Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Telegram kanalining logotibi platformauzb — platforma.uz
Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 168

2022-01-10 09:15:00 Бугун Тошкент вақти билан соат 12:00 да КХШТнинг Қозоғистонга бағишланган онлайн саммити бўлиб ўтади.

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров қисқа муддатли таътилга чиққанлиги сабабли унинг ўрнига мамлакат бош вазири иштирок этади.
@platformauzb
7.3K viewsedited  06:15
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:54:40
Мана ўша «Россия 24» телеканали йўлга қўйган янги империалистик лойиҳа - «30 лет без СССР» кўрсатувининг навбатдаги сони Ўзбекистонга бағишланди.

Кўрсатувда журналист Шаҳноза Ғаниева, "Ялла" гуруҳи яккахон ижрочиси Фаррух Зокиров, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари, ҳунармандлар ва бошқа соҳа мутахассислари интервью беришган.

Эътиборингизга мазкур кўрсатувдаги баъзи лавҳаларни тақдим этамиз. Очиғи, буни ахборот таҳдиди, дейишдан бошқа изоҳ билан кўрсатишдан бўлак йўл тополмадим... Агар бошқача изоҳлаш мумкин бўлса айтинг.
@platformauzb
9.6K viewsedited  05:54
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:23:26 Ўзбекистон Президенти Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.

@platformauzb
7.0K views05:23
Ochish/sharhlash
2022-01-10 07:58:21 Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди

Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнотида.

Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.

Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.

Халқ таълими вазирлиги
@platformauzb
7.3K views04:58
Ochish/sharhlash
2022-01-09 18:41:33
АҚШ Давлат котиби Блинкеннинг фикрича, Россия Совет Иттифоқини қайта тиклашни истайди.

“Ўйлашимча, шундай, бу Президент Путиннинг мақсадларидан биридир. Ва бу аввал Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган мамлакатлар устидан таъсир доирасини қайта тиклашни англатади”, деди у журналистнинг саволига жавоб бераркан ҳамда “буни қабул қилиб бўлмайди”, дея қўшиб қўйди.

@platformauzb
5.4K views15:41
Ochish/sharhlash
2022-01-09 13:43:12Юртимизда "омикрон" штамми аниқланди

Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги "омикрон" штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Махсус комиссия йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Манба

@platformauzb
14.6K views10:43
Ochish/sharhlash
2022-01-09 11:54:28
"Россия 24" телеканали Кремль империализмини яширмасдан очиқ тарғиб қилишга ўтди. Украина атрофидаги ва Қозоғистондаги вазиятлар истакнинг аниқ ва шавқатсиз режа асоси устига қурилганини кўрсатади.

Бугунги замонавий дунёда ёлғизланиб қолаётган Россия яна зўр бериб ўзининг эски шавкатини тиклашга уринаётгандай. Буни, энг аввало, тарғибот машиналари ва сиёсий "воиз"ларини ишга солаётгани мисолида кўриш мумкин. Киселёв, Соловьёв, Жириновский ва бутун бошли медиа гигантлар бугун СССРни тиклаш, Россиянинг буюк давлатчилик ғояларини илгари суриш билан овора бўлишаётир.

Масалан, "Россия 24"да "30 лет без СССР" рукни остида кўрсатувлар берила бошлади. Ҳатто об-ҳаво маълумотларида ҳам ушбу канал форматни ўзгартирди: собиқ совет республикалари пойтахтлари иқлими тўғрисидаги синоптик маълумотлар энди худди СССР замонларидагидек кетма-кетликда, ўша даврлар кайфиятини берувчи мусиқа остида эълон қилинмоқда.

Афтидан, улар қалбларини ўртаётган бу фироқ ўтини барчамизнинг дилларимизда ёқмоқчидек...

@platfotmauzb
9.7K viewsedited  08:54
Ochish/sharhlash
2022-01-09 08:01:35 Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 24 январгача узайтирилди

Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил кунлари 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилди.
@platformauzb
9.7K viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-01-08 11:26:34
АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 6,3% га пасайди

АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил қилади.

@platformauzb
7.0K views08:26
Ochish/sharhlash
2022-01-08 10:18:02 Нурсултон Назарбоев айни пайтда Қозоғистон пойтахтида бўлиб турибди ва мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев билан алоқада. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.
@platformauzb
6.5K viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash