Get Mystery Box with random crypto!

Бу вазиятда уйи куйиб қоладиган томон фақат битта бўлади Эҳти | platforma.uz

Бу вазиятда уйи куйиб қоладиган томон фақат битта бўлади

Эҳтирослар ҳар доим хатоларга йўл беради. Қўшниларимизда бўлаётган бугунги воқеалар, албатта, биз учун ҳам хавотирли. Чунки бундай вазиятларда ютқазадиган, азият чекадиган, уйи куйиб қоладиган томон фақат битта бўлади— ХАЛҚ.

Нотинчлик, ҳаловатсизлик нафақат жамиятларни, ҳатто кичик бир оила ҳаётини ҳам издан чиқаради. Бу — ҳаётий ҳақиқат.

Шунинг учун қўшниларимиз тинч муроса йўлини топишини, муросага келишини, атрофда фитначи, ўйинчи кучлар қарсак чалиб турган бўлиши эҳтимолдан холи эмаслигини англашлари биз учун ҳам керак. Чунки қўшнинг тинч-сен тинч , деган мақол бекорга айтилмаган.

@platformauzb