Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Telegram kanalining logotibi platformauzb — platforma.uz
Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 167

2022-01-11 15:59:01 Душман узоқда эмас шекилли...

Шу кунларда Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида душманлар анча ғимирлаб қолгандай. Мана, Қозоғистонда вазият изга туша бошлагач, бошқа манзилда яна эски жароҳатлар ўрнини тирновчилар пайдо бўлди.

Гап Озарбайжон ва Арманистон ҳақида! Икки қўшни мамлакатнинг тинчишидан манфаатдор бўлмаган кучлар бўлиши табиий.

“РИА Новости” берган хабарга кўра, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан чегарада отишма юз бергани ва бир аскар ҳалок бўлганини маълум қилибди.

P/S
: кеча КХШТ аъзолари тузилмага қўшилмаган бошқа атрофимиздаги давлатларни нотинчлик ҳақидаги таҳдиднамо хавотирлари билан огоҳлантираётган эди. Орадан бир кун ўтиб КХШТнинг бир аъзоси билан унинг қўшниси ўртасида нохуш вазият келиб чиққанини шунчаки тасодиф деб ўйлаймиз.

@platformauzb
5.8K views12:59
Ochish/sharhlash
2022-01-11 13:30:41
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегара очиқ

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди маълум қилди. Унга кўра, назорат-ўтказиш пунктлари мунтазам ишлаган ва ишламоқда, ҳаво қатнови тикланмоқда.

Элчининг қўшимча қилишича, икки давлат ўртасида транзит ва юк ташиш ҳам тўхтамаган.
@platformauzb
6.5K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-01-11 12:18:10 Коронавирусга чалиниш бўйича АҚШда рекорд ўрнатилди. Дунёда ҳам!

Кеча дунё бўйича 3 миллион 200 минг кишида коронавирус қайд этилди.

Бундай кутилмаган ҳолат АҚШдаги ўта мураккаб эпидемиологик вазият туфайли юзага келди. Яъни бу ерда 9 январда 315 минг одам СOVID-19ни юқтирган бўлса, 10 январда бу кўрсаткич деярли 1 миллион 400 тага етди.

@platformauzb
6.7K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2022-01-11 09:39:35 Ҳозирда Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари – Нур-Султондаги Элчихонаси, Олма-ота ва Ақтаудаги бош консулликларида тезкор штаблар ташкил этилди.

Қийин аҳволда қолган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Талабалар билан алоқа ўрнатилди. Уларга зарур ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Нур-Султон шаҳридаги аэропортда парвозини кутаётган фуқаролар иссиқ овқат билан таъминланди.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан уларнинг қариндошлари ва яқинлари ўртасида алоқа ўрнатишда тезкор ёрдам кўрсатилмоқда.

Олма-отадан Ўзбекистонга қайтишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати тузилди. Улар “Uzbekistan airways” компаниясининг навбатдаги рейслари орқали Ватанга қайтарилади. Ҳозирда Олма-ота аэропорти ёпиқлигича қолмоқда.

Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасалари Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан жойларда доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳозирда Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олингани ҳақида маълумот йўқ.

Вазирлик эслатиб ўтадики, мамлакатимиз фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон рақами: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон рақами: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон рақами: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
@platformauzb
6.9K viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2022-01-11 08:34:47 Тоқаев: КХШТнинг Қозоғистондаги тинчликпарвар миссияси муваффақиятли якунланди. Икки кундан сўнг улар мамлакатни тарк эта бошлашади. Чиқиб кетиш жараёни 10 кун давом этади.
@platformauzb
6.9K views05:34
Ochish/sharhlash
2022-01-11 08:12:23 Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Алихан Смаилов номзодини мамлакат бош вазири лавозимига тавсия этди.

Алихан Смаилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинланди.
Хабар тўлдирилди

@platformauzb
7.1K viewsedited  05:12
Ochish/sharhlash
2022-01-10 21:14:32 Хусусий мактабларда ҳам қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.

@platformauzb
4.0K viewsedited  18:14
Ochish/sharhlash
2022-01-10 16:45:09
Коронавируснинг “омикрон” штамми туфайли келгуси уч ой одамлар учун оғир бўлиши мумкин. Бироқ дунё бўйича пандемиянинг якунланиш вақти ҳам аллақачон кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус вакили Дэвид Набарро “Sky News” телеканали эфирида айтиб ўтди.

@platformauzb
6.2K views13:45
Ochish/sharhlash
2022-01-10 15:21:48
Ўзбекистон қатъий карантин чекловларига қайтишни режалаштирмаяпти

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев маълум қилди.

«Чекловлар киритилишининг олдини олиш учун ҳам эмланишимиз керак», — қўшимча қилди Х.Норбоев.

«Бир нарсани яхши тушуниш керак, вакцина «Omicron»дан ҳимоя қилмайди. Эмланган одамда касаллик енгилроқ ўтади, холос. Биз уни юқтирмаслик учун жамоатчилик йиғилган жойлардаги муносабатларни камайтиришимиз ва гигиенага қаттиқ эътиборли бўлишимиз керак», — деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқовнинг таъкидлашича, 24 январдан кейин ОТМларда таълим жараёни онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.
@platformauzb
7.1K views12:21
Ochish/sharhlash
2022-01-10 12:04:39
Ягона портал орқали «Коронавирусга қарши эмлаш»га электрон тарзда навбатга туриш ва тегишли сертификатни юклаб олиш энг қулай ва хавфсиз йўлдир — Ягона интерактив давлат хизматлари портали
@platformauzb
7.1K viewsedited  09:04
Ochish/sharhlash