Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 193

2021-12-17 15:44:41
Қораўзак туманида шамол электр станциясини қуриш бўйича битимлар имзоланди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан Қорақалпоғистон Республикасида қуриладиган 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси (ШЭС) лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди. Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этди.

Манба
13.9K views12:44
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:15:39
Адлия вазири Русланбек Давлетов прокуратура органлари ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган конференцияда сўнгги 5 йилда 14 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупциявий жиноятни содир этганини маълум қилди.

Шунингдек, вазир бир идорада ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўлса, ўзаро манфаатлар тўқнашуви ортидан қонун бузилиши ҳолатлари юзага келиши эҳтимоли ортишини ҳам айтиб ўтган.

"Назорат-текширув соҳаси ҳали ҳамон ислоҳотга муҳтож. Бу ўринда биз бугунги кунда республикадаги турли давлат бошқарув органлари таркибидаги 50 дан ортиқ назорат-текширув идораларини назарда тутаяпмиз. Уларнинг 10 дан ортиғи ўзлари текшириши керак бўлган вазирлик ва идораларга бўйсунади. Бир идорада ҳам текширувчи, ҳам текширилувчи бўладиган бўлса, бу ерда манфаатлар тўқнашуви ортидан қандайдир қонун бузилиш ҳолатлари келиб чиқади"
,- дейди Русланбек Давлетов.

@fayzboguz
13.6K viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:53:59
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга расмий ташрифи давом этмоқда:

Ўзбекистон — Жанубий Корея, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, бизнес юритиш ҳамкорлиги сўнгги беш йилликда юқори нуқтага чиқди.

Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этган инвестициялари ҳажми ошиб бормоқда. Юртимизда мазкур мамлакат капитали иштирокида 500 га яқин корхона фаолият юритяпти, Корея Республикаси халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Корея экспорт-импорт банки мамлакатимизда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистонга инвестиция киритган энг йирик компаниялар “Корея миллий нефт корпорацияси” (KNOC), “Корея газ корпорацияси” (KoGas), “Daewoo International”, “Korean Air”, “Shindong Enercom”, “Haintex” ва “LG” ҳисобланади.

@fayzboguz
13.6K views09:53
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:09:15 Айтишларича, Ўзбекистонда ТикТок VPNсиз, яна олдингидек бемалол ишлаб кетибди. Шу платформа тўғрисида гапирмай дедим, лекин ичимда гап сақлаб туролмайман — айтаман-қўяман, буни қандай қабул қилиш ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

ТикТок шу пайтгача Ўзбекистондаги энг демократик ва либерал замонавий платформа эди. У ерда ҳамма — диндорлар ҳам, динсизлар ҳам, маънавиятчилар ҳам, маънавиятсизлар ҳам, "пахтакорлар" ҳам, ашаддий танқидчилар ҳам бир сафда ижод қилиб туришарди. Кейин телеграмчи, фейсбукчи "акахонлар", ҳукумат аъзоларию бекорхўжа депутатлар ушбу либерал жараёнларга аралашиб, унинг блокланиб кетишига сабабчи бўлишди. Мана, бугун ТикТок ички қоидалари миллий қадриятларимизга ва менталитетимизга мос (ва албатта, ҳукуматни танқид қилувчи материаллардан ҳоли), янгича қиёфа билан ўзбек сегменти бағрига қайтди. Кўпчилик ўз ниятига етди, ҳукумат ҳам.

Менга доим янги Ўзбекистонда тенденцияга айланиб бораётган битта ҳолат шубҳали туюлади: ниманидир тақиқлаш лозим бўлса (Тикток, ҳайкал ҳуқуқлари бузилиши, телевидениеда узатилувчи менталитетимизга мос бўлмаган кўрсатув/сериаллар, соқол), бу иш билан дарҳол давлатимиздаги энг юқори мартабали инсонлар — президентнинг ўзидан тортиб, ҳукумат раҳбаригача шуғулланишади. Ва бу "муаммо" тез орада ҳал этилади. Аммо халқ учун глобал ҳисобланган муаммолар йиллар давомида ҳал этилмай келади. Ну, зато маънавиятимиз тоза, қолгани иккинчи даражали масала.

Энг қизиғи шундаки, бу ишлар Парламентда, ҳукуматда ва давлат теппасида расман либерал қарашли инсонлар (ЎзЛиДеП) ҳукмронлик қиладиган Янги Ўзбекистонда содир бўляпти. Ўзлари яратган ўйин қоидаларга, ҳеч бўлмаса ўзлари амал қилишса яхши бўларди. 5 йилдан буён либералларга овоз бериб келяпмиз ва ана шу псевдолибераллардан ўз идеологик қарашларига содиқ қолишларини сўраган бўлардим.

@fayzboguz
14.1K viewsedited  09:09
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:56:30
Аҳил бўлинглар

Зойир Мирзаевдан ажралиб қолдикми деб ўйласам, шунчаки бир гуруҳ фанатларнинг санъат асари экан бу. Умри узоқ бўлсин)

(с)

@fayzboguz
16.4K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2021-12-17 07:31:26
Бизнес-омбудсман ваколатлари кенгайтирилади

Янги тартибга биноан унга айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилиши кўзда тутиляпти. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Илгарироқ, 2020 йил 29 декабрдаги президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида, бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат идораси мансабдорларига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколат бериш таклифи билдирилган эди.

@fayzboguz
16.1K viewsedited  04:31
Ochish/sharhlash
2021-12-16 20:40:24 ​​​Мағлубият аламидан мисли кўрилмаган шон-шуҳратгача — бир мем тарихи

Мана бу полвонни кўп кўрган бўлсангиз керак. Ўзбек мемчилари ҳам бу аканинг сиймоларига жуда кўп мурожаат қилишган. Расмда аламзада ҳолатда тасвирланган кишининг исми Муҳаммад Сарим Ахтар (Muhammad Sarim Akhtar) экан.

2019 йилнинг 12 июн кунида Крикет бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Покистон терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Ўйиннинг бир вазиятида покистонлик спортчи Асиф Али қулай вазиятда тўпни қўлидан чиқарворади. Айни шу дақиқаларда камера нигоҳини вазиятга ўта мос тушган кадр покистонлик мухлис Сарим Ахтарга қаратилади. Унинг тасвири аввалига Фейсбук тармоғига мухлислар томонидан жойланади. Ҳеч қанча вақт ўтмай ушбу расмни Халқаро крикет кенгаши ўзининг акуантига ҳам жойлайди. Бу вақтда ҳали ўйин тугамаган эди. Тасвир яшин тезлигида машҳурлашиб кетдики, ҳатто айнан шу ўйин тугаганидан сўнг ўйингоҳнинг ўзида мухбирлар ундан қисқа интервью олишга уринишди.

Расмдаги унинг норози қиёфада намоён бўлиши орқали одамлар турли вазиятларга ўз ҳис-туйғуларини, норозиликларини ифодалашга урина бошладилар. Ахтарга унинг тасвири мисли кўрилмаган шон-шуҳрат олиб келади. Уни рекламаларга, тадбирларга чақира бошлашади, у ҳатто Coca Cola рекламасида ҳам иштирок этишга улгуради. Табиийки, бу тадбирлар унга яхшигина даромад келтиради.

Ҳаёт тасодифлар алгоритмига бой. Покистон мағлубиятга учраган бўлсада, ўша куни Ахтар исмли йигит бошига бахт қуши қўнганди. Сенга омадсизлик, бахтсизликдек туюлаётган қайсидир вазият аслида сенинг омадинг, муваффақиятинг бўлиб қолиши ҳам мумкин. Ҳаётингизда нималар рўй беришидан қатъи назар, ҳаммаси яхшиликка эканлигига ишонинг.

(с) Акбаржон Абдулмажид

@fayzboguz
13.8K views17:40
Ochish/sharhlash
2021-12-16 19:34:52
Ўзбекистон делегацияси Сеулда илиқ кутиб олинди

Делегации Узбекистана оказано теплое гостеприимство в Сеуле
7.1K views16:34
Ochish/sharhlash
2021-12-16 18:53:31
Ўзбекистонда 4 млн. тонна радиоактив чиқинди мавжуд

Бу ҳақда АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди: "Ушбу радиоактив чиқиндилар Совет Иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд (масалан, Қозоғистонда — 240 млн. тонна)".

Ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлигида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинди.

@fayzboguz
14.5K views15:53
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:51:40 Жорий йилнинг 7 декабр куни "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа жойга кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахт йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. "Шу муносабат билан "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади", дейилади хабарда.

Бу қарор "Қўйлиқ" бозорида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг кенг миқёсдаги норозилигига сабаб бўлди. Натижада, «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва улгуржи савдо бозори бузилишига норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг 5 нафари маъмурий қамоққа олинди. 12-декабр куни мазкур иш Бектемир туман маъмурий судида кўрилиб, уларга 5−7 кун қамоқ жазоси тайинланган.

«Қўйлиқ бузилади(ми?) Сўзлар ва амаллар бошқа-бошқа ҳолатларни кўрсатганда» — мазкур ҳодиса тўғрисида батафсил ушбу видеода сўз юритамиз

@fayzboguz
26.3K views14:51
Ochish/sharhlash