Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистон воқеаларининг илдизи қаерда? (Бирин | platforma.uz

Қозоғистон воқеаларининг илдизи қаерда?

(Биринчи пост)

Қўшни давлатда аста-секин вазият ишга тушмоқда. Бу, албатта, одамда хотиржамлик уйғотади. Нимага десангиз, минтақа давлатлари бир-бири билан нафақат иқтисодий-сиёсий, балки маданий-руҳий жиҳатдан ҳам боғланиб кетган.

Халқимизнинг "шохига урсанг, товони зирқирайди" деган маталини бу ўринда бемалол ишлатиш мумкин. Зотан, бизни боғлаб турадиган умумжиҳатлар кўп.

Гарчи лойқа тина бошлаган экан, одамга фикр қилиш, бу ишлар сабаблари ва у келтириб чиқарадиган оқибатлар ҳақида ўйлашга ҳам имкон пайдо бўлаётгандай.

Хўш, Қозоғистондаги тўпалонларга фақат ижтимоий муаммоларни сабаб қилиш керакми ёки унинг сиёсий томонлари ҳам борми?

Кўпчилик экспертлар ушбу муаммо илдизи Қозоғистондаги бир неча йилдан буён иқтидорда бўлиб келаётган "икки бошли ҳукумат" негизида эди, дея уқтирмоқда. Ва бунга сабаб қилиб, Элбошининг гарчи Президентликдан кетган бўлса-да, асосий бошқарув (куч тизимлари) унинг қўлида қолаётганини кўрсатишаётир.

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакат сиёсий ҳаётида юксак ўрин тутувчи куч аъёнларининг деярли барчаси Назарбоевга нафақат у Хавфсизлик кенгаши раиси бўлгани учун, балки шахсий садоқати нуқтаи назаридан содиқ ҳамда унинг қаршисида соъме эди.

Масалан, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов Элбоши командасидаги энг садоқатли аскарлардан бири сифатида тилга олинади. Бу мулозим Элбошининг рухсатисиз ёки у билан келишмай Президент топшириғини бажаришига кўпчилик маҳаллий таҳлилчилар шубҳа билан қарашади.

Хуллас, қўшниларимиз маъмурий бошқарувидаги "икки бошлилик" ушбу формат тагматнидаги уютқи бўлган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас (халқ икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди, деб бекорга айтмаган).

(Давоми бор…)

@platformauzb