Get Mystery Box with random crypto!

​​Коронавирус инфекцияси сари 5 минг қадам... “Касалланишлар | platforma.uz

​​Коронавирус инфекцияси сари 5 минг қадам...

Касалланишлар сони кескин ортди: кеча юртимизда 250 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди”, дея хавотир билдираётган ССВ мутасаддилари Ватан ҳимоячилари куни байрами олдидан “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” ва яна аллақандай шиорлар билан юзлаб, минглаб одамларни тиббий ниқобсиз бир жойга йиғиб, тадбир ўтказаётган Мудофаа вазирлиги ва бошқаларни ҳам жиддийроқ огоҳлантирса яхши бўларди.

Дунёда эпидемиологик вазият тобора мураккаблашаётган бир пайтда шундай акциялар керакми ўзи ҳозир бизга? Нега ҳеч кўзимиз очилмайди? Нега икки оёғимиз бир этикка тиқилгунча билган ишимизни қилаверамиз? Бундай юришда 5 минг эмас, 500 қадамдаёқ одам инфекция юқтириб олиши ҳеч гап эмас. Хўжакўрсинга, ҳисобот учун қилинадиган бундай акциялардан қачон воз кечамиз ўзи?

Дарвоқе, коронавируснинг “омикрон” штамми қўшниларимизгача етиб келди. Шунинг ўзидан хулоса чиқариб, вақт борида эс-хушимизни йиғиб, эҳтиёт чораларини кўришимиз керак. Худо кўрсатмасин, эртага аҳвол жиддийлашса, дарров аҳолини айбламанг. Энг катта айб тадбирбозларимизда.

@platformauzb