Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистон воқеаларининг илдизи қаерда? (И | platforma.uz

Қозоғистон воқеаларининг илдизи қаерда?

(Иккинчи пост)

Қозоғистондаги қалтис вазият ва уни бостириш учун энг тўғри йўл, деб танланган вариант — КХШТ тинчликпарвар кучларидан ёрдам сўраши масаланинг иккинчи томони бўлиб ушбу контекстдан (муаммо) балқиб чиқди.

Шу ўринда қизиқ бир факт бор. Масалан, 2010 йилнинг ёзида Қирғизистондаги тўпалонларда қирғиз томони КХШТга мурожаат қилган ва ташкилот аъзолари Россия ва Қозоғистондан рад жавобини олган эди. Сабаб: бу Қирғизистоннинг ички иши...

Бу сафар ундай бўлмади. Тоқаев кечаси мурожаат қилди, КХШТ кучлари эрта саҳардан Қозоғистонга йўлга тушди...

Баъзи манбаларга кўра, КХШТ тинчликпарвар кучлари, дейилаётган ҳарбийлар жамламаси ҳозирча фақат Россия армияси ҳисобидан шакллантирилган...

Албатта, бу ўринда хулоса чиқариш ҳар кимнинг ихтиёрида. Аммо бу ҳаракат қийин ва оғир саволларниям ўртага олиб чиқади. Яъни, ушбу қўшинлар мамлакатдан қачон чиқиб кетади?

Тинчлик таъминланган, хотиржамлик ўрнатилгандан кейин чиқиб кетадими? Бундай дейишимнинг сабаби бор. Чунки КХШТ ёки Россия қўшинлари бир жойга кирганидан кейин чиқиши қийин бўлишини тарих кўп кўрсатган. Буни Днестрбўйи, Абхазия, Осетия, Украинанинг шарқий қисмидаги ҳарбий ҳаракатлар мисолида кўриш мумкин.

Албатта, ҳозир тугал хулоса қилиш мушкул. Бироқ минтақа геосиёсатига ўзгариш киритиши мумкин бўлган ҳодиса бўсағасида турибмиз. Қозоғистон — ҳудудида Россия қўшинлари ҳаракат олиб бораётган беш минтақа давлатининг учинчиси бўлаётир. Бугунгача ўша КХШТга аъзо бўлган Тожикистон ва Қирғизистонда Россия қўшинлари бор эди...

Умид шундаки, Қозоғистон ҳукумати ва халқи яқин келажакда ўз тинчлигини ўзи таъминлай олиши, бундан кейин бошқа кучларга эҳтиёжи йўқлигини айтади, бунга куч топади.

Чунки мамлакат чин суверенитети, эгаменлиги шу қарорга бугун жуда боғлиқ. Ва ўз ўрнида, ушбу қарор биз учун ҳам жуда муҳим. Негаки, минтақа локомотивлигига даъво қиладиган икки қондош давлатлар ва халқлар нафақат ўзлари, балки барча қўшни давлатлар, қадим Туркистон халқлари олдида ҳам бунга масъулдирлар!

@platformauzb