6.1K views12:57
Ochish/sharhlash
2024-05-14 10:08:46
Cobalt'нинг янгиланган версияси сотувга чиқарилади

Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. UzAuto Motors 2025 йилдан бошлаб ушбу модел учун шартнома беришни бошлайди.

Янгиланган Cobalt’нинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши, кейинги йилда ҳам ҳозирги Cobalt учун шартнома бериш давом этиши ёки этмаслигига ҳамда нархига аниқлик киритилмади.

@platformauzb
7.0K views07:08
Ochish/sharhlash
2024-05-14 09:10:10 Бишкекда амалдорларнинг сешанба ва пайшанба кунлари ишга автомобилда келиши тақиқланди

Шаҳар мери мазкур кунларда ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланишни буюрди.  Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади.

Амалдорлар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария меъёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши лозим.

@platformauzb
6.1K views06:10
Ochish/sharhlash
2024-05-13 21:36:40 Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланади, - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

@platformauzb
9.5K views18:36
Ochish/sharhlash
2024-05-13 13:36:48 Ўзбекистонда 2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишлари очилиши кутилмоқда:

Самарқанд—Бишкек,
Бухоро—Бишкек,
Бухоро—Остона,
Самарқанд—Туркистон,
Бухоро—Туркистон,
Шаҳрисабз—Туркистон,
Самарқанд—Душанбе,
Бухоро—Душанбе,
Тошкент—Уфа,
Тошкент—Краснодар.

@platformauzb
6.9K views10:36
Ochish/sharhlash
2024-05-13 08:57:05 ​​Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги диққатига!

Сувни ўчирсангиз, пичирламай, баландроқ овозда айтиб қўйинг...

Мени доим бир савол жавоби қизиқтиради: нима учун пойтахтдаги кўп қаватли уйларда совуқ ёки иссиқ сувдан қарздорлигингиз бўлса таъминотчи корхона ("Veolia Energy", "O‘zsuvta'minot") вакиллари эринмасдан дарров уйингизга келиб огоҳлантириш қоғози ташлаб кетадию, аммо тармоқда таъмирлаш олиб борилиши сабаб вақтинчалик узилишдан етарлича хабардор қилмайди. Аксарият ҳолларда туман ёки шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон берилиши билан кифояланилади.

Бу қанчалик тўғри? Нима ҳокимликлар ёки таъминот корхонаси аҳолига бепул интернет етказиб беряптимики эълонларини глобал тармоқ орқали ҳавола қилади? Ёки шартномада шундай кўрсатилганми? Шахсан мен ундай бандни кўрмаганман.

Ҳатто энг ривожланган АҚШда ҳам ҳамон қоғоз шаклидаги хат-ҳужжат айланишидан воз кечилмаган. Давлат фуқаро билан ёзма мулоқотни шу даражада кўп амалга оширадики, шунинг учун ҳам уйлар атрофидаги почта қутиларидан доим фойдаланилади. Коммунал масалалар ҳам шунга киради.

Яъни, интернет ривожланганку, шуям эътирозми дейилмаслиги учун айтяпман буни. Ҳаммада ҳам интернет бўлмасачи, улар нима қилсин? Тонгда туриб, жўмракни очиб кўрмагунча билмайди сув ўчганини. Дейлик, совуқ сув 4-5 кун бўлмаса, захира қилиб қўймагани ҳам анча ташвиш туғдиради. Бунга ким айбдор, интернетга кирмаган истеъмолчими?

Ҳокимликлар эса "Таъминотда узилиш бўлган ҳудудларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади" мазмунидаги таскин эълонини беради. Лекин ўша махсус техника қачон келиб, қачон кетишиниям аксарият аҳоли билмайди. Ростдан келадими ўзи?

Аслида масала мураккаб эмас. Ҳокимлик ёки таъминотчи корхона хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорликда ишлаши, ҳеч бўлмаса подъезларнинг кириш жойига вақтинчалик сув узилиши тўғрисида эълон осиб қўйиши керак. Камида бир-икки кун олдин. Қийинмаску бу. Ҳар ҳолда шундай қилинса, тўғри бўлади. Фақат интернет билан кифояланиш асосли эмас. Биров кўриб, биров кўрмай қолиши мумкин. Шахсан мен бундай ҳолатни истеъмолчи ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисоблайман. Албатта, бу шахсий фикрим. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бунга қандай қарайди, билмадим. Билганим шуки, айни кунларда пойтахт туманларида таъмирлаш ишлари сабаб яна иссиқ ва совуқ сувни вақтинча ўчиришга киришилган.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
8.0K views05:57
Ochish/sharhlash